Sayt test rejimida ishlamoqda

Хамидова Нигора Каримбоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаликнинг I-II даврида турли юрак нуқсонлари бўлган болалар антропометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифлари», 14.00.02 – Морфология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.1.PhD/Tib1628.
Илмий раҳбар: Тешаев Шухрат Жумаевич, тиббиёт фанлари доктори., профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.04.2022.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Расулов Ҳамидулла Абдуллаевич, тиббиёт фанлари доктори; Баландина Ирина Анатольевна, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси)
Етакчи ташкилот: Витебск давлат тиббиёт университети  (Россия Федерацияси)
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли хил юрак нуқсонлари бўлган болаликнинг I-II давридаги болаларнинг антропометрик параметрларининг қиёсий хусусиятларини юракнинг ультратовуш параметрлари билан таққослаган ҳолда ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
3-12 ёшли юрак нуқсонлари бўлган болаларда бўй - вазн параметрлари (бўй, вазн, тана юзаси майдони ва кўкрак қафаси айланаси) соғлом болалар маълумотларига нисбатан 1,02-1,09 бараварга ишонарли даражада камайганлиги аниқланган;
соғлом болаларга нисбатан юрак нуқсонлари бўлган 10-12 ёшли ўғил ва қиз болаларда аорта ва унинг қисмлари диаметрининг ишонарли катталашиши (аортанинг диаметри, аортанинг кўтарилувчи ва тушувчи қисмлари, aoрта ёйининг, қорин аортаси диаметри) аниқланган, 10-12 ёшли болаларда aoрта ва унинг қисмлари диаметрининг ошиши жисмоний ва ақлий фаолликнинг ошиши, патологик жараённинг давомийлиги, ҳар иккала жинсдаги болаларнинг жинсий ривожланишининг бошланиши сабаб бўлиши исботланган;
юрак бўлмачаси ва қоринчалари ўлчамлари (чап бўлмача, ўнг қоринча, қоринчалараро тўсиқ, чап қоринча орқа девори, якуний диастолик ва систолик ўлчамлар) 3-6 ёшли соғлом тенгдошлар билан солиштирганда ўғил болаларда 66,67-83,3% ҳолларда ва 50% ҳолларда ишонарли даражада фарқ қилиши асосланган;
9-12 ёшли юрак нуқсонлари бўлган болаларда юракнинг функционал ҳолати кўрсаткичлари (якуний диастолик ва систолик ҳажм, отилиш фракцияси, зарб ҳажми, юрак қисқаришлари частотаси) соғлом болаларникидан ишонарли даражада фарқ қилиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро давлат тиббиёт институти эксперт кенгашининг 2023 йил 12 июл №23-Z/89 сон хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуксонлари мавжуд бўлган ўғил ва қиз болалар антропометрик кўрсаткичларининг ҳар бир ёш гуруҳларида ишлаб чиқилган меъёрий миллий стандартлари ушбу минтақадаги болаларнинг ўсиши ва ривожланишини қиёсий баҳолашда фойдаланиш учун тавсия этилди ҳамда асоратларнинг олдини олишга ёрдам берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий натижалар Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; №17/2)хамда, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; № 18) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуксонлари мавжуд бўлган ўғил ва қиз болалар бўй - вазн кўрсаткичларининг соғлом болаларнинг кўрсаткичлари билан қиёсий таҳлили маълумотлари умумий амалиёт шифокорлари, болалар шифокори ва болалар кардиологлари учун ташхислаш, кузатиш, даво тактикасини танлаб унинг самарадорлигини оширишга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуксонлари мавжуд бўлган ўғил ва қиз болалар бўй - вазн параметрларини ўрганиш натижасида касалликнинг эрта ташхисланиши қўшимча диагностик усулларга сарфланувчи харажатларни камайтирди ва текширилган 1 нафар бола учун бюжет маблағларидан 100000 сўм иқтисод қилинди. Хулоса: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуксонлари мавжуд бўлган ўғил ва қиз болалар асосий жисмоний ривожланиш кўрсаткичларини акс эттирадиган антропометрик ўзгаришларни эрта аниқлаш ҳар 1 нафар бола учун сарфланадиган бюжет маблағлардан 100000 сўм иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаликнинг I-II даврида турли юрак нуқсонлари бўлган болалар антропометрик параметрларининг қиёсий тавсифлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 9 августдаги 04/3003-сон хат юборилган.
иккнчи илмий янгилик: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуқсонлари бўлган болаларда аорта ўлчамларида бўладиган ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар юқори хавф ёшидаги болалар орасида касалликни тезроқ аниқлаш ва унинг оғир асоратларининг олдини олиш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган натижалар Бухоро вилоят Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; №17/2), Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; № 18) билан амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуқсонлари бўлган болаларда аорта ўлчамларида бўладиган ўзгаришларни аниқлаш орқали максимал ўсиш даврларида касалликнинг авж олиб боришини олдини олиш, профилактик эхокардиографик текширувларни олиб бориш режасини ишлаб чиқиш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: 3-12 ёшли туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари бўлган болаларда аортанинг ультратовуш ўлчамларида бўладиган ўзгаришларни соғлом болалар кўрсаткичлари билан таққослаш касалликни декомпенсация босқичига ўтиши билан боғлиқ бўлган сарф-харажатларни 1000000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуқсонлари бўлган болаларда аорта ўлчамларида бўладиган ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар ёрдамида тиббиёт муассасаларининг бирламчи бўғинларида касалликнинг енгил даражаларини ҳам аниқлаш, хавф ёшларида қатъий диспансер назорати ва кўрикни амалга ошириш орқали ҳар 1 нафар бемор бола ҳисобига бюджет маблағларини 1000000 сўмга иқтисод қилиш имконини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: Болаликнинг I-II даврида турли юрак нуқсонлари бўлган болалар антропометрик параметрларининг қиёсий тавсифлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 9 августдаги 04/3003-сон хат юборилган.
учинчи илмий янгилик: соғлом болалар ва турли хилдаги юрак нуқсонлари бўлган болаларда юрак бўлмачаси ва қоринчалари ўлчамлари педиатрик фаолиятдаги назарий билимларни кенгайтиришга ва ташхислаш усулларини оптималлаштиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий натижалар Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; №17/2)хамда, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; № 18) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Юракнинг чап бўлмачаси, ўнг қоринча, қоринчалараро тўсиқ, чап қоринча орқа девори, якуний диастолик ва систолик ўлчамлар тўғрисидаги маълумотлар болаларнинг ўсиш ва ривожланишини баҳолаш билан бирга эҳтимолий ногиронлик ҳолатларини олдини олиб, ташxислашни енгиллаштирди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: Туғма ва орттирилган юрак нуқсонлари бўлган болаларнинг юрак бўлмачаси ва қоринчалари ўлчамлари, якуний диастолик ва систолик ўлчамларнинг антропометрик кўрсаткичлар билан қиёсий таҳлили натижалари орқали  касаллик асоратларини олдини олиш ва даволашга сарфланадиган харажатларни 500000 сўмга камайтиришга эришилди. Хулоса: соғлом ва юрак нуқсонлари мавжуд болаларнинг юрак бўлмачаси ва қоринчаларининг ултратовуш ўлчамларининг қиёсий таҳлили постнатал онтогенезда касалликни келиб чиқишини эрта аниқлаш орқали ҳар 1 нафар бемор болага сарфланадиган харажатлардан 500000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаликнинг I-II даврида турли юрак нуқсонлари бўлган болалар антропометрик параметрларининг қиёсий тавсифлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 9 августдаги 04/3003-сон хат юборилган.
тўртинчи илмий янгилик: турли юрак нуқсони бўлган 3 ёшдан 12 ёшгача бўлган ўгил ва қиз болалар юракнинг функционал ҳолати кўрсаткичлари аниқлашни ҳисобга олиш касалликнинг кечишига баҳо бериш ва жаррохлик амалиёти натижаларини прогнозлаш ва даволаш имконини яхшилайди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: Олинган илмий-амалий натижалар Ғиждувон туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; №17/2)хамда, Бухоро туман тиббиёт бирлашмаси бўйича буйруқ (14.06.2022; № 18) билан амалиётига жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: соғлом ва юрак нуқсони бўлган болалар юрагининг функционал ҳолати кўрсаткичларини ўзаро таққослаш бемор болаларда салбий ўзгаришлар тенденциясини эрта аниқлаш ва шу орқали ногиронликни камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юракнинг якуний диастолик ва систолик ҳажми, отилиш фракцияси, зарб ҳажми, юрак қисқаришлари частотаси каби кўрсаткичларини аниқлаш педиатрик амалиётда жорий қилиниши юрак қон томир касалликларининг оғир асоратлари олдини олиш ҳисобига 1 нафар бемор бола ҳисобига бюжет маблағларини 500000 сўмга, бюжетдан ташқари маблағларнинг 270000 сўмга иқтисод қилиш имкониятини берди. Хулоса: 3-12 ёшли турли хилдаги юрак нуқсонлари бўлган болаларда юракнинг функционал ҳолати кўрсаткичлари соғлом болаларникидан ишонарли даражада фарқ қилиши, турли тиббий кўриклар вақтида касалликни эрта аниқлаш ва шу орқали оператив муолажаларга эҳтиёжи бўлган беморлар сонини камайтириш ҳисобига 1 нафар бемор бола ҳисобига бюжет маблағларининг 500000 сўмга, бюжетдан ташқари маблағларнинг 270000 сўмга иқтисод қилиш имкониятини берди. Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиши: “Болаликнинг I-II даврида турли юрак нуқсонлари бўлган болалар антропометрик параметрларининг қиёсий тавсифлари” мавзусида илмий янгиликларни бошқа соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигига Бухоро давлат тиббиёт институти Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори томонидан 2022 йил 9 августдаги 04/3003-сон хат юборилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish