Sayt test rejimida ishlamoqda

Тошбобоев Абдусалим Жалиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):  “Инсон манфаатлари ҳимоясининг мафкуравий аҳамияти”,  09.00.05 – Миллий ғоя тарғиботи технологиялари (фалсафа фанлари).
Диссертация  мавзуси   рўйхатга  олинган  рақам: В2023.2.PhD/Fal1010.
Илмий раҳбар:  Ўтамурадов Акбар, фалсафа  фанлари номзоди, профессор.
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон  миллий  университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий  оппонентлар:  Саифназаров Исмоил Саифназарович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Норқулов Дўстмурод Тошпўлатович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Тошкент давлат техника университети.
Диссертация  йўналиши:  назарий-амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлашда ижтимоий адолат мезонига амал қилиш халқнинг рози бўлиб яшаш омили эканлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
мафкура халқни халқ, миллатни миллат сифатида тарбиялаш, фуқаролар дунёқарашини ўзгартириш омили сифатида амал қилиши унинг ижтимоий тараққиётни таъминлашда тарихий ва фалсафий ролини тушуниш тарғибот технологияси эканлиги очиб берилган;
ёшларни иш билан таъминлаш, хотин-қизлар ва қарияларнинг ижтимоий  ҳимоясига эришиш кибер макондаги ахборот хуружларига қарши иммунитетни шакллантириш воситаси сифатида амал қилиши очиб берилган;
ғоявий таҳдидларнинг маънавий-мафкуравий ҳимоя тизимига таъсири, ижтимоий манипулятив технологияларнинг қўлланиши жамиятнинг мафкуравий хавфсизлигини таъминлашдаги муаммолар ва қарама-қаршилик диалектик жиҳатдан очиб берилган;
мафкуравий таҳдидларга қарши кураш тарғибот технологияларини такомиллаштиришда фуқаролар онгида ижтимоий тараққиётга нисбатан дахлдорлик туйғусини шакллантириш, ахборот хуружларини саралаш, зарур стратегияларни танлашда билим-маърифатга таянишнинг зарурати очиб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон манфаатлари ҳимоясининг мафкуравий аҳамияти мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
мафкура халқни халқ, миллатни миллат сифатида тарбиялаш, фуқаролар дунёқарашининг ўзгартириш омили сифатида амал қилиши унинг ижтимоий тараққиётни таъминлашнинг тарғибот технологияси эканлигининг тарихий, фалсафий аҳамиятига оид ғоялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил учун чора-тадбирлар дастурининг “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм-фан ва маърифат тарғиботи” ва “Геосиёсий ва мафкуравий жараёнларни мунтазам ўрганиш, хатарли таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб бориш”га оид тарғибот ишларини ташкил этишда  фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил 17 апрелдаги 152-сон маълумотномаси). Натижалар аҳоли турли қатламлари  онгида ватанга садоқат руҳини тарбиялашга хизмат қилган;
ёшларни иш билан таъминлаш, хотин-қизлар ва қарияларнинг ижтимоий  ҳимоясига эришиш кибер макондаги ахборот хуружларига қарши иммунитетни шакллантириш воситаси сифатида амал қилишига оид ғоялардан Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастурининг “Миллий маданият ҳамда маънавиятни ривожлантириш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш соҳасидаги” вазифаларини самарали амалга оширишга оид тарғибот ва илмий фаолиятининг самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Миллий тикланиш демократик партияси Марказий кенгашининг 2023 йил 17 апрелдаги 02/02-20-сон маълумотномаси). Натижалар партия электоратининг ижтимоий онгини ошириш, ислоҳотларнинг самарадорлигини таъминлашга хизмат қилган;   
ғоявий таҳдидларга қарши курашда ғоявий хавфсизликни таъминлаш учун салоҳият ва ресурсларни оқилона тақсимлаш имкониятларидан самарали фойдаланиш, бошқариш – маънавий хавфсизлик ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш шарти эканлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йилга мўлжалланган иш режасининг «Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастури»нинг «Барчаси ўз қўлингда!» тарғибот декадасини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2023 йил 13 апрелдаги 04-13/-21-982-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларда огоҳлик ва ҳушёрлик туйғуларини ошириш ва ташкилотнинг ушбу йўналишдаги чора-тадбирлардан амалиётга қўллаш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мафкуравий таҳдидларнинг ижтимоий манипуляция сифатида амал қилиши ёшлар орасида турли шакллардаги жиноятларнинг авж олиши таъсир этиши, шу боис уларнинг бўш вақтдан унумли фойдаланиш механизми сифатида маънавий тарбия тарғибот усулларини такомиллаштиришнинг зарурлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, вояга етаётган ёш авлодни илмий фаолиятга жалб этиш уларни “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” ғояси атрофида бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш, ёшларга оид давлат сиёсати тарғиботини ташкил этиш ва амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни самарали амалга оширишга фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг 2023 йил 20 апрелдаги 01/23/366-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, улар онгида ватан туйғусини шакллантириш ва бўш вақтдан унумли фойдаланиш, дам олиш маданиятининг шаклланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish