Sayt test rejimida ishlamoqda

Ҳожиев Муроджон Бозоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Зарафшон дарёси қуйи оқими иккипаллали (Бивалвиа: Унионидае, Cорбиcулидае) моллюскалари фаунаси ва экологияси», 03.00.06 – Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/B796.
Илмий раҳбар: Боймурадов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Жабборов Абдурашид Райимович, биология фанлари доктори, профессор; Пазилов Абдуваеит, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Зарафшон дарёси қуйи оқимида иккипаллали моллюскалар (Бивалвиа: Унионидае ва Cорбиcулидае) тарқалишига сув муҳити таъсирини баҳолаш ҳамда муҳофаза чораларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Зарафшон дарёси қуйи оқими сув экотизимларида Бивалвиа синфи Унионидае ва Cорбиcулидае оилаларига мансуб икки паллали моллюскаларининг 9 тур ва 2 та кенжа турлардан иборат фаунаси аниқланган;
икки паллали моллюскаларнинг дарёлар, сув омборлари, каналлар ва коллектор-зовурларда тарқалишига сув муҳитининг таъсири, экологик гуруҳлар ҳамда популятсияларининг  тақсимланиш хусусиятлари очиб берилган;
сувнинг сифат коърсаткичлари икки паллали моллюскаларнинг ёшига, массаси ва чиғаноқларининг оъзгарувчанлигига таъсири баҳоланган;
сув ҳавзаларидаги 226Ра, 232Тҳ ва 40К элементлари изотопларининг мавжудлиги сув ости лойларида, сувларда, моллюска чиғаноғи таркибида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Зарафшон дарёси қуйи оқими икки паллали (Бивалвиа: Унионидае, Cорбиcулидае) моллюскалари фаунаси ва экологияси юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Зарафшон дарёси қуйи оқимида дарё, коʻллар, каналлар ва суғориш тизимларида тарқалган эндем ва ноёб тур сифатида “Қизил китоб”га киритилган Cоллетоптерум баcтрианум, Cоллетоптерум cйреум согдианум, Cорбиcула cор, Cорбиcула флуминалис ва Cорбиcула пурпуреа лар популятсияларининг ҳолати, локализатсияси ва уларни муҳофаза қилиш боъйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар  Самарқанд, Бухоро ва Навоий вилоятлари Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармалари амалиётга жорий этилган (Оъзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қоъмитасининг 2022-йил 1-декабрдаги 03-02/7-3416-сон маълумотномаси). Натижада, сув ҳавзалари режимини тизимли бошқариш орқали локал ҳудудлардаги икки паллали молюкаларнинг эндем ва ноёб турлари тарқалган биотопларни сақлаш ва муҳофаза қилиш имконини берган.
Зарафшон дарёси қуйи оқимида тарқалган Бивалвиа: Унионидае ва Cорбиcулидае оилаларига кирувчи икки паллали моллюскаларнинг тоза сувларда яшовчи катаробли, чашма, булоқлар ва ариқларда катаробли ва олигасапаробли, ифлосланган–β мезасапробли турлар тарқалиши ва уларнинг сапароблиги асосида дарё сув экотизимларининг органик ифлосланганлик даражасини баҳолаш боʻйича амалий тавсиялар И-ОТ-2019-21-рақамли “Товар балиқ чавақларини етиштиришда табиий озуқа базаси-планктон организмларни етиштириш усуллари ва амалий аҳамияти” мавзусидаги лойиҳасида, балиқ етиштирилувчи ҳавзаларнинг органик ифлосланиш даражасини аниқлашда амалиётга қоълланилган. (Муқимий номидаги Қоъқон давлат педагогика институтининг 2023-йил 11-мартдаги 80-сон маълумотномаси). Натижада, икки паллали моллюскалар асосида товар балиқ чавақларини етиштирадиган турли типдаги балиқчилик сув ҳавзалари сувининг сифатини баҳолаш ва органик ифлосланиш даражасини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish