Махкамов Махкамжон Козимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бош мия қон томирлари аневризмаларида 3D анатомиясини қайта ўзгартиришни қўллаган ҳолда жарроҳлик муолажаларининг фокус-хирургик жарроҳлик усулларини такомиллаштириш», 14.00.28–Нейрохирургия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2017.2.PhD/Tib182.
Илмий раҳбар: Хаджибаев Абдуҳаким Муминович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва Хельсинки университетининг марказий госпитали.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc 28.02.2018.Tib.62.01.
Расмий оппонентлар: Кариев Ғайрат Маратович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мамадалиев Абдураҳмон Маматқулович, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги И.И.Джанелидзе номидаги шошилинч ёрдам илмий-текшириш институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фокусли микрохирургик усулларини қўллаган холда бош мия аневризмаларини даволашнинг натижавийлиги ва ҳавфсизлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бош мия қон томирлари аневризмалари МСКТ-ангиографияси ва 3D реконструкциясининг диагностик аҳамияти аниқланиб, шу асосда касалликни топографик жиҳатдан ташхислаш ва хирургик даволашнинг услуби такомиллаштирилган;
жарроҳлик амалиётидан олдин аневризмаларга олиб борувчи максимал қисқа траекторияни уч ўлчамли моделлаш асосида очиқ фокусли микрохирургик услуби ишлаб чиқилган;
бош мия аневризмаларининг МСКТ-ангиографик ўлчамларига кўра жарроҳлик амалиётини ўтказиш учун морфометрик кўрсатмалар ишлаб чиқилган;
Глазго оқибатлар кўрсаткичлари ёрдамида бажарилган фокусли базал цистерналар диссекцияси ҳаётий муҳим бўлган бош мия анатомик тузилмаларининг жароҳатланиш даражасини камайтириши ва жарроҳлик хавфсизлигини ошириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бош мия қон томирлари аневризмалари бўлган беморларни даволаш натижаларини яхшилашга бағишланган тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бош мия қон томирлар ўзани ангиоархитектоникасини уч ўлчамли моделлашга асосланган бош мия қон томирлари аневризмаларини фокусли хирургик даволаш услуби амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 8н-д/130-сон маълумотномаси). Бош мия қон томирлари аневризмалари билан беморларни бу услубда даволаш хирургик даволаш сифатини ошириш имконини берган;
субарахноидал қон қуйилишда бош мия қон томирлари аневризмаси ва полифокал зарарланишлари бўлган беморлар диагностикаси ва даволаш тактикасини танлаш услуби амалиётга татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 25 майдаги 8н-д/130-сон маълумотномаси). Даволаш-профилактика чора-тадбирларининг таклиф этилган комплекси ушбу беморларда асоратлар частотасини камайтириш, даволаш ва реабилитация харажатларини қисқартириш имконини берган.