Sayt test rejimida ishlamoqda

Мамбетназаров Есен Бисенбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жанубий Орол бўйи ҳудудида ғўза қатор ораларига ишлов беришни такомиллаштириш”, 06.01.01-Умумий деҳқончилик. Пахтачилик (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD / Qx.989.
Илмий раҳбар: Нурматов Шермат Нурматович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоғистон деҳқончилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, DSc.05/30.12.2019.Qx/В.42.01.
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Одилжон Олимжонович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Қарабаев Икрамжон Тўраевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикасининг суғориладиган шўрланган аллювиал ўтлоқи тупроқлари шароитида ғўза қатор ораларига ишлов бериш чуқурликлари ва сонини тупроқнинг сув физик, агрофизикавий ва агрокимёвий хоссаларини ўзгаришига таъсирини аниқлаш ҳамда юқори ва сифатли пахта ҳосили етиштиришни таъминлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Орол бўйи худудининг суғориладиган шўрланган аллювиал ўтлоқи тупроқларида ғўза қатор ораларига 4 марта (биринчиси 8-10 см, кейингилари 13-15 см чуқурликда) ишлов берилганда 6 марта чуқур ишлов берилганга нисбатан тупроқнинг 10-0,25 мм катталикдаги агрегатлар миқдори 4,04 % га, ғоваклиги 3,8 % га, сув ўтказувчанлиги 131,9 м3/га ошганлиги, ҳажм массаси 0,06 г/см3 га камайганлиги, агрокимёвий хоссалари ва туз режими яхшиланганлиги аниқланган;
аллювиал ўтлоқи тупроқларда ғўза қатор ораларига биринчи ишловни 8-10 см чуқурликда маъданли ўғитлар қўллаш билан бирга, кейингиларини 13-15 см чуқурликда суғориш  эгатлари олиш, ишлов бериш ва ўғит қўллаш билан бирга эгат олиш тартибида 4 марта ўтказиш мақбул эканлиги аниқланган;
ғўза қатор ораларига 4 марта мақбул ишлов берилганда, 6 марта ишлов берилганга нисбатан ўсимликнинг бўйи 6,5 см баланд, кўсаклар сони 2,6 донага кўп, ғўза ўқ илдизининг узунлиги 19,1 см га ортиқ, асосий ён илдизлари сони 11,1 донага ортиши аниқланган;
ғўза қатор ораларига 4 марта (биринчиси 8-10 см, кейингилари 13-15 см чуқурликда) ишлов берилганда, 6 марта ишлов берилганга нисбатан  3,7 ц/га қўшимча пахта ҳосили олинган, тола чиқиши 1,5% га, толанинг солиштирма узилиш кучи 1,6 gt/tex га, чигитнинг мойдорлиги 0,2 % га ортиши аниқланган;
ғўза қатор ораларига 4 марта (биринчиси 8-10 см, кейингилари 13-15 см чуқурликда) ишлов бериш самарали эканлиги аниқланиб, шартли соф фойда 292511,6 сўм/га (2011 йил баҳоларида) га, рентабеллик даражасини 16,1 % га юқори бўлишига эришилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жанубий Орол бўйи ҳудудининг суғориладиган шўрланган аллювиал ўтлоқи тупроқларида ғўза  қатор ораларига ишлов беришни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
пахта-тўқимачилик кластерлари, агрокооперациялар ва фермер хўжаликлари учун “Жанубий Орол бўйи ҳудудида ғўза қатор ораларига ишлов беришни такомиллаштириш” бўйича тавсиянома тасдиқланган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30.12. № 02/011-3891-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиянома пахта етиштирувчи фермер хўжаликларида фойдаланиш учун хизмат қилади;
ғўза қатор ораларига мақбул ишлов бериш чуқурликлари ва сони Чимбой туманидаги «Амирниязов Шухрат» фермер хўжалигида 32,3 га, «Амир Муса» фермер хўжалигида 32,1 гектар, «Хўжамурат Баймурат» фермер хўжалигида 18,5, «Бийби Айша» фермер хўжалигида 14,3 гектар жами 97,2 га майдонга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30.12.№02/011-3891-сон маълумотномаси). Натижада гектаридан 2,9-3,3 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган;
ғўза қатор ораларига 4 марта (биринчиси 8-10 см, кейингилари 13-15 см чуқурликда) ишлов бериш Чимбой туманидаги «Амир Муса» фермер хўжалигида 32,1 гектар майдонга жорий қилинган (Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 30 декабрдаги №02/011-3891-сон маълумотномаси). Натижада гектаридан 3,3 центнер қўшимча пахта ҳосили олинган, шартли соф фойда 970695 сўм/га ни, рентабеллик даражаси 33,4 % ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish