Sayt test rejimida ishlamoqda

 Бегилов Бахадир Назарбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Оқова сувларни тозалаш жараёни харажатларини оптималлаштиришни математик моделлаштириш»,
05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Утеулиев Ниетбай Утеулиевич, физика-матенатика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий кенгаш рақами: Рақамли технологиялар ва сунъий интеллектни ривожлантириш илмий-тадқиқот институти, PhD.13/30.12.2021.Т.142.01.
Расмий оппонентлар: Сейтов Айбек Жумабаевич, техника фанлари доктори, доцент; Таштемирова Надира Нематиллаевна, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади оқова сувларни тозалаш жараёни харажатларини оптималлаштиришнинг детерминистик ва стохастик математик моделларини, алгоритмларини ишлаб чиқиш ва таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оқова сувларни технологик схемаларга тақсимлаш ва ишлаб чиқариш қувватини ҳисобга олган ҳолда тозалаш жараёнлари харажатларини оптималлаштиришнинг детерминистик ва стохастик математик моделлари ишлаб чиқилган;
Лагранж функциясидан фойдаланган ҳолда оқова сувларни тозалаш харажатларини оптималлаштиришнинг детерминистик ва стохастик масалаларини марказлашган усуллари асосида ечиш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
оқова сувларни тозалашнинг детерминистик ва стохастик масалалари учун иккиламчилик муносабатлари ва оптималлик шартларини аниқлайдиган иккиламчилик теоремалари исботланган;
физик ночизиқлиликни ҳисобга олган ҳолда оқова сувларни тозалаш харажатларини оптималлаштириш масаласини ечишнинг турғунлиги ҳақидаги теорема исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Оқова сувларни тозалаш жараёнининг харажатларини минималлаштириш билан боғлиқ олинган натижалар асосида:
ифлосланган оқова сувларни тозалаш жараёни харажатларини минималлаштиришнинг математик моделлари ва дастурий воситалари Нукус шаҳридаги “Оқова сув” филиалининг “Қорақалпоқ сув таъминоти” тозалаш иншоотида жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9 июндаги 01/04-3-214-сонли маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижалари оқова сувларни назорат қилиш сифатини, хусусиятларини ва ифлослантирувчи моддаларни ажратиш самарадорлигини оширишга ва эксплуатацион харажатларини 15% га камайтириш имконини берган;
оқова сувларни тозалашнинг тавсия этилган алгоритмлари, дастурий воситалари ва усуллари “НУКУС АГРО ФИШ” МЧЖ балиқчилик комплексининг ёпиқ сув таъминоти шароитида африка (клери) балиқларини етиштириш жараёнида қўлланилган (Қорақалпоғистон Республикаси сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9 июндаги 01/04-3-214-сонли маълумотномаси). Оқова сув тозалаш харажатларини оптималлаштириш натижасида эксплуатацион харажатлар 10 - 12% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish