Sayt test rejimida ishlamoqda

Ташова Дилором Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумот
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Мустақиллик даври шеъриятида бадиий шакл изланишлари”, 10.00.02 – Оʻзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3363.
Илмий раҳбар: Қувватова Дилрабо Хабибовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.09
Расмий оппонентлар: Сулаймонов Исроилжон Исомиддинович, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Улуғов Абдулла Ўзбекович, филология фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади истиқлол йиллари ўзбек шеъриятидаги бадиий шакл изланишларини яхлит тизим тарзида очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бадиий шакл тушунчаси, моҳияти, жанр ҳодисаси билан муносабати, унинг ижодкор индивидуаллигини белгилаб бериши очиб берилиб, жаҳон шеърияти таъсирида ривожланган игнабарг, тасбеҳ, сонетлар гулчамбари, геометрик белги сингари бадиий шакл намуналарига хос специфик хусусиятлар аниқланган;
мустақиллик даври шеъриятида ўзбек мумтоз шеърияти анъаналари асосида юзага келган бадиий шакллар фард-иккилик-иккиқатлар-муқарнас, мусаллас-уччаноқ-учпахса-учлик, рубоий-тарона-чорзарб-сўтарубоий-тўртқаватлилар, мухаммас-бешлик-бешнаво тизимида далилланган;
маснавий, мусаллас, мухаммас, мусаддас сингари мусаммат тизимидаги  шеърлар, уларнинг давр шеъриятидаги намуналарига хос асосий белгилар: мумтоз адабиётдаги каби анъанавий қофия шаклига эгалиги, ундаги янгиланишлар, бармоқ вазнида ёзилиши, мавзу ранг-баранглиги асосланган;  
таронанинг рубоий ва тўртликнинг уйғун шакли сифатида юзага келганлиги (Ж.Камол), тўртқаватлиларнинг дидактик мазмун ифода этиши, янги фикр ва образларга бойлиги (А.Обиджон), қисқа сатрлар ҳаётийлиги, композицион бутунлиги, тугаллиги билан замонавий адабиётдаги тўртликларга уйғунлиги (С.Саййид), чорзарбларнинг ҳар бир мисрасида зарб билан айтилган фалсафий фикр-қарашлар акс этганлиги (А.Ҳамро) исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик даври шеъриятида бадиий шакл изланишлари мавзусидаги тадқиқот натижалари асосида:
бадиий шакл тушунчаси, моҳияти, жанр ҳодисаси билан муносабати, унинг ижодкор индивидуаллигини белгилаб бериши ёритилган; жаҳон шеърияти таъсирида ривожланган игнабарг, тасбеҳ, сонетлар гулчамбари, геометрик белги сингари бадиий шакл намуналарига хос специфик хусусиятлар тизимида текширилган хулосалардан РЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” (2020-2022-йй.) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 29-июлдаги 01/10-1433-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа Истиқлол даври ўзбек шеъриятида юзага келган янги бадиий шакллар ҳақидаги маълумотлар билан бойитилган;
мустақиллик даври шеъриятида ўзбек мумтоз шеърияти анъаналари асосида юзага келган бадиий шакллар фард-иккилик-иккиқатлар-муқарнас, мусаллас-уччаноқ-учпахса-учлик, рубоий-тарона-чорзарб-сўтарубоий-тўртқаватлилар, мухаммас-бешлик-бешнаво тизимида далилланган илмий қарашлардан А-ОТ-2021-2-рақамли “Тиббиётга оид атамалар электрон платформасини яратиш”  мавзусидаги  амалий лойиҳани  бажаришда фойдаланган (Бухоро давлат университетининг 2023-йил 4-сентябрдаги 04/2562-сон маълумотномаси). Натижада Истиқлол даври ўзбек тиббий атамаларнинг адабиётдаги рамзий-метафорик маънолари ҳақида олиб борилган тадқиқотларнинг илмий савиясини оширишга хизмат қилган;
маснавий, мусаллас, мухаммас, мусаддас сингари мусаммат тизимидаги  шеърлар, уларнинг давр шеъриятидаги намуналарига хос асосий белгилар: мумтоз адабиётдаги каби анъанавий қофия шаклига эгалиги, ундаги янгиланишлар, бармоқ вазнида ёзилиши, мавзу ранг-баранглигига оид қарашлардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг “Ижод завқи”, “Махсус репортаж” эшиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 30-августдаги 02-09-229-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинларнинг Истиқлол даври ўзбек шеъриятидаги янги бадиий шакл изланишлари билан яқиндан танишишларига имкон яратган, адабий кўрсатувлар захирасини бойитишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish