Sayt test rejimida ishlamoqda

Пўлатов Сарвар Мустафоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мексика бангидевонаси (Datura innoxia Mill)нинг ўсиши, ривожланиши ва хом ашёсининг фитокимёвий таркибига минерал ўғитларнинг таъсири (Тошкент вилояти шароитида)”, 06.03.03–Доривор ўсимликлар интродуксияси, йетиштириш технологияси ва агрофармоекологияси (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Qx1235
Илмий раҳбар: Халиков Баходир Мейликович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетининг Тошкент филиали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04
Расмий оппонентлар: Хамроева Диловар Толибджоновна, Биология фанлари доктори; Хофизов Бахриддин Турдиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тошкент вилояти шароитида Мексика бангидевонаси (Датура иннохиа Милл)нинг ўсиши, ривожланиши, ҳосилдорлиги ва хом ашёлари таркибидаги алколоид миқдорига азотли ўғитлар ҳамда меъёрларининг таъсирини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Илк бор Тошкент вилоятининг типик бўз тупроқлари шароитида Мексика бангидевонаси ўсимлигини парваришлашда азотли ўғитлар, яъни аммоний нитрат (НҲ4НО3), карбамид (CО(НҲ2)2) ва аммоний сулфат ((НҲ4)2СО4)ларнинг минерал ўғитлар П90К90 кг/га меъёрлари қўлланилган фонида қўллашнинг мақбул шакл ва меъёрлари аниқланган;
Мексика бангидевонасидан энг юқори барг ва уруғ ҳосилдорлиги уни фосфорли ва калийли ўғитларнинг П90К90 кг/га меъёри қўлланилган фонида аммоний сулфат шаклидаги азотли ўғитнинг 120 кг/га меъёрида қўлланилиши баргдан 10,83 с/га ҳосил олиниб, бунда қўшимча ҳосил назоратга нисбатан 3,96; фонга нисбатан 1,42; карбамид ўғитига нисбатан 0,30; аммоний нитрат ўғитига нисбатан 0,59 с/га, уруғдан эса 17,4 с/га ҳосил олиниб, ҳосилдорлик мос равишда 7,7; 2,7; 0,94 1,4 с/га га ошиши аниқланган;
Мексика бангидевонасининг илдизи таркибида 0,27-0,39 % гача, поясида 0,17-0,26 % гача, баргида 0,31-0,42 %гача, гулида 0,55-0,77 %гача, мевасида 0,76-0,96 %гача, уруғида 0,78-0,99 %гача алколоидлар мавжудлиги аниқланиб, нисбатан юқори кўрсаткичлар фосфорли ва калийли ўғитларнинг П90К90 кг/га меъёри қўлланилган фонида аммоний сулфат ўғитини 120 кг/га меъёрда қўлланилганда олиниб, ўсимликнинг илдизи таркибида 0,39 %, поясида 0,26 %, баргида 0,42 %, гулида 0,77 %, мевасида 0,96 %, уруғида 0,99 % алколоидлар мавжудлиги аниқланган;
Мексика бангидевонасини парваришлашда фосфорли ва калийли ўғитларнинг П90К90 кг/га меъёри қўлланилган фонида азотли ўғитлардан аммоний сулфатни ((НҲ4)2СО4) 120-150 кг/га меъёрларда қўлланилиши тупроқнинг агрофизикавий ва агрокимёвий хоссаларини мақбул ҳолда сақланишига ижобий таъсирини кўрсатиб, ўғициз назорат вариантига нисбатан тупроқ ҳажм массасини 0,012-0,013 г/см3 га яхшилаб, гумус миқдорини 0,078-0,082 %га, умумий азот миқдорини 0,019-0,023 %га, ҳаракатчан фосфор миқдорини 0,024-0,033 %га юқори бўлиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мексика бангидевонаси ўсимлигини парваришлашда қўлланилган минерал ўғитлар меъёрлари ва шаклларининг самарадорлигини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
доривор Мексика бангидевонаси ўсимлигини йетиштирувчилар учун “Мексика бангидевонаси (Датура иннохиа Милл) ўсимлигини йетиштиришда минерал ўғитлар қўллаш бўйича тавсиялар” тасдиқланган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27-сентябрдаги №21-05/4949-сонли маълумотномаси). Ушбу тавсиянома бугунги кунда Мексика бангидевонаси (Датура иннохиа Милл) ўсимлигини йетиштиришда фармасевтика соҳасида ва қишлоқ хўжалиги ходимларига қўлланма сифатида хизмат қилмоқда.
Мексика бангидевонаси ўсимлигини парваришлашда азотли ўғитлардан аммоний нитрат (НҲ4НО3), карбамид (CО(НҲ2)2) ва аммоний сулфат ((НҲ4)2СО4)ларнинг минерал ўғитлар П90К90 кг/га меъёрлари қўлланилган фонида қўллашнинг мақбул шакл ва меъёрлари Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Тошкент филиалининг Янгийўл туманидаги тажриба хўжалигида 3,0 га, Тошкент давлат аграр университетининг Қибрай туманидаги тажриба хўжалигида 0,30 га, Паркент тумани “ПАРКЕНТ ФАРАНГИЗ” МЧЖда 0,10 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27-сентябрдаги №21-05/4949-сонли маълумотномаси). Натижада, фармасевтика саноати талабига мос келадиган 9,8-10,5 с/га дориворлик хусусияти юқори бўлган қуруқ барг ҳамда 16,7-17,4 с/га уруғ ҳосили йетиштирилган;
Мексика бангидевонасини уруғ ва барги ҳосилдорлигига фосфорли ва калийли ўғитларнинг П90К90 кг/га меъёрлари қўлланилган фонида аммоний нитрат (НҲ4НО3), карбамид (CО(НҲ2)2), аммоний сулфат ((НҲ4)2СО4) каби азотли ўғитларнинг қўллаш технологияси Тошкент вилоятидаги Тошкент давлат аграр университетининг Қибрай туманидаги тажриба хўжалигида 0,588 га, Янгийўл тумани Мухторхўжа набиралари фермер хўжалигида 0,30 га, Жамол ота-чорва насл фермер хўжалигида 0,30 га майдонда жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 27-сентябрдаги №21-05/4949-сонли маълумотномаси). Натижада Мексика бангидевонасини уруғ ва барги ҳосилдорлиги бўйича олинган маълумотлар иқтисодий самарадорлиги ҳисобланганда ишлаб чиқариш харажатлари қўшимча йетиштирилган ҳосилни миқдори юқори бўлганлиги учун барг ҳосили йетиштиришдаги ишлаб чиқариш харажатларидан 0,52-0,55 %га юқори бўлган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish