Sayt test rejimida ishlamoqda

Хайтбоева Нигора Бакмаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тўқимачилик саноат корхоналарини ривожлантиришда маркетинг стратегиясидан фойдаланиш (Хоразм вилояти мисолида)», 08.00.11 – Маркетинг (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Iqt2527.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, PhD.03/28.08.2020.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Отажонов Умид Абдуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Хакимов Зиёдулла Ахмадович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади тўқимачилик саноат корхоналарини ривожлантиришда маркетинг стратегиясидан фойдаланиш бўйича илмий-амалий тавсия ва таклифларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тўқимачилик корхоналарида мижозларга йўналтирилган маркетинг  стратегияларини маҳсулот хусусияти, рақамли бозор муҳити, рақамли технологик имкониятлари ва мижозлар ижтимоий табақалашув сегментларига хос бўлганларини қўллаш асосида талабни шакллантириш асосланган;
тўқимачилик корхоналарининг стратегик маркетинг салоҳиятини оширишни таъминлашга йўналтирилган фаолият билан боғлиқ маркетинг МИКС омиллари (Фм=60%), стратегик режалаштириш фаолияти билан боғлиқ омиллар (Фс=20%) ҳамда инновацион ривожланиш билан боғлиқ омиллар (Фин=20%) ўртасидаги оптимал нисбат асосланган;
тўқимачилик корхоналарининг ижтимоий медиа маркетингига асосланган рақамли маркетингни амалга ошириш тизими маркетинг аралашмасига мослашувчан қилиб яратиш асосида доимий мижозлар сонини 16 %га ошириш таклифи асосланган;
тўқимачилик маҳсулотлари бозорида рақамли маркетинг асосида Хоразм вилоятида тўқимачилик корхоналарнинг узоқ хориж мамлакатларига экспортини ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик саноат корхоналарини ривожлантиришда маркетинг стратегиясидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
тўқимачилик корхоналарида мижозларга йўналтирилган маркетинг  стратегияларини маҳсулот хусусияти, рақамли бозор муҳити, рақамли технологик  имкониятлари ва мижозларнинг ижтимоий табақалашув сегментларига хос бўлганларини қўллаш асосида талабни шакллантириш бўйича асосланган таклифлар “Урганч Баҳмал” МЧЖ, “Кҳорезм-Текс” МЧЖ ва “Хоразм гиламлари” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 27- ноябрдаги 03/06-2932-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этилиши натижасида “Урганч Баҳмал” МЧЖнинг маҳсулот сотишдан тушган тушуми 2022-йилда 2021-йилга нисбатан 5 фоизга, “Кҳорезм-Текс” МЧЖда 11 фоизга  ва “Хоразм гиламлари” МЧЖда 7,9 фоизга ошган;
тўқимачилик корхоналарининг стратегик маркетинг салоҳиятини оширишни таъминлашга йўналтирилган фаолият билан боғлиқ маркетинг МИКС омиллари (Фм=60%), стратегик режалаштириш фаолияти билан боғлиқ омиллар (Фс=20%) ҳамда инновацион ривожланиш билан боғлиқ омиллар (Фин=20%) ўртасидаги аниқланган оптимал нисбатлардан Хоразм вилоятидаги “Урганч Баҳмал” МЧЖ, “Кҳорезм-Текс” МЧЖ ва “Хоразм гиламлари” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 03/06-2932-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Хоразм вилоятидаги “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо корхоналарнинг янги ишлаб чиқариш қувватлари 2022-йилда 2021-йилга нисбатан 5,6 фоизга оширишга эришилган;
тўқимачилик корхоналарининг ижтимоий медиа маркетингига асосланган рақамли маркетингни амалга ошириш тизими маркетинг аралашмасига мослашувчан қилиб яратиш асосида доимий мижозлар сонини ошириш таклифи “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасига аъзо “Урганч Баҳмал” МЧЖ, “Кҳорезм-Текс” МЧЖ ва “Хоразм гиламлари” МЧЖлар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 27-ноябрдаги 03/06-2932-сон маълумотномаси). Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида 2022-йилда 2021-йилга нисбатан “Урганч Баҳмал” МЧЖ, “Кҳорезм-Текс” МЧЖ ва “Хоразм гиламлари” МЧЖларнинг доимий мижозлар сони мос равишда 15,4 фоиз, 12,7 фоиз ва 16 фоизга ошган;
тўқимачилик маҳсулотлари бозорида рақамли маркетинг асосида Хоразм вилоятида тўқимачилик корхоналарнинг узоқ хориж мамлакатларига экспортини ривожланишининг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси фаолиятига жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 27- ноябрдаги 03/06-2932-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликни амалиётга жорий этиш натижасида Хоразм вилоятида тўқимачилик саноатини ривожлантиришга йўналтирилган қарийб 50 млн. АШҚ доллари миқдорида янги инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастурлар ишлаб чиқилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish