Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурахимов Саидрасул Саидакбаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Углеводород хомашёларини қувурларда ташиш жараёнини оптимал иш параметрларини ишлаб чиқиш», 02.00.08 – Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т3807.
Илмий раҳбар: Туробджанов Садритдин Махаматдинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Сайдахмедов Шамшитдин Мухторович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Тўраев Толиб Бозорович, кимё фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади углеводород хомашёсини қайта ишлаш жараёнида оқимнинг гидродинамик кўрсаткичларини яхшилаш учун углеводород аралашмаларини ташиш жараёнининг мақбул режим кўрсаткичларини аниқлаш ва қувурлар ичида конструктив ўзгаришларни амалга оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмаларининг иссиқлик ўтказувчанлиги =0,1618 Вт/мК ва иссиқлик сиғими C=1,78 кДж/(кг·К) аниқланган;
углеводород оқимини 31°C ҳароратда 74%ГК÷26%Н нисбатда ташишда оптимал иш кўрсаткичлари яъни: аралашманинг зичлиги =772 кг/м3, кинематик қовушқоқлиги =1,16 мм2/с, динамик қовушқоқлик =0,895.10-3 Па·с, Рейнолдс сони Re=14655, гидравлик қаршилик Р=132 кПа аниқланган;
иссиқлик алмаштиргич қувурлари ичидаги углеводород оқимининг гидродинамик кўрсаткичларини яхшилаш учун турбулизатор ўрнатилиб, унинг натижасида линиянинг умумий гидравлик қаршилиги 12% га, хомашёни ташиш учун қувват сарфи 33,7% гача камайиши ва йилига 487 200 кВт/соат гача энергия тежалиши исботланган;
нефт, газ конденсати ва уларнинг аралашмаларини ишлаб чиқаришда ташиш учун горизонтал қувурнинг оптимал диаметри D=219/8 мм эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Углеводород аралашмаларининг қувурлар ичида ташиш учун гидродинамик кўрсаткичларини яхшилаш бўйича илмий натижалар асосида:
иссиқлик алмаштиргичларда нефтгазконденсати оқимини ташиш учун мақбул гидродинамик шароитлар «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 3 августдаги 02-03-01/120-сон маълумотномаси). Натижада, тизимнинг умумий гидравлик қаршилиги 11,7% га, хомашёни ташиш учун қувват сарфи 33,7% га камайтириш имконини бераган;
углеводородларни қувурларда ташиш жараёнининг мақбуллаштириш усули «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖда амалиётга жорий этилган («Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 2023 йил 3 августдаги 02-03-01/120-сон маълумотномаси). Натижада, углеводород аралашмаларининг гидродинамик кўрсаткичлари яхшиланиб, йилига 487200 кВт/соат гача энергия тежаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish