Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзараҳимова Марина Анваржановнанинг  
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Каламуш меъда ости бези фермент ажратиш фаолиятига бир вақтда гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсоляциянинг таъсири», 03.00.08 – Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Б332.
Илмий раҳбар: Қодиров Шокиржон, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Андижон давлат тиббийот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.76.01.
Расмий оппонентлар: Саидбаева Лола Мухаммедовна, биология фанлари доктори, профессор; Гайибов Улуғбек Гаппаржанович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсоляциянинг уйғунлашган таъсири остида каламушларнинг ошқозон ости бези томонидан фермент гомеостазини ва фермент секрециясини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
секретор жараённинг адаптив реакциялари (экзосекреция ва инкреция) стрес омилларининг давомийлиги ва мураккаблигига боғлиқлиги аниқланган, шуниндек ошқозон ости безининг секретор фаоллиги ва қондаги ферментлар миқдори йил фаслларига боғлиқ эканлиги асосланган;
узоқ вақт давом этган гипокинезияда каламушларнинг ўсиши ва ривожланиши орқада қолиши аниқланган, гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсоляциянинг биргаликдаги таъсири бўлган каламушларда ўсиш ва ривожланишининг тўхташи, тана вазни уларнинг дастлабки, тажрибагача бўлган қийматлари даражасида қолиши, ошқозон ости бези массаси камайиши исботланган;
гипокинезия таъсирида амилолитик, протеолитик фаоллик ва ошқозон ости бези тўқималари, қонда умумий оқсил миқдорининг ортиши ва улардаги липолитик фаоллик пасайиши аниқланган;
қисқа муддатли гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсолациянинг бир вақтда таъсир қилиши ошқозон ости бези томонидан амилолитик ва протеолитик ферментларнинг секрецияси ва амилазанинг қонга инкрецияси ортиши кузатилган, ушбу омилларнинг узоқроқ таъсиридан сўнг амилаза инкрецияси камайиши аниқланган;
гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсолациянинг уйғунлашган таъсиридан сўнг ошқозон ости бези томонидан липаза секрецияси ва инкрецияси камайиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Каламуш меъда ости бези фермент ажратиш фаолиятига бир вақтда гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсоляциянинг таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
юқори ҳарорат ва инсоляция каби стресс омилларининг алоҳида ва уйғунлашган таъсири остида ошқозон ости бези ва қондаги фермент фаоллигининг ўзаро таъсири Қирг'изистон илмий-тадқиқот тиббий-ижтимоий институтининг “Турли шароитларда организмдаги фермент гомеостази” номли лойиҳасида турли шароитларда овқат ҳазм қилиш безларида ферментларнинг рециркуляциясида фойдаланилган (Қирғизистон тиббий-ижтимоий институтининг 2023 йил 23 мартдаги 483-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган тавсия юқори ҳарорат ва инсоляция каби стрес омилларнинг алохида ҳамда уйғунлашган таъсирида меъда ости бези ва қондаги ферментатив носозлигини бартараф қилиш учун махсус пархез тузиш ва фермент препаратларни тайёрлаш имконини берган;
ин витро тажрибаларида олинган гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсоляция таʼсирида ошқозон ости безининг фермент ажратиш секретор функсиясида адаптив оʻзгаришлар содир боʻлиши Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетининг “Фермент гомеостазини сақлашда” номли лойиҳасида осқозон ости бези фермент гомеостазида адаптив реакцияларида фойдаланилган (Санкт-Петербург давлат педиатрия тиббиёт университетининг 2023 йил 23 майдаги 02-07-2592/23-сон маълумотномаси). Натижада, гипокинезия, юқори ҳарорат ва инсоляция каби стрес омилларининг бир вақтда ва аълоҳида таъсири остида ошқозон ости бези ва қондаги фермент фаоллиги ўзгариш механизмларини ёритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish