Sayt test rejimida ishlamoqda

Турсуналиев Илҳомжон Ахмедовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш», 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4871.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Барно Сайфутдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Шодиева Матлуба Жўраевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рахимов Владимир Шавкатович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш имкониятлари жамиятнинг аҳолини спорт-соғломлаштириш эҳтиёжларига мос дифференциялаштирилган аксиологик, вариативлик, акмеологик тамойилларнинг спорт таълим ва тренерлик фаолияти билан узвийлигини уйғун таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг профессионал портретини босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш  жараёни прогрессив кўп босқичли «вариатив-поғонали ёндашув»лар ҳамда онлайн, офлайн шаклдаги узлуксиз касбий ривожлантириш дастурларини таълим жараёнига эркин қўллашга қаратилган муқобил таълим муҳитини яратиш асосида такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги боғча инструктори, мактаб фан ўқитувчиси, тренер-ўқитувчи, инструктор-методист, спорт психологида шакллантириладиган спорт турлари бўйича касбий билим, малака ва кўникмаларни «ХХI аср компетенциялари»га интенсив интеграциялаш, жисмоний маданият ҳамда спорт захирасини тайёрлаш босқичларидаги ўқув-тренеровка, ўқув-йиғин машғулотларига вариативлик ёндашув асосида такомиллаштирилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш модели инструктор, фан ўқитувчиси, тренерлар касбий, ижтимоий ва шахсий ривожланишининг андрогогик мезонларига мослашган «Лифе-Лонг Леарнинг» тамойилини спорт педагогик фаолиятига изчил трансформациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий тадқиқот натижалари:
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш имкониятлари жамиятнинг аҳолини спорт-соғломлаштириш эҳтиёжларига мос дифференциялаштирилган аксиологик, вариативлик, акмеологик тамойилларнинг спорт таълим ва тренерлик фаолияти билан узвийлигини уйғун таъминлаш ҳамда тингловчиларнинг профессионал портретини босқичма-босқич шакллантириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар «Жисмоний тарбия ва спорт» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғи). Натижада жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларини узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштиришнинг фалсафий, педагогик ва психологик жиҳатларини таҳлил этишга имкон яратилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш  жараёни прогрессив кўп босқичли «вариатив-поғонали ёндашув»лар ҳамда онлайн, офлайн шаклдаги узлуксиз касбий ривожлантириш дастурларини таълим жараёнига эркин қўллашга қаратилган муқобил таълим муҳитини яратиш асосида такомиллаштиришга оид тавсиялар «Жисмоний тарбия ва спорт» номли дарсликни яратишда фойдаланилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021-йил 1-мартдаги 110-сон буйруғи). Натижада жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассислар малакасини ошириш тизимига кўп босқичли «вариатив-поғонали ёндашув» технологияларни татбиқ этишнинг инновацион-дидактик имкониятларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш самарадорлиги боғча инструктори, мактаб фан ўқитувчиси, тренер-ўқитувчи, инструктор-методист, спорт психологида шакллантириладиган спорт турлари бўйича касбий билим, малака ва кўникмаларни «ХХИ аср компетенсиялари»га интенсив интеграциялаш, жисмоний маданият ҳамда спорт захирасини тайёрлаш босқичларидаги ўқув-тренеровка, ўқув-йиғин машғулотларига вариативлик ёндашув асосида такомиллаштиришга доир таклифлар «Спорт таълими сифатини оширишда хорижий тажрибалар» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 20-апрелдаги 01/501-А/Ф-сон буйруғи). Натижада жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари узлуксиз касбий малакасини ошириш тизимининг педагогик-интеграцион механизмларини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси мутахассисларни узлуксиз касбий малака ошириш тизимини педагогик механизмларини такомиллаштириш модели инструктор, фан ўқитувчиси, тренерлар касбий, ижтимоий ва шахсий ривожланишининг андрогогик мезонларига мослашган «Лифе-Лонг Леарнинг» тамойилини спорт педагогик фаолиятига изчил трансформациялаш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар «Спорт таълими сифатини оширишда хорижий тажрибалар» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг 2023-йил 20-апрелдаги 01/501-А/Ф-сон буйруғи). Натижада вариативлик ёндашуви асосида жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари малакасини ошириш тизимининг функсионал педагогик механизмларини такомиллаштиришга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish