Sayt test rejimida ishlamoqda

Иминов Жасурбек Тулкуновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон   

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шарқ халқлари биринчи сездида Ўрта Осиёдан қатнашганлар ва уларнинг тақдири (1920¬-1938-йиллар), 07.00.01- Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.3.PhD/Tar33.
Илмий раҳбар: Шамсутдинов Рустамбек Темирович, тарих тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/31.12.2020.Tar.60.01.
Расмий оппонентлар: Тчороев Тйнтчтйкбек Кадирмамбетович, тарих фанлари доктори, профессор; Саидов Илҳомжон Мухитдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот:   Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Боку шаҳрида бўлиб ўтган Шарқ халқлари биринчи сездида муҳокама қилинган масалалар моҳияти ва Ўрта Осиёдан қатнашган вакиллар тақдирини ўрганишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Шарқ халқларининг биринчи сезди ва унда кўрилган масала, қабул қилинган қарорлар ва уларнинг аҳамияти, халқаро анжуманда Туркистон АССР, Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) ва Бухоро халқларини жаҳон империализмига қарши курашга сафарбар қилиш, советларнинг ёрдами билан социализм ғояси ва амалиётини бутун Шарқ оламига татбиқ қилиш, дунё бўйича коммунистик тузумни ўрнатиш учун қилинган дастлабки ҳаракатлардан бири эканлиги, бунда Ўрта Осиё, Кавказортида ўрнатилаётган совет тизимини ўрнак қилиб кўрсатиш мақсад қилиб олинганлиги очиб берилган;
Бокудаги Шарқ халқлари биринчи сездида Туркистон, Хоразм, Бухородан иштирок этган вакилларнинг сезддаги фаолияти, ижтимоий ҳолати, миллий таркиби аниқланган;
Туркистон вакилларининг миллий масаладаги мухолифат қарашлари, сездда, Каспиёрти матбуотида болшевикларнинг Туркистон, Хоразм, Бухорода юритаётган мустамлакачилик сиёсати ва амалиётининг фош этилиши асосланган;
 Ўрта Осиё вакилларининг сезддан кейинги фаолияти, уларнинг мухолифат қарашлари ва амалиёти, совет ҳокимиятининг жазо куч ишлатиш органлари томонидан таъқибга олинганлиги, қатағон қилинганлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ халқлари биринчи сездида Туркистондан қатнашган вакилларнинг ижтимоий, миллий касбий таркибини таҳлил қилиш, болшевизмнинг Ўрта Осиё республикаларида юритган миллий сиёсати ва унга қарши миллий мухолифатнинг майдонга келиши ва қатағон қилиниши тарихига оид ишлаб чиқилган илмий хулосалар ва таклифлар асосида:
Шарқ халқларининг биринчи сезди  ва унда кўрилган масала, қабул қилинган қарорлар ва уларнинг аҳамияти, ўша халқаро анжуманда Туркистон АССР, Хоразм Халқ Совет Республикаси (ХХСР) ва Бухоро халқларини жаҳон империализмига қарши курашга сафарбар қилиш, советларнинг ёрдами билан социализм ғояси ва амалиётини бутун Шарқ оламига татбиқ қилиш, ер курраси бўйича коммунистик тузумни ўрнатиш учун қилинган дастлабки ҳаракатлардан бири эканлиги, бунда Ўрта Осиё, Кавказортида ўрнатилаётган совет тизимини ўрнак қилиб кўрсатиш мақсад қилиб олинганлиги ҳамда Бокудаги Шарқ халқлари биринчи сездида қатнашган делегатларнинг миллий таркиби, ижтимоий келиб чиқишлари, Туркистон, Хоразм, Бухородан иштирок этган вакилларнинг сезддаги фаолияти ва уларнинг келиб чиқиши, ижтимоий ҳолати, миллий таркибига оид маълумотлардан Андижон давлат университети тузилмасидаги Қатағон қурбонлари хотираси музейи экспозициясининг “Коллективлаштириш қулоққа тортиш, сургун ва уларнинг фожиали оқибатлари” бўлими экспонатларидан фойдаланилди (ЎзР ВМ ҳузуридаги Қатағон қурбонлари хотираси давлат музейининг 2023-йил 7-мартдаги 102-сон маълумотномаси). Ушбу материаллар совет ҳокимиятининг Ўзбекистонда амалга оширган қатағон сиёсати ва унинг оқибатларини тўлақонли ёритишга хизмат қилган;
Туркистон вакилларининг миллий масаладаги мухолифат қарашлари, сездда, Каспиёрти матбуотида болшевикларнинг Туркистон, Хоразм, Бухорода юритаётган мустамлакачилик сиёсати ва амалиётининг фош этилиши ва Ўрта Осиё вакилларининг сезддан кейинги фаолияти, уларнинг мухолифат қарашлари ва амалиёти, совет ҳокимиятининг жазо куч ишлатиш органлари томонидан таъқибга олиниши, қатағон қилинишига оид маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “МАҲАЛЛА” телеканалида эфирга узатилган 2023-йил феврал ойида “Инсон азиз” рукни остида тайёрланган хассос шоир ва жадид – Абдулҳамид Чўлпон ҳақидаги кўрсатувнинг сенарийсини ёзишда фойдаланилган (Миллий телерадиокомпания Маҳалла телеканали давлат муассасасининг 2023 -йил 12 -апрелдаги 01-13-474-сон маълумотномаси). Натижада Абдулҳамид Чўлпон ҳақидаги маълумотлар илмий жиҳатдан асосланган.

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish