Sayt test rejimida ishlamoqda

Илҳамова Зарнигор Пўлатжон қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа туризмини ривожлантиришда рақамли маркетингдан самарали фойдаланиш», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt2533.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Эргашходжаева Шахноза Джасуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Абдуллаев Фарход Озодович, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа туризмини ривожлантиришда рақамли  маркетингдан самарали фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
туризм хизматлари минтақавий бозорида мижозлар билан ўзаро муносабатлар самарадорлигини оширишнинг рақамли маркетинг асосида туристик хизматлар бўйича тезкорлик, шаффофлик, очиқлилик, хавфсизлик ва тенг ҳуқуқлилик тамойиллари такомиллаштирилган;
Хоразм вилояти туризм корхоналари учун “4П” маркетинг мажмуасининг классик моделини рақамлаштириш асосида туристик корхоналарнинг даромадларини ва самарадорлигини ошириш, туристик брендини шакллантиришга эришиш асосланган;
минтақавий туристик маркетинг платформаларидан туристлар қониқиши (юқори 〖(β〗_қ≥0,71); ўрта  〖(0,51≥β〗_қ≥0,70); паст  〖(0,25≥β〗_қ≥0,50))  ва турист содиқлигининг (юқори 〖(β〗_с≥0,71); ўрта  〖(0,51≥β〗_с≥0,70); паст  〖(0,25≥β〗_с≥0,50))  даражаларда баҳолашнинг кўп ўлчамли усули таклиф этилган;
минтақавий туристик хизматлар бозорида рақамли маркетинг воситаларидан фойдаланиш асосида Хоразм вилояти ЯҲМ ҳажмининг ўсишини 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийлари таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа туризмини ривожлантиришда рақамли маркетингдан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
туризм хизматлари минтақавий бозорида мижозлар билан ўзаро муносабатлар самарадорлигини оширишнинг рақамли маркетинг асосида туристик хизматлар бўйича тезкорлик, шаффофлик, очиқлилик, хавфсизлик ва тенг ҳуқуқлилик тамойилларини такомиллаштириш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-августдаги “2021-2022-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 7-ноябрдаги 15-3592-сон маълумотномаси). Натижада минтақага ташриф буюраётган хорижий ва маҳаллий туристлар сонини 10-15 фоизга ошириш имконини берган;
Хоразм вилояти туризм корхоналари учун “4П” маркетинг мажмуасининг классик моделини рақамлаштириш асосида туристик корхоналарнинг даромадларини ва самарадорлигини ошириш, туристик брендини шакллантиришга эришиш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-августдаги “2021-2022-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 7-ноябрдаги 15-3592-сон маълумотномаси).  Мазкур илмий янгиликни жорий этиш натижасида туристик фирмалар томонидан кўрсатиладиган хизматлар 7,8 фоизга ошган;
Таклиф этилган минтақавий туристик маркетинг платформаларидан туристлар қониқиши (юқори 〖(β〗_қ≥0,71); ўрта  〖(0,51≥β〗_қ≥0,70); паст  〖(0,25≥β〗_қ≥0,50)) ва турист содиқлигининг (юқори 〖(β〗_с≥0,71); ўрта  〖(0,51≥β〗_с≥0,70); паст  〖(0,25≥β〗_с≥0,50))  даражаларда баҳолашнинг кўп ўлчамли усули Хоразм вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-августдаги “2021-2022-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 7-ноябрдаги 15-3592-сон маълумотномаси). Натижада вилоятга ташриф буюрувчи хорижий туристлар салмоғи 2022-йилда 2021-йилга нисбатан 1,9 фоизга ошган.
минтақавий туристик хизматлар бозорида рақамли маркетинг воситаларидан фойдаланиш асосида Хоразм вилояти ЯҲМ ҳажмининг ўсишини 2030-йилгача бўлган прогноз ссенарийлари  Хоразм вилояти ҳокимининг 2021-йил 21-августдаги “2021-2022-йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 83-12-0-Қ/21-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамасининг 2023-йил 7-ноябрдаги 15-3592-сон маълумотномаси). Мазкур модел натижаларидан минтақада туризмни ривожлантириш дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish