Джаббарова Шахноза Акрамжоновнанинг
фалсафа доктори (Phd) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Грунт тўғонларда нобарқарор фильтрация интенсивлигига сув ўтказувчи иншоотлар сув ўтказиш қобилиятининг таъсири (Тўполонг сув омбори мисолида)”, 05.09.06– Гидротехника ва мелиорация қурилиши (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Т3522
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc. 03/30.12.2021.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тошкент архитектура ва қурилиш институти, “Гидротехника ва геотехника мухандислик технологияси” кафедраси профессори, т.ф.д. Файзиев Хомитхон (05.09.06), Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юрти “Умумтехника фанлари” кафедраси мудири, т.ф.д., профессор Жонқобилов Улуғмурод Умбарович (05.09.07).
Етакчи ташкилот - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади сув ўтказиш иншоотларининг сув ўтказиш қобилиятини грунт тўғон танасидаги нобарқарор фильтрация шаклланишига таъсирини баҳолаш усулини ишлаб чиқиш ва уни грунт тўғонга таъсирини башоратлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сув омборини бўшатиш меъёрлари ва сув сатҳи абсолют (мутлоқ) отметкалари орасидаги ўзаро боғликлик асосида сув ўтказиш иншоотлари сув ўтказиш қобилиятини аниқлаш усули ишлаб чиқилган;
табиий зичликдаги ҳамда тўғон танасида ёки лабораторияда ётқизиш пайтида зичланган грунтларнинг сув бериш коэффициентини аниқлаш учун лаборатория қурилмаси ишлаб чиқилган;
тўғон параметрлари ва грунт сув бериш коэффициентини ҳисобга олган ҳолда, сув омборидаги сатҳнинг аста-секин ва бир зумда пасайишида, ўзак, ўтиш зоналари ва юқори призмадаги депрессия юзасининг пасайиш тезлиги башорат қилинган;
ўзак ва ўтиш зонаси контактида чиқиш градиентларини, ҳамда нобарқарор фильтрацияни инобатга олиб юқори қияликнинг устуворлигини аниқлаш усуллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Лаборатория қурилмасини такомиллаштириш асосида, сув ўтказиш иншоотлари сув ўтказиш қобилиятини ва тўғон элементларини ҳисоблаш усулларини такомиллаштириш асосида:
лаборатория қурилмасининг конструктив параметрлари такомиллаштирилган моделига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделга (“Грунтнинг сув бериш коэффициентини аниқлаш учун асбоб” FAP01333) патент олинган. Натижасида зичланган ва зичланмаган грунтнинг сув бериш коэффициентини аниқлаш имконияти яратилган;
бўшатишнинг меъёрий тезлигига қараб сув ўтказиш иншоотлари сиғимини ҳисоблаш усуллари “Ўзбекгидроэнерго” АЖга тегишли “Гидропроект” АЖда жорий этилган. (“Ўзбекгидроэнерго” АЖ нинг 2023-йил 10-майдаги №06-41/1307-сонли маълумотномаси). Натижада, Тўполонг сув омборининг меъёрий бўшатиш тезлигини ҳисобга олган ҳолда, сув ўтказиш иншоотларининг сув ўтказиш қобилиятини белгилаш имконияти яратилган.
нобарқарор фильтрация шароитида депрессия юзасининг пасайиш тезлигини, чиқиш градиентларини, қиялик барқарорлигини ҳисоблаш усуллари “Гидропроект” АЖда жорий этилган (“Ўзбекгидроэнерго” АЖ нинг 2023-йил 10-майдаги №06-41/1307-сонли маълумотномаси). Натижада, илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга тадбиқ этиш лойиҳа босқичида нобарқарор фильтрация мавжуд бўлган грунт тўғонининг элементларини ҳисоблаш имконини берди.