Абдураҳимова Моҳигул Ойбек Қизининг
доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ер ахборот тизимини шакллантириш услубларини такомиллаштириш”, 06.01.10 – “Ер тузиш, кадастр ва ер мониторинги” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.3.PhD/T3421
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Қосимджон Рахмонов, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш,
Расмий оппонентлар: қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор Қурвонтоев Рахмонтой, техника фанлари доктори, катта илмий ходим Тўраев Рухиддин Амирқулович.
Етакчи ташкилот–Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ер ахборотлари тизимини шакллантиришнинг назарий асосларини ривожлантириш, мавжуд услубларни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий қилиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
- ер ахборот тизимини такомиллаштиришнинг механизмлари меъёрий-техник ҳужжатлар асосида ишлаб чиқилган;
- ер ахборотларини шакллантиришда ер участкаси майдонини ҳисоблаш бўйича қайдномани шакллантириш услуби такомиллаштирилган;
- ер ахборот тизимини шакллантиришнинг истиқболдаги 2030 йилгача мўлжалланган дастури ишлаб чиқилган;
- маъмурий туманда ер ахборот тизимини шакллантириш “Маҳалла электрон паспорти” веб илова асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ер ахборот тизимини шакллантириш услубларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
ер ахборот тизимини ҳуқуқий-техник жиҳатдан такомиллаштиришга оид услубий қўлланма яратилган бўлиб, натижада ер ахборот тизимини маъмурий-ҳудудий бирликлар, ер тоифалари ва ердан фойдаланувчи субъектлар бўйича ишлаб чиқилган модели талаба ва магистрантлар томонидан бажариладиган ер участкаси даражасида шакллантириладиган маълумотлар асос сифатида хизмат қилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 майдаги 06/28-28-06/439-сон маълумотномаси);
ерга оид ахборотларини шакллантириш омиллари ва услубларини такомиллаштириш бўйича муайян ер участкасида контурлар қайдномасини шакллантиришнинг креатив усули Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани “Қайтмас” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ер участкаларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 майдаги 06/28-28-06/439-сон маълумотномаси). Натижада туман бўйича қишлоқ хўжалиги ер турларининг, шунингдек, маҳаллий йўл ва сув тармоқлари эгаллаган ерларининг аниқ ҳисобини юритиш имконини бермоқда;
ер фонди тоифалари бўйича майдон ўзгаришларини прогнозлаш регрессия тенгламаси ёрдамида ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 майдаги 06/28-28-06/439-сон маълумотномаси). Натижада ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларни олдиндан башоратлаш асосида тўғри тақсимлашга эришилди;
олиб борилган тадқиқотлар асосида тадқиқот объектида ер ахборот тизимини шакллантириш бўйича “Маҳалла электрон паспорти” веб илова ишлаб чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 4 майдаги 06/28-28-06/439-сон маълумотномаси). Натижада иловани амалиётга жорий этиш тегишли давлат кадастрлари маълумотларини Миллий геоахборот тизимига телекомуникация тармоқлари орқали тўғридан-тўғри тақдим этиб бориш имконини яратмоқда. Мазкур веб илова мамалакатимиздаги мавжуд маҳалла фуқаролар йиғинларининг ерга оид маълумотларини ер фонди тоифалари, шунингдек, ҳудуддаги мавжуд қишлоқ хўжалиги ер турлари бўйича ахборот алмашинувини амалга оширади;
Тошкент вилоятида ер ахборот тизимини шакллантиришнинг истиқболдаги йўналишлари дастури ишлаб чиқилган чиқилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Тошкент вилояти бошқармасининг 2022 йил 20 декабрдаги 01-2752-сон маълумотномаси). Ушбу дастурга мувофиқ, ер ахборот тизмимни маҳалла фуқаролар йиғини даражасида яратиш долзарб аҳамият касб этиши илмий асосланган.