Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзоев Беҳзод Шамсиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Давлат молиявий назорати тизимида самарадорлик аудитини ривожлантириш йўналишлари, 08.00.08 – «Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2469.
Илмий раҳбар: Остонокулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Ахмеджанов Каримжон Бакиджанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Дусмуратов Ражаббой Давлетбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: мамлакатимиз давлат молиявий назорати тизимида самарадорлик аудитини ривожлантириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
давлат молиявий назорати тизимида яхлит тизимлаштирилган “ресурс – натижа” кетма-кетлиги асосида самарадорлик аудитини ўтказиш асосланган;
самарадорлик аудити доирасида назорат объекти фаолияти натижалари ҳамда ресурслар сарфини миқдор ва сифат жиҳатидан беш босқичда баҳолаш таклиф этилган;
илк маротаба давлат секторида самарадорлик аудитининг якуний босқичида ҳисоботни расмийлаштиришнинг таркибий тузилиши ишлаб чиқилган;
самарадорлик аудити хулосаларини аудитнинг ташкилий, асосий ва якуний босқичларида аудитнинг мақсадлари, баҳолаш мезонлари ҳамда ўтказиладиган аудит тадбирларини яхлит, ўзаро боғлиқликни таъминлаш асосида шакллантириш таклиф этилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат молиявий назорати тизимида самарадорлик аудитини ривожлантириш йўналишлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
давлат молиявий назорати тизимида самарадорлик аудитини ташкил этиш ва ўтказишнинг яхлит тизимлаштирилган механизми, яъни, “ресурс – натижа” кетма-кетлиги асосида самарадорлик аудити ўтказилишини таъминлаш зарурлиги таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ички аудити хизмати фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04/23-925-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг вазирлик ички аудити хизмати фаолиятида амалиётга жорий этилиши самарадорлик аудити олдига қўйилган мақсадга эришишда аудит воситаларидан, усулларидан, ахборот манбаларидан унумли фойдаланиш ҳамда сифатли аудит ўтказилишига хизмат қилди;
самарадорлик аудити доирасида аудит объекти фаолияти самарадорлигини баҳолаш мақсадида таклиф этилган асосий баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ички аудити хизмати фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04/23-925-сонли маълумотномаси). Таклиф этилган самарадорлик аудитининг асосий баҳолаш мезонлари таклифи, вазирлик ички аудити хизмати томонидан аудит объекти фаолияти самарадорлигини баҳолашда қўлланилмоқда. Мазкур асосий баҳолаш мезонлари аудит объекти фаолиятида, режалаштирилган натижаларга эришилганлигини ҳамда режалаштирилган мавжуд ресурсларнинг самарали сарфланганлигини тўғри баҳолашга, ресурслардан фойдаланишда, ресурслар сарфини, ҳақиқатда амалга оширса бўладиган ва таққослаш мумкин бўлган лойиҳалар билан солиштириш орқали, аудит объекти фаолиятида муқобилликлар ва бой берилган имкониятлар мавжудлигини таҳлил қилишга ҳамда режалаштирилган натижаларга эришишда ресурсларнинг етарлилигини тўғри баҳолашга имконият яратди ҳамда вазирлик ички аудити хизмати ходимига аудит объекти фаолияти самарадорлиги тўғрисида ишончли хулоса чиқаришга хизмат қилди;
самарадорлик аудитининг якуний босқичида ҳисоботни ва мавжуд ресурслардан самарасиз фойдаланиш тўғрисида хулосаларни шакллантириш, аниқланган хато ва камчиликларни бартараф этишга оид талаб, таклиф ва тавсияларни тайёрлашнинг тавсия этилган намунавий шакли таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ички аудити хизмати фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04/23-925-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф вазирлик ички аудити хизмати томонидан самарадорлик аудити ҳисоботини тайёрлашда ҳамда хулосаларни шакллантиришда қўлланилмоқда. Натижада ички аудит хизмати ходимига мавжуд ресурслардан самарасиз фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоботни ва умумий хулосани шакллантириш доирасида, ресурслардан самарасиз фойдаланиш сабаблари, яъни ишлаб чиқилган самарадорлик аудитининг баҳолаш мезонларидан аниқланган ҳақиқий ҳолатларнинг фарқларига аниқлик киритиш имкониятини берди. Самарадорлик аудити доирасида ресурсларни режалаштириш, тақсимлаш, фойдаланишни назорат қилиш ва бошқа жараёнларда муаммолар мавжудлиги тўғрисида яхлит хулосаларни шакллантиришга хизмат қилди. Самарадорлик аудити натижаларига асосан назорат объектининг режалаштирилган натижаларга эришиш ёки сарфланган ресурслар миқдорини ошишига таъсир кўрсатган қонунбузарликлар ва камчиликларни бартараф этиш чораларини кўриш, муқобил ресурсларни ва ресурслардан фойдаланиш усулларини танлаш, тегишли соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш юзасидан таклифларни ва тавсияларни ишлаб чиқишга замин яратди;
самарадорлик аудитининг мақсади (мақсадлари), саволлари, баҳолаш мезонлари, самарадорлик аудитининг алоҳида тадбирлари, натижалари, хулосалари, талаблари ҳамда самарадорлик аудити натижалари бўйича таклифлар (тавсиялар) ўзаро боғлиқлиги схемаси таклифи Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ички аудити хизмати фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 28 мартдаги 04/23-925-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф вазирлик ички аудити хизмати томонидан самарадорлик аудитини ўтказишда кенг қўлланилиб, натижада вазирлик ички аудити хизмати ходимига самарадорлик аудитини ташкил этишда ва ўтказишда аудитнинг барча босқичларида, яъни ташкилий, асосий ва якуний босқичларида аудитнинг аниқ мақсадини, саволларини, баҳолаш мезонларини шакллантиришга ҳамда самарадорлик аудити доирасида ўтказиладиган аудит тадбирлари тўғрисида яхлит тасаввурга ва маълумотга эга бўлиш имконини берди ҳамда сифатли аудит ўтказилишига хизмат қилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish