Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Агзам Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг инновацион технологиялари”, 09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари  (фалсафа фанлари).
Диссертация  мавзуси   рўйхатга  олинган  рақам: B.2022.4.PhD/Fal877.
Илмий раҳбар: Қодиров Анвар Қаххорович, фалсафа  фанлари доктори, профессор
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Ўзбекистон  Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон  Миллий  университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий  оппонентлар: Мусаев Фахриддин Абдусатторович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Агзамходжаева Саида Сабитхановна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлар Академияси.
Диссертация  йўналиши:  назарий-амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонни ривожлантириш жараёнида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг такомиллашган технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳарбий хизматчиларнинг халқаро мусобақаларда доимий иштирокини таъминлаш, замонавий ҳарбий техникалардан фойдаланиш малакаларини ошириш  ва дунё воқеаларнинг моҳиятини тушунтирувчи ахборот соатларини такомиллаштиришнинг ёшлар онгида ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини оширилишининг  инновацион технологияси эканлиги очиб берилган;
 ҳарбий таълим муассасаларида замон талабларига жавоб берадиган ислоҳотларни ўтказиш,  ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, намунали хизмати учун муносиб  рағбатлантиришнинг  тизимли ташкил этилиши Ўзбекистон ёшлари онгида ҳарбий-ватанпарварлик иммунитетини  шакллантиришнинг тарғибот технологияси сифатида  амал қилиши асосланган;
 ҳарбий бурчини бажариш вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг номларини абадийлаштириш, улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини тизимли ташкил этишнинг мафкуравий аҳамияти янги авлод ватанпарвар ёшларини тарбиялаш механизми эканлиги исботланган;
диний экстремизм, халқаро терроризм, кибер зўравонликга қарши курашда армия ва ёшлар ҳамкорлигини ўрнатиш, уларга мамлакатнинг мудофаа қудрати, замонавий ҳарбий технологиялар ҳақида  ахборотларнинг етказилиши ёшларда ҳарбий бурчни бажаришга  масъулиятни оширишнинг инновацион технологияси эканлиги  очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонни ривожлантириш жараёнида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг инклюзив технологиялари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
ҳарбий хизматчиларнинг халқаро мусобақаларда доимий иштирокини таъминлаш, замонавий ҳарбий техникалардан фойдаланиш малакаларини ошириш  ва дунёда воқеаларнинг моҳиятини тушунтирувчи ахборот соатларини такомиллаштиришнинг ёшлар онгида ҳарбий-ватанпарварлик туйғусини  аниқлашнинг  инновацион технологияси эканлигига оид ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг «2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури»нинг Х-йўналишида белгиланган «Мамлакатимизда кенг нишонланадиган байрамлар, шонли саналарни кенг аҳоли орасида тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш» деб номланган 43-бандида, ҳарбий қисмларда «Янги Ўзбекистон ва маънавий янгиланиш», «Маърифатли жамият сари», «Янги Ўзбекистон орзуси» шиорлари остида давра суҳбатларини ташкил этиш каби тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023-йил 27-январдаги 02-22/60-сон маълумотномаси). Натижалар Янги Ўзбекистонни барпо этишда ёшлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш вазифасига хизмат қилган;
ҳарбий таълим муассасаларида замон талабларига жавоб берадиган ислоҳотларни ўтказиш,  ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, уларни намунали хизмати учун муносиб  рағбатлантиришнинг  тизимли ташкил этилиши Ўзбекистон ёшлари онгида ҳарбий-ватанпарварлик иммунитетини  шакллантиришнинг тарғибот технологияси сифатида амал қилишига оид ғоялардан Ўзбекистон республикаси ёшлар ишлари Агентлиги томонидан чақирувгача бўлган ёшларда ҳарбий-ватанпарварлик руҳини қарор топтириш ва мустаҳкамлаш, Ватанга садоқат ва фидойилик туйғусини юксалтириш бўйича олиб борилган тадбирларда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари Агентлигининг 2023-йил 2-февралдаги 4-13-18-95-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакатимиз ёшларининг маънавий-ахлоқий тарбиясини янада кучайтириш мақсадида, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини шакллантиришга хизмат қилган;
ҳарбий бурчини бажариш вақтида қаҳрамонларча халок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг номларини абадийлаштириш, улар оила аъзоларининг ижтимоий ҳимоясини тизимли ташкил этишнинг мафкуравий аҳамияти янги авлод ватанпарвар ёшларини тарбиялаш механизми эканлигига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ёшлар билан ишлаш бўйича бўлими томонидан Янги Ўзбекистоннинг мудофаа қудратини оширишда ёшларнинг мамлакат миллий мустақиллигига ва уни мустаҳкамлашга дахлдорлик туйғуларини янада юксалтириш, уларда жамиятга ёт бўлган ғоялар, ахлоқий бузуқлик ва салбий иллатларга нисбатан ғоявий иммунитетни мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллаларда ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида  тарбиялаш бўйича «Мардлик ва жасорат», «Тинчлик», «Мустақиллик» дарслари, «Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!» шиори остида учрашувлар, «Ҳар бир ёшнинг қалби ва онги учун курашамиз!» шиори остида маънавият фестивалларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ёшлар билан ишлаш бўйича бўлимининг 2023-йил 11-мартдаги 14/640-сон маълумотномаси). Натижалар мамлакат ёшларининг маънавий-ахлоқий тарбиясини янада кучайтириш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини шакллантиришга хизмат қилган;
диний экстремизм, халқаро терроризм, кибер зўравонликга қарши курашда армия ва ёшлар ҳамкорлигини ўрнатиш, уларга мамлакатнинг мудофаа қудрати, замонавий ҳарбий технологиялар ҳақида  ахборотларнинг етказилишининг ёшларда ҳарбий хизматини бажаришга  масъулиятни оширишнинг инновацион технологияси эканлигига оид   Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси томонидан инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини яратиш, халқпарвар давлат барпо этиш; мамлакатимизда адолат ва қонун устиворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш орқали ёшларда ватанпарварликни мустаҳкамлаш билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш умумхалқ, яъни ҳам давлат, ҳам нодавлат органларнинг умумий вазифаси эканлиги асосланган (Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгашининг 2023-йил 12-апрелдаги 02/02-19-сон маълумотномаси). Натижалар «Миллий тикланиш» демократик партияси фаолиятида партия тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкурвий тарғибот ишларига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish