Sayt test rejimida ishlamoqda

Узаков Бахадир Абдикаримовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Электр энергетика тизимларининг ҳолатларини тармоқ факторини ҳисобга олиб оптималлаштириш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.PhD/Т2511.
Илмий раҳбар: Гайибов Тулкин Шерназарович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Таслимов Абдурахим Дехканович, техника фанлари доктори, профессор; Мирзаев Абдурашид Тухтасинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади электр энергетика тизимларининг ҳолатларини тармоқ факторини ҳисобга олиб оптималлаштиришнинг самарали моделлари, усул ва алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
электр энергетика тизимларининг оптимал иш ҳолатларини тармоқ факторини эътиборга олиб таъминлаш учун ростланувчан параметрларнинг ўрнатилувчи қийматларини аниқлашнинг исроф ҳосилаларини коеффициентлар матрицасини декомпозициялаш орқали ҳисоблашга асосланган математик модели ва усули таклиф этилган;
электр энергетика тизимларининг иш ҳолатларини ростланувчан параметрлар бўйича оптималлаштиришнинг назорат қилинувчи линиялардаги қувват оқимларини тармоқдаги исрофларни катта аниқликда ҳисобга олиб топиш билан фарқланучи усули жарима функциясидан фойдаланиш асосида яратилган;
электр энергетика тизимларининг қисқа муддатли ҳолатларини барча мезонлар бўйича оптимал режалаштиришнинг тармоқ факторларини ҳолат параметрларидан фойдаланиш орқали  ҳисоблашга асосланган юқори аниқликга эга бўлган математик модели ва алгоритмлари ишлаб чиқилган;
электр тармоқларида исрофларни минималлаштириш учун тугунларнинг оптимал кучланишлари ва реактив қувватларини тармоқ факторини эътиборга олиш асосида аниқлашнинг қўшимча иқтисодий самара берувчи усули барча чекловчи шартларни ҳисобга олиб таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр энергетика тизимларининг ҳолатларини тармоқ факторини ҳисобга олиб оптимал режалаштириш ҳамда исрофларни тугунларнинг кучланишлари ва реактив қувватларини оптималлаш орқали минималлаштириш учун ишлаб чиқилган математик моделлар ва алгоритмлар бўйича олинган натижалар асосида:
электр энергетика тизимларининг иш ҳолатларини ростланувчан параметрлар бўйича оптималлаштиришнинг назорат қилинувчи линиялардаги қувват оқимларини тармоқдаги исрофларни катта аниқликда ҳисобга олиб топиш ва жарима функсиясидан фойдаланишга асосланган усул  Қорақалпоқ магистрал электр тармоқлари ҳолатларини оптимал бошқаришда электр узатиш линиялардаги қувват оқимлари бўйича чекловларни ҳисобга олиш учун жорий қилинган («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 01-02-19/1437 - сон маълумотномаси).  Натижада, электр тармоғининг ҳар қандай иш ҳолатларида унинг жиҳозларини ўта юкланишлардан ҳимоялаш имконияти яратилган;
электр энергетика тизимларининг қисқа муддатли ҳолатларини барча мезонлар бўйича оптимал режалаштиришнинг тармоқ факторларини ҳолат параметрларидан фойдаланиш орқали  аниқлашга асосланган математик модели ва алгоритми Қорақалпоқ магистрал электр тармоқлари ҳолатларини оптималлаштиришга жорий қилинган («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 01-02-19/1437 - сон маълумотномаси). Натижада, оптимал кучланиш ва реактив қувватни таъминлаш ҳисобига максимал юкламали ҳолатда умумий актив қувват исрофини 667 кВт (6,3%)га камайтириш имконияти яратилган;
электр тармоқларида исрофларни минималлаштириш учун тугунларнинг оптимал кучланишлари ва реактив қувватларини тармоқ факторини эътиборга олиш асосида аниқлашнинг қўшимча иқтисодий самара берувчи усули Қорақалпоқ магистрал электр тармоқларида исрофларни камайтириш учун жорий қилинган («Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖнинг 2023 йил 13 апрелдаги 01-02-19/1437 - сон маълумотномаси). Натижада, қишки мавсумнинг бир ойи давомида оптималлаштириш ҳисобига таъминланувчи иқтисодий самарадорлик 120,59 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish