Sayt test rejimida ishlamoqda

Назарова Лайло Гелдимуродовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): «Судга қадар иш юритувида шахснинг мулкий ҳуқуқларини чеклаш механизмини такомиллаштириш», «12.00.09 — Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси» ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Yu979.
Илмий раҳбар: Хайриев Нодиржон Исроилович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Закурлаев Абдумуталиб Каримович, юридик фанлар доктори, профессор; Муродов Бахтиёржон Баходирович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: ИИВ Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади судга қадар жиноят ишини юритишда шахс мулкий ҳуқуқлари чекланиши механизмини такомиллаштиришга қаратилган нормаларини асосида соҳадаги илмий концептуал ёндашувларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсга тегишли бўлмаган мол-мулкнинг содир этилган жиноятга дахлдор эмаслиги, айбсизлиги ҳолати аниқланганлиги сабабли қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши кераклиги асослаб берилган;
жиноят содир этганликда гумон қилинувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини масъулятсизлик билан ёндашиб бузган тақдирда жиноят ишига алоқадор бўлган бошқа шу каби ҳолатларда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилиши кераклиги асосланган;
суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан мол-мулкни хатлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин, турли молиявий операцияларни тўхтатиб туриш, легаллаштириш ва бошқа турли хил йўллар билан хатланган мол-мулкка зиён етмаслиги учун суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилиши зарурлиги асослаб берилган;
суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинган тақдирда, шахснинг мулкий ҳуқуқларига ва мулкига  нисбатан қўйилган чекловларни бартараф этиш мақсадида гаров реестридан мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёзув чиқариб ташланиши зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ишни судга қадар юритишда шахснинг мулкий ҳуқуқларини чеклаш механизмини илмий тадқиқ этиш юзасидан олинган натижалар асосида:
гумон қилинувчига, айбланувчига тегишли бўлмаган мол-мулк қонуний эгаларига, мулкдорларига ёки уларнинг ҳуқуқий ворисларига, шунингдек меросхўрларига қайтариб берилиши кераклигини назарда тутувчи таклифдан 2017 йил 16 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-448-сон Қонуннинг 4-моддаси 1-банди ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023 йил 8 майдаги 04/1-13-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят ишида ашёвий далил деб топилган мулкнинг қонуний эгаси ҳуқуқларини кафолатлашга хизмат қилган;
гумон қилинувчи ўз зиммасига олган мажбуриятларини бузган тақдирда гаров суд ажрими билан давлат мулкига ўтказилишини назарда тутувчи таклифдан 2018 йил 18 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-476-сон Қонуннинг 13-моддаси 13-банди 8-хатбошиси ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023 йил  8 майдаги 04/1-13-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят содир этганликда гумон қилинаётган шахснинг мулкий ҳуқуқларини чеклаш асосларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
мол-мулкни хатлаш тўғрисида қарор чиқарилгандан кейин суриштирувчи ёки терговчи томонидан гаров реестрига бир кун ичида тегишли ёзув киритилиши зарурлигини назарда тутувчи таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-572-сонли Қонуннинг 3-моддаси 1-банди ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023 йил  8 майдаги 04/1-13-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши жиноят натижасида етказилган зарарни қоплаш механизмини мустаҳкамлашга хизмат қилган;
мол-мулкнинг хатланганлиги бекор қилинган тақдирда гаров реестридан мол-мулкни хатлаш тўғрисидаги ёзув чиқариб ташланиши зарурлигини назарда тутувчи таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 22 октябрдаги “Кредиторларни ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-572-сонли Қонуннинг 3-моддаси 2-банди ишлаб чиқилишида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитасининг 2023 йил  8 майдаги 04/1-13-10-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши гумон қилинувчи, айбланувчининг ўз мулкига нисбатан ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish