Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Суюн Артиқовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Миллий маҳсулот ҳажми, таркиби ва ҳаракат шакллари ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01–Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.DSc/Iqt83.

Илмий маслахатчи: Шодмонов Шерқул Шодмонович, иқтисод фанлари доктори, профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.

Расмий оппонентлар: Абулқосимов Хасан Пирназарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Тўхлиев Нурислом, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Муфтайдинов Қиёмиддин, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.

Диссертация йўналиши: назарий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: миллий маҳсулотнинг мазмуни, яратилиш жараёнлари ва кўпайтириш омилларини ёритиш, унинг таркибий қисмлари ўртасидаги боғлиқлик ва уларнинг ҳаракат шаклларини такомиллаштириш орқали ЯИМ ҳажми ҳамда ўсиш суръатларини таъминлашга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ЯИМни тадқиқ қилиш ва таъриф  беришда нафақат қиймат, шу билан биргаликда нафлилик жиҳатдан ҳам ёндашишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги асосланган;

мамлакатда ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги даражаси ҳамда ЯИМнинг таркибий қисмлари ўртасидаги мутаносибликни аниқлашда ялпи ишлаб чиқариш умумий ҳажми, қўшилган қиймат миқдори ва меъёри кўрсаткичларидан фойдаланиш илмий асосланган;

ЯИМнинг тақсимланишида жадаллашган амортизация усулини  кичик бизнес ва ҳусусий тад­биркорлик соҳаларида, кўп сменаликда банд бўлган ҳамда лизинг асосида фойдаланилаётган асосий воситаларга нисбатан жорий қилинишини рағбатлантириш ва ундан такрор ишлаб чиқариш жараёнида самарали фойдаланиш йўллари кўрсатилган;

ЯИМ ҳажми ва ўсиш суръатларини таъминлашда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболдаги стратегиясини ишлаб чиқиш, корхонада банд бўлганларнинг асосий қисми битирувчи талаба ва ўқувчи бўлган тақдирда барча солиқ турларидан озод этиш ҳамда молиявий хизматлар кўрсатиш амалиётини жадаллаштиришга қаратилган давлат механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган;

ялпи ишлаб чиқариш ҳажмида реал сектор корхоналарининг эскирган асосий фонд­ларини янгилаш ва самарасиз ишлаётган корхоналарни соғломлаштириш орқали оралиқ маҳсулот ҳамда қўшилган қиймат ўртасидаги нисбатни оптималлаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;

ЯИМ таркибида инновацион товар ва хизматлар улушини оширишда инновацион ҳамкорлик бўйича махсус зоналар яратиш, иқтисодиётнинг ҳусусий секторида новаторлик фаолиятни рағбатлантириш, инновацияларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган.

IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Миллий маҳсулотнинг ҳажми, таркибий қисмлари ва ҳаракат шакллари ўртасидаги боғлиқликни такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:

иқтисодий амалиётга ялпи ишлаб чиқариш умумий ҳажми, қўшилган қиймат миқдори ва меъёри тушунчаларини киритиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичларини ҳисоблаш бўйича амалиётга татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги ММ-1-3/7-10-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакатда ишлаб чиқариш самарадорлиги ва меҳнат унумдорлиги даражаси ҳамда ЯИМнинг таркибий қисмлари ўртасидаги мутаносибликни аниқлашга ёрдам берган;

ЯИМни яратиш жараёнида жадаллаштирилган амортизация ажратмаларидан самарали фойдаланиш бўйича берилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасида асосий капитал истеъмоли, баланси, капитал билан операциялар ҳисоби кўрсаткичларини ҳисоблаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси 2018 йил 24 январдаги 01/1-03-17/2-4-сон маълумотномаси). Илмий таклиф ва амалий тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида иқтисодиёт тармоқлари бўйича ишлаб чиқариш жараёнида асосий капитал истеъмоли кўрсаткичларини шакллантириш, асосий фондлар баланси, капитал билан операциялар ҳисоби кўрсаткичларини ҳисоблаш методологиясини такомиллаштириш ва уларнинг таҳлилий аҳамиятини оширишга эришилган;

ЯИМ ҳажми ва ўсиш суръатларини таъминлашда кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик субъетларининг инновацион фаоллигини ошириш йўллари бўйича дастур ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги ММ-1-3/7-10-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакатда ЯИМ ҳажмида кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик ҳамда улар томонидан яратиладиган инновацион маҳсулотлар улушининг ошишига олиб келган;

ялпи ишлаб чиқариш ҳажмида оралиқ маҳсулот ва қўшилган қиймат нисбатини оптималлаштириш бўйича берилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси (Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2018 йил 24 январдаги 01/1-03-17/2-4-сон маълумотномаси) ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигида мамлакатда юқори қўшилган қийматга эга бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича дастур лойиҳаларини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги ММ-1-3/7-10-сон маълумотномаси). Илмий таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитасида статистик-таҳлилий маълумотлар, жумладан, тармоқлар ялпи ишлаб чиқариш ҳажми, оралиқ истеъмол ва ялпи қўшилган қиймат ўртасидаги нисбатларни ифодаловчи кўрсаткичлар сифатини ошириш ҳамда уларни ҳисоблаш услубиятини такомиллаштиришга эришилган;

миллий маҳсулот ҳажми ва ўсиш суръатларининг ошишига бевосита таъсир қиладиган омиллардан бири бўлган фан-техника тараққиёти ва инновацияларни ривожлантириш йўналишлари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан Республикада ЯИМ таркибида инновацион товар ва хизматлар улушини ошириш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2018 йил 2 февралдаги ММ-1-3/7-10-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши мамлакатда  инновацион ҳамкорлик бўйича маҳсус зоналар яратиш ва инновацион фаолиятни рағбатлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish