Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Азимжон Солижон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Телеўлчов маълумотлари тўғрилигининг текширилиши асосида электр энергетика тизимларининг ҳолатини баҳолаш алгоритмларини ишлаб чиқиш”, 05.05.02 – “Электротехника. Электр энергия станциялари, тизимлари. Электротехник мажмуалар ва қурилмалар” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Т1972.
Илмий раҳбар: Мирзаев Абдурашид Тухтасинович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Рахмонов Икромжон Усмонович, техника фанлари доктори, доцент; Хамидов Шухрат Вахидович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: электр энергетикаси тизими ўлчов маълумотларидаги хатоликларни ва қисман кузатилмайдиган тугунлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда электр энергетика тизими ҳолатини баҳолаш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дастлабки маълумотлардаги кескин фарқ қилувчи қийматларни бартараф этган ҳолда электр энергетикаси тизими режим параметрларини ва назорат кесимларида қувват оқимларини баҳолаш усули тўлиқ кузатилмайдиган тугунлар мавжудлигини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
электр узатиш линияларида қувват оқимларининг ҳақиқий қийматларини бир томонлама ўлчов маълумотлари мавжудлиги шароитида горизонтал таҳлил ва ўртача қийматлар асосида аниқлаш имконини берувчи математик модел тасодифий қийматларни саралаш ва тугунларнинг қувват балансини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган;
дастлабки маълумотларни саралашнинг корреляцион таҳлил усули орқали икки томонлама ўлчов қийматлари асосида хатоликларни бартараф этиш усули ўлчов маълумотларининг ўзаро мувофиқлилигини таъминлаган ҳолда яратилган;
икки томонлама ўлчов маълумотларининг ўртача қийматидан фойдаланиш орқали режимни ҳисоблашдаги кетма-кет яқинлашув жараёнининг яхшиланиши тугунларнинг қисман кузатилмаслигини ҳисобга олган ҳолда аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Электр энергетика тизимларининг ҳолатларини телеўлчов маълумотлари тўғрилигини текшириш орқали баҳолаш бойича олинган илмий натижалар асосида:
электр энергетикаси тизими режим параметрларини ва назорат кесимларида қувват оқимларини баҳолаш усули ва электр узатиш линияларида қувват оқимларининг ҳақиқий қийматларини аниқлаш имконини берувчи математик модел Бухоро магистрал электр тармоқлари филиалида Ўзбекистон энергетика тизимининг ҳолатини баҳолаш бўйича жорий қилинган ("Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"АЖнинг 2022-йил 12-октябирдаги 17-115/2145-сонли маълумотномси). Натижада электр узатиш линияларида қувват оқимларининг ҳақиқий қийматларини ҳисоблашда аниқликнинг ошиши ҳисобига  220кВ Л-Б-К тармоғининг қувват узатиш заҳирасини баҳолаш аниқлигини актив қувват бўйича 7,5% га ошириш имконияти яратилган;
    икки томонлама ўлчов қийматлари асосида хатоликларни бартараф этиш усули ҳақиқий қувват оқимлари ўлчовига асосан “кириш-чиқиш” схемаси орқали уланаётган қуввати 240 МВт бўлган АКСА Бухоро ИЕС АКБ-0-ЭЛЕ-CАЛ-СС-017-00-00-сонли лойиҳаси доирасида жорий қилинган ("Ўзбекистон миллий электр тармоқлари"АЖнинг 2022-йил 12-октябирдаги 17-115/2145-сонли маълумотномси). Натижада, лойиҳа жараёнида кескин фарқ қилувчи ўлчов қийматларини бартараф этиш, станцияни боғловчи линиялари юкланишини қайта баҳолаш ҳамда кўндаланг кесим юзаси қайта танланиши ҳисобига 22 км узунликдаги ўтказгич материали сарфидан тежаб қолиниши ҳисобига кутилаётган иқтисодий самарадорлик 112,368 млн. сўмни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish