Sayt test rejimida ishlamoqda

Расулов Содиқ Саъдуллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш”, 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt3204.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Эгамбердиев Фармонқул Турсункулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нуримбетов Тимур Узакбергенович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг назарий
ва услубий жиҳатларини ривожлантириш ва ердан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш борасида илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ер ресурсларини иккиламчи ижарага бериш схемаси ижара муносабатлари субектларига юкланган мажбуриятлар қийматига кўра такомиллаштирилган ҳамда ижара ҳуқуқининг иқтисодий қийматини аниқлашда кўп омилли ёндашув таклиф этилган;
ердан фойдаланишга таъсир кўрсатувчи омилларнинг ўзаро боғлиқлик даражаси унсурлар салмоғига кўра аниқлаштирилиб, ер муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини давлат ва ҳудудлар миқёсида ўрнини аниқлаштириш омилларига кўра такомиллаштириш алгоритми таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришга ресурс тежамкор технологиялар ва рақамлаштириш омилларининг таъсирини “харажат-самара” тамойили асосида баҳолаш орқали аграр тармоқда интеграцион тузилмалар фаолиятини “ресурс сиғими ва ресурс қайтими”га кўра ташкил этишнинг такомиллаштирилган инновацион модели таклиф этилган;
фермер хўжаликлари томонидан суғориладиган ерларда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг аниқлик даражасини белгиловчи аграр тармоқда инновация жараёнларини ривожлантириш механизмининг моделига кўра 2027-йилгача бўлган даврда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг кўп вариантли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қишлоқ хўжалигини инновацион ривожлантиришда суғориладиган ерлардан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш борасида ишлаб чиқилган илмий-амалий ва услубий таклифлар асосида:
қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ер ресурсларини ижарага бериш схемаси ҳамда ижарачи ижара ҳуқуқи қийматини аниқлаш усули Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Сирдарё вилоятида аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини кўпайтириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланишга доир чора-тадбирлар тўғрисида” 2022-йил 28-ноябрдаги ПҚ-431-сон қарорининг 6-банди “в” кичик бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги 01/29-05/6-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан ерларнинг балл бонитети, жойлашган ўрни ва сув ресурслари билан таъминланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш натижасида Сирдарё вилоятидаги фермер хўжаликлари тасарруфидаги суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини 0,15-0,18 фоизга оширишда муайян даражада хизмат қилган;
ер муносабатларини тартибга солишнинг ташкилий-иқтисодий механизми мазмунини белгиловчи омилларнинг ўзаро боғлиқлигини аниқлаган ҳолда мамлакат ва ҳудудлар даражасида ер муносабатларини давлат томонидан тартибга солиш механизмини такомиллаштириш алгоритмидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 19-августдаги 690-сон “Сирдарё вилояти қишлоқ хўжалиги экинлари ерларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган “Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар дастури”ни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги 01/29-05/6-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ер ресурсларидан фойдаланишда самарали бўлган ташкилий-иқтисодий механизмларни танлаш ҳамда улардан фойдаланиш имкониятларини баҳолашга хизмат қилган ҳамда фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш бўйича зарур тавсиялар ишлаб чиқилиши кўзда тутилган;
қишлоқ хўжалигида инновацион компонентнинг амал қилиши ҳамда йирик интеграцион тузилмалар фаолиятининг инновацион таркибий қисмининг консептуал моделини шакллантириш асосида аграр тармоқда инновация жараёнларини ривожлантириш механизми моделидан Сирдарё вилоятида илмий ахборот ва маслаҳат тизими асосидаги агрохизматлар тармоғини ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда ҳамда ЁА-7-4 рақамли “Шўрланган тупроқлар унумдорлигини оширувчи агробиотехнологиялар” мавзусидаги ёш олимлар амалий лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги 01/29-05/6-сон маълумотномаси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 26-майдаги 03/14-869 ва 03/14-870-сон маълумотномалари). Мазкур моделдан фойдаланиш натижасида Сирдарё вилоятида 2023-йилда қишлоқ хўжалиги айланмасига қўшимча ерларни муомалага киритилиши эвазига етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмини оширишга эришилишини асослашга хизмат қилган;
фермер хўжаликлари томонидан суғориладиган ерларда асосий қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг аниқлик даражасини белгиловчи аграр тармоқда инновация жараёнларини ривожлантириш механизмининг моделини яратиш асосида 2027-йилгача бўлган муддатда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришнинг кўп вариантли прогноз параметрларидан Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030-йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш асосий кўрсаткичлар ва индикаторларини аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 22-ноябрдаги 01/29-05/6-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз натижалари фермер хўжаликлари фаолиятига иккиламчи ижара муносабатларини жорий қилган ҳолда асосий қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштиришнинг истиқболдаги ҳажмини асослашнинг аниқлик даражасини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish