Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаева Матлуба Нематовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Металлургия саноати рақобатбардошлигини оширишда ривожланиш стратегияси методологиясини такомиллаштириш”, 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Iqt303
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Тошкент давлат траснпорт университети, DSc.15/31.12.2020.I.09.04
Илмий маслаҳатчи: Гуламов Абдулазиз Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Суюнов Дилмурод Холмуродович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Гаибназарова Зумрат Талатовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муратова Шоҳиста Ниматуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот номи: Андижон машинасозлик институти
Диссертация йўналиши: Иқтисодиёт
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни модернизациялаш шароитида металлургия саноати рақобатбардошлигини оширишда ривожланиш стратегияси методологияси ва услубий ёндашувларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
металлургия корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти соҳа етакчи су'бектларининг ички ва жаҳон бозорлардаги кон'юнктураси, истиқболдаги рақобатбардошлигини услубий-амалий жиҳатдан таққословига кўра стратегик ривожлантириш асосида такомиллаштирилган ҳамда «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ рақобатбардошлигини таъминлашнинг стратегик ривожлантириш ё'налишлари асосланган;
«Ўзметкомбинат» АЖ хом ашё базасидан мақсадли, ишлаб чиқариш қувватларидан диверцификацион самарали фойдаланиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош ва экспортга ё'налтирилган маҳсулотлар ҳажмини кескин оширишда қора металлар прокати маҳсулотларини устувор маҳсулот сифатида ишлаб чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
металлургия ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион фаолияти рақобатбардошлигини оширишнинг методологик ёндашуви соҳа кластер тизими суб'ектлари ҳудудий белгиси ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаш-тириш рақобат устунлиги устуворлигига кўра такомиллаштирилган;  
«Ўзметкомбинат» АЖ ишлаб чиқариш ускуналарининг эскириш даражасини улар таркибини оптималлаштириш, тегишлигига кўра янгилаш ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини ресурслардан мақсадли фойдаланган ҳолда имкониятларни ишлаб чиқариш оборотига қўшимча жалб этишга кўра  киритилган қўйилмаларни қоплаш муддатини қисқаришнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
«Ўзметкомбинат» АЖ рақобатбаордошлигини оширишнинг стратегик таъминотида мавжуд ресурслар билан бир қаторда ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ва айланма активлар самарадорлигини оширишга кўра 2023-2028 йилларда ишлаб чиқаришни ривожлантириш прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Металлургия саноати рақобатбардошлигида ривожланиш стратегиясининг методологик-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий натижалар асосида:
металлургия корхоналари рақобатбардошлигини баҳолаш услубиёти соҳа етакчи су'бектларининг ички ва жаҳон бозорлардаги кон'юктураси, истиқболдаги рақобатбардошлигини услубий-амалий жиҳатдан таққословига кўра стратегик ривожлантириш асосида такомиллаштириш ҳамда «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ рақобатбардошлигини таъминлаш старатегик ривожлантириш таклифларидан «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Олмалиқ КМК» АЖ стратегик ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 05/2/2-33-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши акциядорлик жамиятларини узоқ муддатли истиқболда ривожланиш стратегиясини асослаш ва рақобатбардошлигини оширишнинг услубий даражасини ривожлантиришга хизмат қилган;
«Ўзметкомбинат» АЖ хом ашё базасидан мақсадли, ишлаб чиқариш қувватларидан диверцификацион самарали фойдаланиш, юқори қўшилган қийматли рақобатбардош ва экспортга ё'налтирилган маҳсулотлар ҳажмини кескин оширишда қора металлар прокати маҳсулотларини устувор маҳсулот сифатида ишлаб чиқариш таклифидан «Ўзметкомбинат» АЖ стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 05/2/2-33-сон маълумотномаси). Мазкур таклифдан фойдаланиш «Ўзметкомбинат» АЖ салоҳиятини барқарор ўстиришни таъминлашга, ушбу маҳсулот турига бўлган ўсиб бораётган эҳтиёжни тўлароқ қондиришга ҳамда импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар турларини кўпайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
металлургия ишлаб чиқариш корхоналарининг инновацион фаолияти рақобатбардошлигини оширишнинг методологик ёндашуви соҳа кластер тизими суб'ектлари ҳудудий белгиси ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаш-тириш рақобат устунлиги устуворлигига кўра такомиллаштириш таклифи «Ўзметкомбинат» АЖ стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағал-ликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 05/2/2-33-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий этилиши инновацион фаолиятни самарали кластер бошқарувини таъминлаш, ишлаб чиқаришни кластерли ташкил этишда давлатнинг иқтисодий қўллаб-қувватлаш воситасидан самарали фойдаланиш, инновацион маҳсулот ишлаб чиқиш ва уларни реализация қилиш самарадорлигини оширишга муайян даражада хизмат қилган;
ишлаб чиқариш ускуналарининг эскириш даражасини улар таркибини оптималлаштириш, тегишлигига кўра янгилаш ҳамда ишлаб чиқариш салоҳиятини ресурслардан мақсадли фойдаланган ҳолда имкониятларни ишлаб чиқариш оборотига қўшимча жалб этишга кўра киритилган қўйилмаларни қоплаш муддатини қисқариш таклифи «Ўзметкомбинат» АЖ стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 05/2/2-33-сон маълумотномаси). Таклифнинг жорий этилиши натижасида акциядорлик жамиятида 2020-2021 йилларда киритилган қўйилмаларнинг қоплаш муддати 2020 йил 21 ойдан 2021 йил 182 кунга қисқартириш имконияти яратишга муайян даражада хизмат қилган;
«Ўзметкомбинат» АЖ рақобатбардошлигини оширишнинг стратегик таъминотида мавжуд ресурслар билан бир қаторда ички имкониятлардан самарали фойдаланиш ва айланма активлар самарадорлигини оширишга кўра 2023-2028 йилда ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг прогноз қийматлари  «Ўзметкомбинат» АЖ стратегик ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил 15 декабрдаги 05/2/2-33-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни жорий этиш орқали 2028 йилда жами ишлаб чиқариш ҳажми 11368,9 млрд. сўмга, соф фойда 408,3 млрд. сўмга, ишчилар сони эса 11,6 минг кишига, айланма активлар 7795,2 млрд. сўмга ва айланма маблағлар миқдори 338,1 млрд. сўмга ошишига эришишнинг қўшимча имкониятлари асослаб берилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish