Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдусаломова Истора Илҳом Қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Статистик кузатувларни  рақамли технологиялар асосида ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш. 08.00.14-Иқтисодиётда ахборот тизимлари ва технологиялари.
Диссертация мавзуси  рўйхатга олинган рақам: B2021.2.PhD/Iqt1745
Илмий раҳбар: Жуковская Ирина Евгеневна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Абдуваҳидов Абдумалик Маҳкамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Жиймуратов Тимурбай Пулатбаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, досент.
Етакчи ташкилот: Тошкент молия институти           
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: : Статистик кузатувларни рақамли технологиялар асосида ташкил қилиш жараёнларини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
танланма ва ялпи статистик кузатувлар ташкил қилувчи э-стат 4.0 АТнинг функсионал имкониятлари  такомиллаштирилиб, унда статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда улардан амалиётда самарали фойдаланиш технологияси ишлаб чи-қилган, иқтисодий субектлар томонидан статистика ҳисоботини ҳисобот даврининг критик кунларида топшириш динамикаси ўрганилган, вилоят даражасида статистик ахборотларни қайта ишлаш технологик жараёнининг алгоритми таклиф қилинган;
статистика фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари таклиф қилиниб, унда тармоқ статистик ҳисоботларни йиғиш ахборот тизимининг архитектураси, э-стат 4.0 ахборот  тизимини комплекс бошқариш модели, замонавий маълумотлар  базасини  статистика фаолиятига жорий қилиш архитектураси ва ахборот тизими орқали қабул қилинган ҳисоботлардаги бирламчи статистик маълумотларни қайта ишлаш технологияси ишлаб чиқилган;
статистик кузатувларда қўлланилаётган э-стат 4.0 АТнинг унумдорлик жиҳатлари аниқланиб, унда ахборот тизими унумдорлигини аниқлашнинг алгоритми ва статистик метамаълумотлар тизимини ушбу ахборот тизими доирасида ташкил қилиш технологияси ишлаб чиқилган. Аниқлик, тўлиқлик ва ўз вақтидалик мезонлари бўйича олинган баҳолашларнинг регрессия моделлари асосида э-стат 4.0  ахборот тизими унумдорлиги бўйича қайд қилинган маълумотлар матрицасининг қийматлари ҳисоблаб чиқилган ва ушбу ахборот тизимининг “Респондент” ва “Инспектор” модуллари орқали давлат статистика ҳисоботларини оптимал жўнатиш ва қабул қилиб олиш алгоритмлари яратилган;
статистик ҳисоботларни қоғоз шаклида ва рақамли технологиялар асосида топширишнинг иқтисодий самарадорлик жиҳатлари асослаб берилган бўлиб, унда э-стат 4.0 АТда статистик ҳисоботларни автоматлаштирилган усулда қабул қилиш натижасида бошқарув ходимлари сони ва иш ҳақи фонди қисқариши, асосий ва ёрдамчи материаллар харажатининг қисқариши натижасида материал ва меҳнат ресурслари воситаларининг тежалиши асослаб берилган ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлиги ҳисоблаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. танланма ва ялпи статистик кузатувларни ташкил қилувчи э-стат 4.0 АТнинг функсионал имкониятлари такомиллаштирилиб, унда статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш технологияси ишлаб чиқилган, иқтисодий субектлар томонидан статистика ҳисоботини ҳисобот даврининг критик кунларида топшириш динамикаси ўрганилган, вилоят (туман) даражасида статистик ахборотларни қайта ишлаш технологик жараёнининг алгоритми Статистика агентлиги фаоли-ятига жорий қилинган (Статистика агентлигининг 2023-йил 29-майдаги № 01/3-16-10/2-32-сонли маълумотномаси). Натижада статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш учун сарфланадиган вақт 10 баробарга ва маълумотлар хавфсизлигини сақлаш ҳамда транспорт учун кетадиган харажатлар кескин қисқартирилган;
статистика фаолиятида рақамли технологиялардан самарали фойдаланиш йўллари таклиф қилиниб, унда тармоқ статистика ҳисоботларини йиғиш ахборот тизимининг архитектураси, э-стат 4.0 АТ комплекс бошқариш модели, замонавий маълумотлар  базасини  статистика фаолиятига жорий қилиш архитектураси ва ахборот тизими орқали қабул қилинган ҳисоботлардаги бирламчи статистик маълумотларни қайта ишлаш технологияси Статистика агентлиги фаолиятига жорий қилинган (Статистика агентлигининг 2023-йил 29-майдаги № 01/3-16-10/2-32-сонли маълумотномаси). Натижасида СТАТА амалий дастури жорий қилиниб, таҳлилий маълумотларни турли хил график, инфографика ва диаграмма кўринишида тасвирлаш жараёнларига кетган вақт 2 баравар ҳамда маълумотларни тақдим этиш муддатлари 10 кундан 5 кунга қисқаришига эришилган;
статистик кузатувларда қўлланилаётган э-стат 4.0 АТнинг унумдорлик жиҳатлари аниқланиб, унда ахборот тизими унумдорлигини аниқлашнинг алгоритми ва статистик метамаълумотлар тизимини ушбу ахборот тизими доирасида ташкил қилиш технологияси ишлаб чиқилган. Аниқлик, тўлиқлик ва ўз вақтидалик мезонлари бўйича олинган баҳолашларнинг регрессия моделлари асосида э-стат 4.0  АТ унумдорлиги бўйича қайд қилинган маълумотлар матрицасининг қийматлари ҳисоблаб чиқилган ва ушбу ахборот тизимининг “Респондент” ва “Инспектор” модуллари орқали давлат статистика ҳисоботларини оптимал жўнатиш ва қабул қилиб олиш алгоритмлари Статистика агентлиги фаолиятига жорий қилинган (Статистика агентлигининг 2023-йил 29-майдаги № 01/3-16-10/2-32-сонли маълумотномаси). Натижада, нарх ҳисоботларини қабул қилиш ва удан мантиқий хатоликларни текшириш жараёнлари тўлиқ автоматлаштирилган ва “Инспектор” модулини тадбиқ этиш орқали меҳнат унумдорлиги 20 % га ортишига олиб келган;
статистик ҳисоботларни қоғоз шаклида ва рақамли технологиялар асосида топширишнинг иқтисодий самарадорлик жиҳатлари асослаб берилган бўлиб, унда э-стат 4.0 АТ статистик ҳисоботларни автоматлаштирилган усулда қабул қилиш натижасида бошқарув ходимлари сони ва иш ҳақи фонди қисқариши, асосий ва ёрдамчи материаллар харажатининг қисқариши натижасида материал ва меҳнат ресурслари ҳамда пул воситаларининг тежалиши асослаб берилган ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлиги Статистика агентлиги маълумотлари асосида ҳисобланган (Статистика агентлигининг 2023-йил 29-майдаги № 01/3-16-10/2-32-сонли маълумотномаси). Бунинг натижасида битта ҳисобот даврида фақатгина энг йирик бешта статистик ҳисоботларни э-стат 4.0 АТ асосида қабул қилинишида 14,9 млрд. сўмга тенг иқтисодий самарадорликка эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish