Sayt test rejimida ishlamoqda

Олимова Мухтасар Райимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Инсон манфаатлари ҳимоясининг мафкуравий аҳамияти”,  09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация  мавзуси   рўйхатга  олинган  рақам: В2022.2.PhD/Fal781.
Илмий раҳбар:  Шермухамедова  Нигина Арслановна, фалсафа  фанлари доктори, профессор.
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Ўзбекистон  Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон  Миллий  университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий  оппонентлар:  Ҳайдаров Хуррам Фармонович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Туленова Гулмира Жондоровна, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Тошкент Тиббиёт Академияси.
Диссертация  йўналиши:  назарий-амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлашда ижтимоий адолат мезонига амал қилиш халқнинг рози бўлиб яшаш омили эканлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсоннинг иқтисодий манфаатлари ва ижтимоий эҳтиёжлари мутаносиблигининг таъминланиши жамиятнинг барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш омили сифатида мафкуравий аҳамият касб этиши очиб берилган;
инсоннинг маънавий манфаатлари ва истеъмол маданияти мутаносибилигининг таъминланиши сабабли ижтимоий-маданий такрор ишлаб чиқариш жараёнида шахс маданияти ва унинг мафкуравий жараёнларга дахлдорлик туйғусини шакллантиришнинг аҳамиятининг ошганлиги асосланган;
иқтисодий фаолият моддий ишлаб чиқаришнинг мезони сифатида маънавий, ахлоқий, ижтимоий фаолият турларини қамраб олиши ва уларнинг инсон манфаатларини таъминланишида иштирок этиб давр руҳига мослашиб боришининг мафкуравий аҳамияти очиб берилган;
одамларнинг манфаатлари меҳнат фаолияти мақсадини олдиндан белгилаб берувчи асос вазифасини бажариши, мақсадсиз фаолият инсон ҳаётининг маъносини йўқотишига олиб келиши, меҳнат жараёнида одамларнинг қобилияти ривожланиши ва рўёбга чиқиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инсон манфаатлари ҳимоясининг мафкуравий аҳамияти мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида
инсоннинг иқтисодий манфаатлари ва ижтимоий эҳтиёжлари мутаносибилигининг таъминланиши жамиятнинг барқарор тараққиёт мақсадларига эришиш омили сифатида мафкуравий аҳамият касб этишига оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йилда режалаштирган фаолияти ва аҳолининг маънавий маданиятини шакллантиришга оид туркум ўқув қўлланмаларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 15-сентябрдаги 02-22/964-сон маълумотномаси). Натижалар аҳоли онгида уй хўжалигининг иқтисодий барқарорлигига эришишда манфаат ва эҳтиёжлар уйғунлигини таъминлашнинг аҳамиятини тушунишга хизмат қилган;
инсоннинг маънавий манфаатлари ва истеъмол маданияти мутаносибилиги таъминланиши сабабли ижтимоий-маданий такрор ишлаб чиқариш жараёнида шахс маданияти ва унинг мафкуравий жараёнларга дахлдорлик туйғусини шакллантиришнинг аҳамияти га оид ғоялардан Ўзбекистон Республикаси ёшлар агентлигининг фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ёшлар агентлигининг 2023-йил 11-августдаги 1-17-21-2245-сон маълумотномаси). Натижалар ёшларда истеъмол маданиятини шакллантириш, хусусий тадбиркорлик фаолиятини тизимли ташкил этишга хизмат қилган;
иқтисодий фаолият моддий ишлаб чиқаришнинг мезони сифатида маънавий, ахлоқий, ижтимоий фаолият турларини қамраб олиши ва уларнинг инсон манфаатларини таъминланишида иштирок этиб давр руҳига мослашиб боришининг мафкуравий аҳамиятига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати фаолиятида 2023-йил 6-сентябрдаги 12-сон маълумотномаси). Натижалар инсон манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг моҳиятини аҳоли турли қатламлари онгига сингдиришга оид туркум кўрсатувларни ташкил этишга хизмат қилган;
одамларнинг манфаатлари меҳнат фаолияти мақсадини олдиндан белгилаб берувчи асос вазифасини бажариши, мақсадсиз фаолият инсон ҳаётининг маъносини йўқотишига олиб келиши, меҳнат жараёнида одамларнинг қобилияти ривожланиши ва рўёбга чиқишига оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”  ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳаририяти фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали”нинг 2023-йил 6-августдаги 04-36-1244-сон маълумотномаси). Натижалар фуқароларнинг мақсадли меҳнатни тизимли ташкил этиш, бўш вақтдан самарали фойдаланиш, дам олиш маданиятини ўрганишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish