Sayt test rejimida ishlamoqda

Жуламанова Дано Икрамовнанинг

Фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Артериялараро анастомоз қўйилган Тетрада Фалло беморларни операциядан кейинги даврда олиб бориш ва даволаш услубларини мукамаллаштириш», 14.00.37–Анестезиогия ва реаниматология (тиббиёт фанлари).

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Tib152.

Илмий раҳбар: Ибадов Равшан Алиевич, тиббиёт фанлари доктори.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.28.02.2018.Tib.63.01.

Расмий оппонентлар: Мухитдинова Хурия Нуритдиновна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шарипова Висолат Хамзаевна, тиббиёт фанлари доктори.

Етакчи ташкилот: Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «Академик Е.Н. Мешалкин номидаги Миллий тиббий тадқиқот маркази» федерал давлат бюджет муассасаси (Россия Федерацияси).

Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Фалло тетрадаси мавжуд беморларда ўмров ости-ўпка анастомозини қўллаш натижаларини операциядан кейинги даврни стандартлаштириш йўли билан оптимизациялашдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 

ФТ билан беморларни операциядан кейинги эрта даврда олиб бориш такомиллаштирилган;

анастомоз гиперфункцияси ривожланиш хавфини баҳолашда юрак фаолияти динамикаси айрим кўрсаткичларининг (Nakata индекси, ЧҚ ОДИ, АҚБ, Ps, МВБ) аҳамияти очиб берилган;

ЎЎАдан сўнг эрта даврда кичик қон айланиш доирасида гиперволемия ривожланишининг клиник-патогенетик жиҳатлари аниқланган;

анастомоз гиперфункцияси ривожланиш хавфи ва хирургик амалиёт натижасининг критерийлари такомиллаштирилган;

артериялараро анастомоз шакллантирилгандан сўнг юрак гемодинамикасига бошқарилувчи турникет ва бошқарувчи манжетканинг таъсири ҳамда ФТ билан беморларни хирургик даволашни оптималлаштириш йўллари аниқланган;

ФТ билан беморларни паллиатив операциялардан сўнг интенсив олиб боришнинг даволаш-диагностика алгоритми ишлаб чиқилган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

ФТ билан беморларда ЎЎАдан сўнг даволаш тактикасини яхшилашга бағишланган илмий тадқиқот натижаларига асосида:

«Ўмров ости-ўпка анастомозидан сўнг Фалло тетрадаси билан беморларни олиб бориш тактикасини такомиллаштириш» услубий тавсияномаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси). Ишлаб чиқилган усул, бошқарилувчи анастомоз ва даволаш-диагностика алгоритми, ЎЎАдан сўнг ФТ билан беморларни интенсив олиб боришнинг стандартлаштирилган тактикасини татбиқ этиш беморларнинг ўпка сунъий вентиляциясида бўлиш ва медикаментоз қувватлаш муддатларини қисқартириш имконини берган;

Ўмров ости-ўпка анастомозидан сўнг Фалло тетрадаси билан беморларни олиб боришнинг даволаш-диагностика тактикаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси). Таклиф этилган тавсиялар беморларни даволаш сифатини 65%дан 78%гача яхшилаш имконини берган;

ЎЎАдан сўнг ФТ билан беморлар диагностикаси ва даволаш сифатини яхшилаш бўйича тадқиқот ишининг олинган илмий натижалари соғлиқни сақлаш амалий фаолиятига, жумладан, Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази, Наманган вилоят Кардиология маркази, Андижон давлат тиббиёт институти юрак-қон томир хирургияси бўлими амалий фаолиятига (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 22 февралдаги 8н-р/35-сон маълумотномаси) татбиқ этилган. ЎЎА гиперфункцияси ривожланганида гемодинамик оқибатларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган интенсив даво комплексини шунтда қон оқимини бошқариш имконияти билан биргаликда қўллаш қайта операцияга муҳтожликни 7,9%дан 1,3%га ҳамда ўлим кўрсаткичи частотасини 2,1% дан 0 га тушириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish