Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонова Мохинур Абдусоли қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётида окказионал лисоний бирликларнинг қўлланилиши”, 10.00.01 – Ўзбек тили  (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Fil2169.
Илмий раҳбар: Розикова  Гулбахор  Зайлобидиновна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.05.02.
Расмий оппонентлар: Одилов Ёрқинжон Раҳмоналиевич, филология фанлари доктори, профессор; Тўхтасинова Одина Юсуповна, филология фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади миллий уйғониш даври – ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг  бошларига оид  ёзма манбалар тилида окказионал бирликларнинг таркиби, деривацион ва семантик хусусиятлари, гапдаги услубий ва бадиий-эстетик вазифасини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
окказионал бирликлар бўйича жаҳон, туркология, ўзбек тилшунослигида амалга оширилган ишлар асосида окказионализм ҳодисасининг моҳияти, унинг неологизм, потенсиализм ҳодисалари билан ўхшаш ва фарқли хусусиятлари очиб берилган;    
миллий уйғониш даври – ХИХ асрнинг иккинчи ярми – ХХ асрнинг бошларига оид асарларда қўлланган лексик окказионал бирликлар таркибига кўра туб сўз шаклидаги, ясовчи аффикс ҳамда аффиксоидлар ёрдамида ясалган, шакл ясовчи аффикслар ёрдамида ҳосил қилинган ҳамда қўшма сўз шаклидаги окказионал бирликлар эканлиги асосланган;
окказионал бирликлар семантик-услубий хусусиятига кўра шахснинг касб-корини ифодаловчи, нарса-буюм маъносини билдирувчи, илмий атама, ўрин-жой маъносидаги, ҳис-туйғу ва мавҳум тушунчаларни англатувчи, белги ва ҳаракат ифодаловчи бирликлар сифатида уларнинг номинатив-услубий хусусиятлари аниқланган;
миллий уйғониш даврига оид асарларда қўлланган окказионал метафоралар, окказионал ўхшатишлар, окказионал ибора ва мақолларнинг асар бадииятини таъминлашдаги муҳим ўрни, давр билан боғлиқ синергетик жараёнлар очиб берилиб, окказионал бирликларнинг ижодкор услубининг воситаси сифатидаги хусусиятлари аниқланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий уйғониш даври ўзбек адабиётида окказионал лисоний бирликларнинг қўлланилиши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий уйғониш даври – ХИХ асрнинг иккинчи ярми  – ХХ асрнинг бошларига оид асарларда қўлланган лексик окказионал бирликларнинг таркибига, семантик хусусиятига кўра таснифи, уларнинг деривацион ва номинатив-услубий хусусиятларига доир илмий хулоса ва тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент  давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилда  амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент  давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 12-майдаги 04/1–927-сон маълумотномаси). Натижада окказионал бирликлар билан боғлиқ назарий фикрлар мазкур таълимий корпуснинг илмий далиллар асосида бойишига хизмат қилган;
 окказионализм ҳодисасининг моҳияти, унинг неологизм, потенсиализм ҳодисалари билан ўхшаш ва фарқли хусусиятларига оид хулоса ва тавсиялардан        Алишер Навоий номидаги Тошкент  давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилда  амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент  давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 12-майдаги 04/1–927-сон маълумотномаси). Натижада диссертация материаллари асосида лойиҳа доирасида яратилган ўқув луғатлари мобил иловасининг мисоллар билан бойишига хизмат қилган.
миллий уйғониш даврига оид асарларда қўлланган окказионал метафоралар, окказионал ўхшатишлар, окказионал ибора ва мақолларнинг  асар бадииятини таъминлашдаги ўрни, давр билан боғлиқ синергетик жараёнлар, окказионал бирликларнинг ижодкор услубининг воситаси сифатидаги хусусиятларига оид назарий хулосалардан Фарғона давлат университетида 2019-2021 йилларга бажарилган “ЭМИ (Энглиш ас а Медиум оф Инструcтион)” номли халқаро лойиҳада фойдаланилган (Фарғона давлат университетининг 2023-йил 15-декабрдаги 04/6266-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳанинг турли тилларда расмий услуб ва ҳужжатлар тилининг фарқли ва ўхшаш жиҳатларини таҳлил қилиш бўлимлари илмий далиллар асосида бойитилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish