Sayt test rejimida ishlamoqda

Усмонова Дурдона Асатиллоевна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совуққа қарши комплекс қўшимчаларнинг оғир бетон хоссаларига таъсири» томонидан
05.09.05 – “Қурилиш материаллари ва буюмлари”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Т2961
Илмий раҳбар: Шакиров Туйғунжон Турғунович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш институти, DSC.26/30.12.2019.Т.11.01
Расмий оппонентлар: Баҳодиров Азизбек Абдулазизович, техника фанлари доктори, профессор,  Юсупов Рахимбай Рихсибаевич, техника фанлари номзоди, доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Яхлит темирбетон конструксияларни қишки бетонлашда комплекс кимёвий қўшимчаларнинг оғир бетон хоссаларига таъсирини тадқиқ қилиш ва уларни қўллаш бўйича тавсиялар бериш, шунингдек манфий ҳароратларда қурилиш самарадорлигини таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бетон қоришмасига модификация қилувчи, қулай жойлаштирилишини ва совуққа чидамлилигини таъминлайдиган, комплекс кимёвий  қўшимча қўшиш орқали бетоннинг структура ҳосил бўлиш механизми назарий жиҳатдан асосланган;
манфий ҳароратларда калсий гидросиликатларини ташкил этувчи ионларнинг юқори тўйинганлиги туфайли зарралар орасидаги боғланишларнинг максимал сони ҳосил бўлиши аниқланган, ғоваклиги паст ва мустаҳкамлиги юқори бўлган бетон таркиби математик моделлаштириш усули ёрдамида ишлаб чиқилган;
ўрганилаётган комплекс кимёвий қўшимча “Бетон-стронг17” "илиқ" бетонга нисбатан самарадорлигини баҳолашнинг кенг қамровли усули таклиф этилган, шу жумладан бетон қоришмасига таъсирини аниқлаш ва цемент структурасини жипслашиши, бетоннинг шўралаши, кейинчалик бетон мустаҳкамлигини ошишига, бетон ва темирбетоннинг чидамлилиги (ўтказувчанлик, совуққа чидамлилиги, бетоннинг арматурага нисбатан ҳимоя хусусиятлари, бетоннинг коррозияга чидамлилиги) таъминлаб бериши амалий жиҳатдан исботланган;
“Бетон-стронг17” таркибида нитрит нитратларнинг борлиги совуқ ҳароратда бетоннинг музлашига қаршилик кўрсатиб, унинг мустаҳкамлигини сақлаб қолиш билан бирга арматурани коррозияга олиб келмаслиги илмий ва амалий жиҳатдан исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Манфий ҳароратларда “Бетон-стронг17”  комплекс кимёвий қўшимча асосида ишлаб чиқилган оғир бетонлар бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Гидро-монтаж строй” ТТБ МЧЖ  ишлаб чиқариш ташкилоти Нукус шаҳарсозлик қурилишига мўлжалланган бинолар ва иншоотлар учун бетонлашда фойдаланилган (“Гидро-монтаж строй” ТТБ МЧЖ томонидан берилган 2022 йил 25 февралдаги далолатнома). Натижада, манфий ҳароратларда қоришма таркибига  комплекс кимёвий қўшимча қўшиш орқали унинг музлаб қолмаслиги таъминланишига эришилган.  
“CОНCРЕТЕ БУИЛД” ТТБ МЧЖ Нукус шаҳарсозлик қурилишига мўлжалланган бино ва иншоотлар учун бетон маҳсулотларини бетонлашда фойдаланилган (“CОНCРЕТЕ БУИЛД” ТТБ МЧЖ томонидан берилган 2022 йил 25 февралдаги далолатнома). Натижада, манфий ҳароратларда қоришма таркибига “Бетон-стронг17” комплекс кимёвий қўшимча қўшиш орқали  қурилиш майдонига ётқизилган қоришмнинг қулай жойлашувчанлигига эришилган.
“УЛКАН ИНШООТ ҚУРИЛИШ СЕРВИС” МЧЖ Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Қорасув 6 мавзесида қурилаётган 11 қаватли турар жой биносининг темирбетон ораёпма плиталари каркаслари ва пойдевор қисмини қуриш жараёнида фойдаланилган (“УЛКАН ИНШООТ ҚУРИЛИШ СЕРВИС” МЧЖ томонидан 2022 йил 20 декабрда берилган далолатномалар). Натижада манфий ҳароратда қурилиш майдонида ётқизилган қоришманинг қотиш муддатининг бошланиш вақти тез  бўлганлиги ҳисобига, бетоннинг 7 кундаги мустаҳкамлиги бузмасдан текшириш усули “ҲТ225-В Электрон Молоток Шмит” ёрдамида текширилганда Рсиқ =30 МПа га эга бўлишига эришилган.   
“Кўприкқурилиш” трести Тошкент шаҳар ер усти метро қурилиш линияси 2 босқичида асосий юк кўтарувчи асосий таянч устуни (тела опора) (Бл-2600кр.ср) оралиқ қурилмалари қуриш жараёнида фойдаланилган.(“Кўприкқурилиш” трести 67-кўприк қурилиш отряди томонидан 2022-йил 18-декабрда берилган далолатномалар) ва Ўзбекистон Респуликаси Қурилиш вазирлиги томонидан 2023 йил 23 октябрдаги № 08-06/10882-сон маълумотномаси). Натижада манфий ҳароратларда 1м3 оғир бетон учун ишлаб чиқилган таркибда цемент сарфи 30% га  камайган ва 92400 сўм иқтисод қилишга ҳамда бошқа усулларга қараганда (масалан, қишки бетонлашдаги термос усули) меҳнат сарфини сезиларли даражада камайишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish