Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимова Нозима Бахтиёровна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): "Қуруқ иссиқ иқлим шароитида энергиясамарали фуқаро бинолари томлари", 05.09.01 - “Қурилиш конструксиялари, бино ва иншоотлар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Т4014.
Илмий раҳбар: Шипачева Елена Владимировна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият коърсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги DSc.15/31.08.2022.Т.73.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Акрамов Хусниддин Ахрорович, техника фанлари доктори, профессор;
Шукуров Гайрат, техника фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах Политехника Институти.
Диссертация йоъналиши. Техника йоъналиши. Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қуруқ иссиқ иқлим шароитида чордоқ хонасидаги ҳаво ҳароратини ҳисоблаш услубини такомиллаштириш асосида юқори даражали иссиқликдан сақлаш хусусиятига эга, технологик ва эксплуатацияда ишончли бўлган энергия самарадор фуқаро бинолари томини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ташқи муҳитни бинонинг иссиқлик-масса алмашинувига та'сирини ўрганиш асосида, атроф-муҳитнинг самарали радиацион ҳарорати минус 30 0С дан плюс 90 0 C гача оралиғидаги ташқи ҳаво ва грунт ҳароратининг функцияси сифатида илмий асосланган ва назарий жиҳатдан аниқланган;
тавсия этилган боғлиқликдан фойдаланган ҳолда рақамли ҳисобиашлар натижасида, чордоқда ҳаво ҳаракатининг берилган тезлигини та'минловчи том қиялигининг қиймати илмий асосланган ва назарий жиҳатдан аниқланган;
том конструксиясида акслантирувчи том қопламаси материаллари, сувли кювета ва том остидаги шамоллатиш туйникларидан фойдаланган ҳолда, иссиқлик-масса алмашинуви назариясига асосланиб, чордоқ хонасининг ҳарорат-намлик режимини тавсифловчи математик моделлар ишлаб чиқилган;
чордоқ хонасининг ҳарорат-намлик режимларини таҳлил қилиш асосида фуқаро биноларининг том конструксияларини лойиҳалаш ва самарадорлигини баҳолаш учун методика ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистоннинг қуруқ иссиқ иқлим шароитида фуқаро бинолари томлари конструксияларининг иссиқлик режимларини ҳисоблаш услубларини такомиллаштириш бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
томларни лойиҳалашда "Тўрт қаватли офис биноси комплекс конструксияларда" (ТП 114-52С-17/5у) ва"Тўрт қаватли офис" "ПРО УНИТИ ГРОУП" МЧЖда,"Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида жойлашган Янги Тошкент ер участкасида жойлашган лойиҳалаш учун офис биноси" ва "Тошкент шаҳар Яшнаобод туманидаги Ўзбекистон Республика Марказий сайлов комиссияси биноси"ОА "Трест -12" лойиҳа гуруҳида, томларни лойиҳалаш ечимларини баҳолашда"Ўзоғирсаноатлойиҳа" АЖда, томларини лойиҳалашда фуқаро биноси томининг конструксияси самарадорлигини баҳолаш ва лойиҳалаш методологиясидан фойдаланилди, “Чордоқ ости хонасининг ҳарорат-намлик режимини ҳисоблаш” ҳисоблаш дастури орқали амалга оширилган бўлиб, у чордоқ хонасининг ҳарорат-намлик режимини тавсифловчи математик моделлар асосида ишлаб чиқилган бўлиб, самарали радиация ҳарорати ва томнинг нишаблик бурчаги ҳисобга олади (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 02.06.2023 йилдаги 08-06/5187-сонли ма'лумотномаси). Натижада томни лойиҳалаш вақти 1,5 бараварга, эксплуатация энергия сарфи 16% қисқарди, умумий иқтисодий самараси 202 млн.213 минг сўмни ташкил этди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish