Sayt test rejimida ishlamoqda

Каримова Садоқат Тоҳировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):  “Ўзбекистонда миллатлараро муносабатларни юксалтиришнинг мафкуравий механизмлари”,  09.00.06 – Ғоялар тарихи ва методологияси (фалсафа фанлари).
Диссертация  мавзуси   рўйхатга  олинган  рақам: В2022.1.PhD/Fal780.
Илмий раҳбар:  Шермухамедова  Нигина Арслановна фалсафа  фанлари доктори, профессор
Диссертация  бажарилган  муассаса  номи: Ўзбекистон  Миллий  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон  Миллий  университети,  DSc.03/30.12.2019.F.01.14.
Расмий  оппонентлар:  Амриддинова Дилрабо Турсуновна фалсафа фанлари доктори, профессор; Яхшиликов Жўравой Яхшиликович фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи  ташкилот:  Тошкент Тиббиёт Академияси
Диссертация  йўналиши:  назарий-амалий аҳамиятга  молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни такомиллаштириш, динлараро бағрикенгликни таъминлашнинг ижтимоий барқарорлик омили сифатидаги аҳамиятини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллатлараро тотувликнинг давлат сиёсати устувор йўналишларининг бири сифатида мамлакатда яшаётган аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги ва ижтимоий ҳимоясининг тенглигини таъминлашда  намоён бўлиши асосланган;
ишлаб чиқариш корхоналарида турли миллат вакиллари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг яратилиши иқтисодий барқарорлик  ва миллатлараро тотувлик ва ижтимоий тараққиёт омили  эканлиги очиб берилган;
Ўзбекистондаги миллий маданий марказлар турли миллатларнинг ўз-ўзини англаш,  урф-одатлари ва анъаналарини тиклаш механизми сифатида фаолият олиб бориши миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни такомиллаштириш мезони эканлиги асосланган;
миллатлараро тотувлик  мамлакат барқарорлигини таъминлаш, халқаро муносабатларни такомиллаштириш, ижтимоий тараққиёт ва сиёсий хавфсизликка эришишнинг  мафкуравий омили эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллатлараро тотувликни такомиллаштиришнинг мафкуравий аҳамияти мавзусида олиб борилган тадқиқот  натижалари асосида:
миллатлараро тотувликнинг давлат сиёсати устувор йўналишларининг бири сифатида мамлакатда яшаётган аҳолининг ўзаро ҳамкорлиги ва ижтимоий ҳимоясининг тенглигини таъминлашда намоён бўлишига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази давлат муассасаси марказ ходимларининг мазкур соҳадаги билимларини оширишда, уларнинг фуқаролар билан муносабатларида миллатлараро тотувликка эришишларини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2023-йил 17-апрелдаги 30-10-7/6-сон маълумотномаси). Натижалар, давлат сиёсатида аҳоли барча қатламларининг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга оид механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ишлаб чиқариш корхоналарида турли миллат вакиллари учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг яратилиши  иқтисодий барқарорлик  ва миллатлараро тотувлик омили эканлигига оид хулосалардан «Ёшлар – келажагимиз жамғармаси» фойдаланилган (Ёшлар – келажагимиз жамғармаси»нинг 2023-йил 11-майдаги 04.-13/174-сон маълумотномаси). Натижалар, аҳолининг мамлакатдаги тинчликни сақлашга индивидуал ҳисса қўшишнинг аҳамиятини тушуниш ва бунга эришиш учун мақсадли фаолиятни ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистондаги миллий маданий марказлар турли миллат вакилларининг ўз-ўзини англаш,  урф-одатлари ва анъаналарини тиклаш механизми сифатида фаолият олиб бориши миллатлараро тотувлик ва ҳамжиҳатликни такомиллаштириш мезони эканлигига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телерадиоканалининг информацион дастурларининг ссенарийларини тайёрлашда, шу соҳага оид «Махсус репортаж» ва «Янгиликлар 24» дастурларида кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телирадиокомпаниясининг 2023-йил 24-майдаги маълумотномаси). Натижалар, ёш авлод дунёқарашини шакллантиришда оид йўриқнома, қўлланмаларни самарали амалга оширишда ва ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли қатламлари, хусусан, ёшлар онгида жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмунини  тушунишга хизмат қилган;             
миллатлараро тотувликни таъминлашнинг мамлакат барқарорлиги ва халқаро нуфузи, ижтимоий тараққиёт ва сиёсий хавфсизликка эришишнинг муҳим омили эканлиги оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларини аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  ПҚ-92-сон  Қарорининг 3-бўлим «б» бандида кўрсатилган вазифаларни, ҳамда ВҚ-550-сон қарори бўйича шакллантирилган агентлик низомининг «в», «и» кичик бандида кўрсатилган ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларни илм-фан ва инновацияларга кенг жалб этиш,  ёш авлодни жисмонан баркамол қилиб вояга етказиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш масалалари бўйича  вазифаларини амалга оширишда фойдаланилди. Бу вазифаларни амалга ошириш шакллари, усуллари ва механизмларини ишлаб чиқишда «Ёшлар – келажагимиз жамғармаси» фойдаланилган 2022-йилга мўлжалланган  дастурини ва дастурнинг бандлари ижросини таъминлаш, ёш авлод дунёқарашини шакллантиришга оид йўриқнома, қўлланмаларни самарали фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 9-майдаги 3-02-21-1233-сон маълумотномаси). Натижалар, ёшлар маънавий салоҳиятини юксалтириш, аҳоли турли қатламлари, хусусан, ёшлар онгида жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотлар ғоядан реаллик сари юксалаётганлиги ҳақида ишонч мустаҳкамланиши каби вазифаларни амалга ошириш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish