Sayt test rejimida ishlamoqda

Юлдошев Набижон Пиримовичнинг

фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Absorb биосўрилувчан каркасларнинг дори қопламали иккинчи генерация стентлари билан клиник-ангиографик қиёсий самарадорлиги», 14.00.06–Кардиология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.DSc/Tib294.

Илмий маслаҳатчилар: Курбанов Равшанбек Давлетович, тиббиёт фанлари доктори, академик; Роберт Гил Джулиан,профессор.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази DSc.26.04.2018.Tib.64.01.

Расмий оппонентлар: Бабунашвили Автандил Михайлович, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Россия Федерацияси); Камилова Умида Кабировна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Кенжаев Мажид Латипович, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Томск миллий тадқиқот тиббиёт маркази федерал давлат бюджет илмий муассасасининг Кардиология илмий-тадқиқот институти (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: ЮИКнинг турли шакллари билан касалланган беморларда биосўрилувчан Absorb (BVS) каркас ва иккинчи генерация дори қопламали стентларни клиник ва ангиографик самарадорлигини қиёсий баҳолаш ва даволашга ёндашувни такомиллаштиришдан иборат.

III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

ЮИКнинг турли шаклларида биосўрилувчан замонавий Absorb каркаслари ва иккинчи генерация дори қопламли (DES) стентларининг касаллик клиник кечиши, юрак ремоделланиши жараёнларига, ўрта олис ва олис натижалари кўрсаткичларига қиёсий самарадорлиги асосланган;

ЮИКда чап қоринча паст отиш фракциясини касаллик клиник тури, ўтказилган миокард инфаркти сони, ангиографик кўрсаткичлар – тож томирларда атеросклеротик жараённинг тарқалиш ҳажми ва томир диаметри торайиш даражаси, зарарланган томирлар сони, ҳамда яллиғланиш омили С реактив оқсил билан ўзаро боғлиқлиги исботланган;

ЮИКда қоринчалар экстраситолиясининг потенциал хавфли ва юқори градацияларини нохуш ангиографик предикторлар – зарарланган томирлар сони, тож диаметри торайиш даражасига боғлиқ эканлиги аниқланган;

ЮИК билан хасталанган беморларда миокард реваскуляризацияси ўтказилганда барча беморларда даволаш тартибига изчил риоя этиш  кўрсаткичи ва касалликнинг ўткир шакллари (миокард инфаркти, ностабил стенокардия)да ҳаёт сифати кўрсаткичи яхшиланиши, аммо олис кузатув натижасида даволаш тартибига изчил риоя кўрсаткичининг пасайиши исботланган;

ЮИКнинг турли шаклларини даволашда беморларда клиник-фунционал ва ангиографик прогностик мезонларни хисобга олган холда  эндоваскуляр усулни танлаш - биосўрилувчи замонавий Absorb каркаслари ва иккинчи генерация дори қопламли (DES) стентларни қўллашга ёндашув такомиллаштирилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ЮИК билан хасталанган беморларда миокард реваскуляризациясини амалга оширишга янгича ёндашувлар ва дифференциал даволаш тактикаси тамойилларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:

«Юрак ишемик касаллигини даволашда биосўрилувчан Absorb томир каркасини қўллаш» номли услубий қўлланма тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 8н-д/93-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЮИК бор беморларда касаллик клиник кечиши ва юрак функционал ҳолатини баҳолаш ҳисобга олинган ҳолда биосўрилувчан Absorb каркасини томир ичига ўрнатиш ва асоратларини олдини олиш чора-тадбирларини такомиллаштириш имконини берган;

«Тож артерияларини ангиопластикали стентлашдан кейин рестенозни прогнозлаш усули» учун Интеллектуал мулк агентлигининг ихтиро патенти олинган (№IAP 0385, 05.09.2017й.). ЮИК бор беморларда стентлаш амалиётидан сўнг прогнозни баҳолашга имкон берган.

 «Юрак ишемик касаллигини даволашда эндоваскуляр усулларнинг замонавий жиҳатлари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 7 майдаги 8н-д/93-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ЮИК бор беморларда касаллик клиник-ангиографик мезонларни ҳисобга олган ҳолда эндоваскуляр даволаш усулларини қўллашни такомиллаштириш имконини берган;

ЮИК бор беморларда клиник-ангиографик эрта предикторларини баҳолаш ва эндоваскуляр ёндашувни оптималлаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Республика кардиологик диспансери, Фарғона вилояти кардиологик диспансери амалиётига татбиқ қилинган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 24 майдаги 8н-д/104-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ қилиниши ЮИК бор беморларда салбий клиник-ангиографик предикторларни эрта аниқлашга, эндоваскуляр усулларни такомиллаштиришга, касаллик кечишини, ҳаёт сифати кўрсаткичи ва прогнозни яхшиланишига, касаллик асоратларини 1,3 мартага, госпитализациялар сонини 2,1 мартага  ва даволаш давомийлигини 2 мартага камайтиришга имкон берган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish