Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Улуғбек Хакимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Бинар микротўлдиргичи асосидаги модификасияланган бетонларнинг структураси ва хоссалари”, 05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Т2329.
Илмий раҳбар: Адилходжаев Анвар Ишанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Бахриддин Баратович, техника фанлари доктори, профессор;  Илясов Алланазар Тореханович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: турли табиатли кул учқиндиси ва оҳактош асосидаги бинар микротўлдиргични қўллаш йўли билан эксплуатацион хоссалари яхшиланган ўта юқори сифатли, узоққа чидамли ва коррозиябардош бўлган бетон олишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минимал боғловчи истеъмоли билан М400 оддий портландцементи асосида юқори сифатли, узоққа чидамли ва коррозиябардош бетонларни олиш имконияти, ИЕС кул учқундиси ва оҳак асосидаги бинар микротўлдирувчнинг потенсиал фаоллигини  ҳисобга олган холда асосланди;
белгиланган технологик ва эксплуатацион кўрсатгичга эга бўлган композитларни олиш имконияти ва уларнинг структура шакилланиш жараёнига,  бинар микротўлдиргичнинг йўналтирилган таъсири исботланди;
оҳактошни цементли боғловчи таркибидаги гипсни 1,5 % гача камайтириш ҳисобига қотишини секинлаштирувчи сифатида қўлланилиши эттренгит ва таумасит минералларининг ҳосил бўлишини сезиларли қисқартириш имкониятларини бериши ва шунинг эвазига цементли композитнинг сулфатли коррозияга қарши чидамлилиги ортишини таъминлаши аниқланди;
бинар микротўлдиргич таркибидаги оҳактошнинг мавжудлиги цемент тошининг узлюксиз ғовакларини колматация қилиниши унинг ўтказувчанлигини бартараф қилинишига олиб келиши ва бундан ташқари аморф кремний оксидининг калсий гидроксидини тўла боғламаслиги ҳамда муҳитнинг талаб этилувчи пҲ кўрсаткичини таъминлаши ҳисобига карбонизасияга ва ишқор ювилинувчанлигига қарши турғунлигининг ортишига олиб келиши исботланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бинар микротўлдиргичи билан модификацияланган бетон структурасининг шаклланиш қонуниятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бинар микротўлдиргичи ва суперпластификатордан фойдаланиб комплекс-модификацияланган бетонларнинг оптимал таркиблари "БИНОКОР ТЕМИРБЕТОН СЕРВИС" МЧЖ ҚК корхонасида жорий қилинган ("Ўзсаноатқурилишматериаллари" уюшмасининг 2023 йил  12 октябрдаги 05/15-2071-сонли маълумотномаси). Натижада, Б15 синфли бетн учун йиғма бетон ва темир-бетон ишлаб чиқаришда комплекс қўшимчалар билан оптимал таркиб ва технологияларни жорий этишдан олинган иқтисодий самарадорлик 1 м3 бетон учун 66 097 сўмни ташкил этди (2023 йил нархларида). Тадқиқот натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этиш цемент сарфини 1,25 баравар камайтириш билан бирга, музлашга бардошлиликни 1-1,5 баравар ва бетоннинг сувга ўтказмаслигини бир маркага оширишга имконият яратди;
"БИНОКОР ТЕМИРБЕТОН СЕРВИС" МЧЖ ҚК корхонаси  лабораториясида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган технологик йўриқнома ("Технологическая инструкция ТИ-207103754 - 40:2023 по производству блоков бетонных для стен подвалов по Ўз ДСт 778-97 из комплексно-модифицированного бетона с бинарным наполнителем") талаб этилган хоссалар мажмуига эга буюмларни ишлаб чиқаришни таъминлади. Кутилаётган иқтисодий самараси 396 млн. сўмни ташкил этади (2023-йилги нархларида).

Yangiliklarga obuna bo‘lish