Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрдонов Абдураҳмон Музаффаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахтани майда ифлосликлардан тозалагичнинг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослаш”  05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3681
Илмий раҳбар: Росулов Рузимурад Хасанович,техника фанлари доктори, доц.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Қаюмов Абдулмалик Хамидович техника фанлари доктори, профессор (05.02.03), Ахмедов Хамидулла Абдухошимович техника фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD),  (05.02.03).
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: пахта хомашёсини майда ифлосликлардан  тозалагичнинг самарали конструксиясини ишлаб чиқиш ва параметрларини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасини тебранувчи тўрли юзасининг ҳаракатини аниқловчи параметрлар пахтанинг ҳаракатини ифодаловчи матиматик боғланишлар  асосида аниқланган;
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинасининг самарадорлигини ошириш мақсадида тебранувчи тўрли юзанинг параметрларини тебраниш частатаси ва ампилитудаси ҳисобга олган ҳолда асосланган;
тебранувчи тўрли юзали тозалаш машинасининг конструктив параметрларини пахтанинг ҳаракат қонунлари асосида тозалаш жараёнининг жадаллаштириш ҳисобга олган ҳолда  аниқланган;
пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси динамик моделларини ишлаб чиқиш асосида тебранувчи тўрли юза ҳаракат қонуниятлари машина агригат моделлари асосида олинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналари тебранувчи тўрли юза конструксиясини тадқиқ этиш ҳисобига олинган илмий ишлар натижалари асосида:
Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналар учун ишлаб чиқарилган тебранувчи тўрли юзага дастлабки талаблар тасдиқланган.Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналари учун ишлаб чиқарилган тебранувчи тўрли юзасини  Наманган вилоятининг “Наманган Тўқимачи Cлустер”МЧЖ қошидаги Тўрақўрғон пахта тозалаш корхонасининг тозалаш цехларига ишлаб чиқаришга жорий этилган (“Ўзбекистон пахта – тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 07 июлдаги № - 03/22-491 малумотномаси). Натижада амалдаги тозалагичда тозалаш самарадорлиги 83.5% ташкил эца,таклиф этган тозалагичда 88% ни кўрсатди бундан амалдагисига нисбатан тозалаш самарадорлиги 4.5% га юқори экани аниқланди.
Пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машинаси учун лойиҳа-конструкторлик хужжатлари (техник топшириқ) “РИМ устахонаси” МЧЖда лойиҳалаш жараёнига жорий этилган (“Ўзбекистон пахта –тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 07 июлдаги № - 03/22-491 малумотномаси).  Натижада пахтани майда ифлосликлардан тозалаш машиналарида тозалашнинг тебранувчи тўрли юзани қўллаш учун тавсия этилган қурулма тозалаш машинасининг тозалаш самарадорлигини 14-18% га оширилганлигини ва толани сифатини яхшиланишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish