Неъматов Бобирбек Илҳомжоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Болалар-ўсмирлар спорт мактаблари шуғулланувчиларини ғовлар оша югуриш техникасига ўргатиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ped454.
Илмий раҳбар: Тажибаев Сойиб Самижонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Усмонходжаев Таълат Саидович, педагогика фанлари доктори, профессор; Солиев Ҳамидулло Ҳошимжонович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 10–12 ёшли енгил атлетикачиларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи 10-12 ёшли болаларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатишда ностандарт йиғма ғов яратилган;
ўсмир енгил атлетикачиларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатишда уларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини инобатга олган ҳолда ғовлар баландлиги ва ғовлар орасидаги оптимал ўлчамалари аниқланган;
10-12 ёшли болаларни ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатишда яратилган ностандарт йиғма ғовдан фойдаланиш шуғулланувчиларнинг жисмоний ҳолати, фаоллиги ва кайфиятига ижобий таъсири педагогик тажрибада исботланган;
болалар-ўсмирлар спорт мактабларида бошланғич тайёргарлик босқичида шуғулланувчи ўсмир ёшдаги болаларнинг ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатиш методикаси такомиллаштиришган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Болалар-ўсмирлар спорт мактаби шуғулланувчиларини ғовлар оша югуриш техникаси элементларига ўргатиш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва методологик ҳамда амалий таклифлар асосида:
Наманган шаҳридаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия ўринбосарлари спорт мактаби ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада ғовлар оша югуриш техника элементларига ўргатишда шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланиши ва жисмоний тайёргарлигини инобатга олган ҳолда ғовлар баландлиги (50-60 см) ва махсус машқларни бажаришда ғовлар орасидаги масофанинг (6,0–7,5 метр) оптимал ўлчамларини аниқлашга эришилган;
яратилган енгил, йиғма ғовлар ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия ўринбосарлари спорт мактаби енгил атлетика ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада 10-12 ёшли енгил атлетикачиларда ғовга “ҳужум қилиш” 26,6%га, ғовдан “ошиб ўтиш” 38,2%га, “ерга қўниш” 29%га яхшиланиб, ғовлар оша югуриш техникаси элементлари оқилона ўзлаштирилишига хизмат қилган;
10-12 ёшли болалар учун уларнинг ёши, жинси ва жисмоний тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда яратилган енгил йиғма ғовлари Наманган шаҳридаги “Паҳлавон” болалар-ўсмирлар спорт мактабида енгил атлетика ўқув-машғулотларига жорий қилинган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада ёш енгил атлетикачиларнинг ғовлар оша югуриш техникаси элементларини ўргатишда махсус жисмоний сифатларни ривожлантириш натижасида ўқув-машғулотлари жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар олимпия ўринбосарлари спорт мактабида бошланғич тайёргарлик босиқичида шуғулланувчи ўсмир енгил атлетикачиларнинг ўқув-машғулотлари жараёнига такомиллаштирилган методика жорий этилган (Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг 01-07-0889-сон маълумотномаси). Натижада 10-12 ёшли енгил атлетикачиларнинг тезкор-куч сифатларини 17-19%га, тезлик сифатини 12-13% га, координацион қобилиятларини 23-25%га ўсишига эришилган.