Sayt test rejimida ishlamoqda

Холдаров Фидокор Эркинбой ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг ейилиш интенсивлигини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш”, 05.08.06 – “Ғилдиракли ва гусеницали машиналар ва уларни ишлатиш” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Т2952.
Илмий раҳбар: Шермухамедов Абдулазиз Адилхакович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.03 рақамли илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Халмухамедов Азиз Суратович, техника фанлари доктори, доцент; Ахмедов Дониёр Анваржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент, маёр.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши. Техника йўналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг ейилиши интенсивлигини назарий аниқлаш услубини ишлаб чиқиш ва уларнинг ҳақиқий юриш нормаларини башоратлаш.
 III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Республиканинг турли ҳудудларида эксплуатация қилинадиган ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг мураккаб йўл шароити кўрсаткичлари аниқланган;
ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг эксплуатация шароити, юкланиши ва шинанинг конструктив ҳамда техник тавсифларини ҳисобга олган ҳолда ейилиш интенсивлиги ва ҳақиқий юриш йўлини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган;
ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг ресурсини эксплуатация шароитига, юкланиши ва шинанинг конструктив ҳамда техник тавсифларини ҳисобга олган боғланишлари аниқланган;
эксплуатация шароитига боғлиқ равишда йўл ва шина протектори ғадир–будирликлари коеффисиентлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг ейилиш интенсивлигини аниқлаш услубини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
“Қизилқумцемент” АЖ, “Махсустранс” ДУК, “Ўзгеобурнефтегаз” АКнинг “Нефт ва газ қудуқларини синаш” ОАЖга ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг шиналарини эксплуатация қилиш иш режими кўрсаткичлари жорий қилинди (“Қизилқумцемент” АЖнинг 2023 йил 26 июлдаги 02-49/1042-сон маълумотномаси; “Махсустранс” ДУКнинг 2023 йил 13 июндаги маълумотномаси; ”Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 26 июлдаги 08-18-8-573-сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослаштирилган транспорт воситаларининг шиналарини ейилиш интенсивлигини ва ҳақиқий юриш йўлини ҳисоблаш учун зарур бўлган ташқи параметрларни аниқлаш имконияти яратилган;
“Қизилқумцемент” АЖ, “Махсустранс” ДУК, “Ўзгеобурнефтегаз” АКнинг “Нефт ва газ қудуқларини синаш” ОАЖга ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг турли шароитларда ейилиш интенсивлиги ва ҳақиқий юриш йўлини ҳисоблаш услуби жорий қилинди (“Қизилқумцемент” АЖнинг 2023 йил 26 июлдаги 02-49/1042-сон маълумотномаси; “Махсустранс” ДУКнинг 2023 йил 13 июндаги маълумотномаси; “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 26 июлдаги 08-18-8-573-сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг ейилиш интенсивлиги ва ҳақиқий юриш йўли қийматларини аниқлаш имконияти яратилган;
“Қизилқумцемент” АЖ, “Махсустранс” ДУК, “Ўзгеобурнефтегаз” АКнинг “Нефт ва газ қудуқларини синаш” ОАЖга шина ресурсининг эксплуатация шароити, юкланиши ва шинанинг конструктив ҳамда технологик характеристикаларига боғлиқ боғланишлари жорий қилинди (“Қизилқумцемент” АЖнинг 2023 йил 26 июлдаги 02-49/1042-сон маълумотномаси; “Махсустранс” ДУКнинг 2023 йил 13 июндаги маълумотномаси; ”Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 2023 йил 26 июлдаги 08-18-8-573-сон маълумотномаси). Натижада, ихтисослаштирилган транспорт воситалари шиналарининг ресурси аниқлаштирилган;
Илмий натижаларни қўллаш орқали “Қизилқумцемент” АЖ, “Махсустранс” ДУК, “Ўзгеобурнефтегаз” АКнинг “Нефт ва газ қудуқларини синаш” ОАЖда аниқланган муддатларда шиналарни эксплуатациядан чиқариш орқали ихтисослаштирилган транспорт воситалари хавфсиз ишлатиш имконияти яратилди. Мазкур тадқиқотни олиб бориш учун Тошкент давлат транспорт университети билан “Қизилқумцемент” АЖ ўртасида 2016 йил 13 апрелда 29,424 млн.сўмлик 132/2016-сон хўжалик шартномаси, “Махсустранс” ДУК ўртасида 2020 йил 6 январда 58,0 млн.сўмлик 229/2020-сон хўжалик шартномаси ва “Ўзгеобурнефтегаз” АКнинг “Нефт ва газ қудуқларини синаш” ОАЖ ўртасида 2013 йил 28 январда 43,4 млн. сўмлик 199/2013-сон хўжалик шартномаси тузилган. Тадқиқот иши ижтимоий аҳамиятга эга бўлиб, транспорт воситаларини хавфсиз ишлатишга қаратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish