Sayt test rejimida ishlamoqda

Эргашев Обиджон Гаппорович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Дизел ёнилғисига водород қўшимчасидан фойдаланиш орқали ғилдиракли тракторларни эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2542.
Илмий раҳбар: Кадиров Сарвар Мукадирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Иноятходжаев Жамшид Шухратуллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Мамараҳимов Хамза Мамаджанович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ғилдиракли тракторларнинг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш  мақсадида дизел ёнилғисига водород газини қўшимча массасини минимал миқдорини аниқлаб, эксплуатацион, техник, иқтисодий ва экологик кўрсаткичларини илмий асослашдан иборат.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ғилдиракли трактор дизелининг ҳавони киритиш коллекторидаги ҳаво оқимига водород газини қўшимча сифатида бурчак остида киритишнинг минимал консентрацияси аниқланиб,  гомоген аралашма ҳосил қилиниб,   юқори сифатли ёнилғи-ҳаво-водород аралашмасини ҳосил қилишга эришилган;
дизел ёнилғиси-ҳаво-водород гази аралашмасининг алангаланиш чегарасининг кенгайиш доирасини ҳисобга олган ҳолда, трактор дизел двигателининг эксплуатацион кўрсаткичларини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
дизел ёнилғиси-ҳаво-водород гази аралашмасида ишлайдиган трактор дизел двигателининг кўрсаткичларини автоматлаштирилган ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
соф дизел ёнилғисида ва дизел ёнилғиси-ҳаво-водород гази аралашмасида ишлайдиган трактор дизел двигателининг иқтисодий-экологик баҳолаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Дизел ёнилғиси-водород-ҳаво аралашмаси ёнилғилардан фойдаланиб, тракторларнинг эксплуатацион кўрсаткичларини ошириш бўйича олинган натижалар асосида:
ғилдиракли трактор дизелининг ҳавони киритиш коллекторидаги ҳаво оқимига водород газини қўшимча сифатида бурчак остида киритишнинг минимал консентрацияси аниқланиб,  юқори сифатли ёнилғи-ҳаво-водород аралашмаси Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК  миқёсида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 18-мартдаги 02-02/7-361-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида дизел ёнилғиси-водород-ҳаво ёнувчи аралашмасида ишлайдиган ички ёнув двигателлиларнинг қуввати 5-13% ортган;
дизел ёнилғиси-ҳаво-водород гази аралашмасининг алангаланиш чегарасининг кенгайиш доирасини ҳисобга олган ҳолда, трактор дизел двигателининг эксплуатацион кўрсаткичларини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган усули Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК миқёсида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 18-мартдаги 02-02/7-361-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида Дизел ёнилғиси-водород-ҳаво аралашмаси ёнилғиларида ишлайдиган ички ёнув двигателлиларнинг дизел ёнилғиси-водород-ҳаво ёнувчи аралашмалардан фойдаланиш ва двигателнинг эксплуатацион кўрсаткичларини аниқлаш имконияти яратилган;
дизел ёнилғиси-ҳаво-водород гази аралашмасида ишлайдиган трактор дизел двигателининг кўрсаткичларини автоматлаштирилган усули Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК  миқёсида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2022 йилнинг 18-мартдаги 02-02/7-361-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида дизел ёнилғиси-водород-ҳаво ёнилғиларида ишлайдиган ички ёнув двигатели тракторларнинг углеводород чиқиндиларининг миқдори 20-40% гача камайган;
соф дизел ёнилғисида ва дизел ёнилғиси-ҳаво-водород гази аралашмасида ишлайдиган трактор дизел двигателининг иқтисодий-экологик баҳолаш усули Тошкент вилояти “Тоза ҳудуд” ДУК  миқёсида жорий этилди (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 1-декабрдаги 03-03/3-7657-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида дизел ёнилғисига водород газини қўшимча сифатида қўшганда двигателнинг техник, иқтисодий ва экологик эксплуатацион кўрсаткичлари яъни ёнилғи сарфи 6%  камайган, тракторнинг эксплуатация қилишда умумий йиллик энерго-экологик  самарадорлиги бартараф этиладиган экологик зарар 86,8 минг сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish