Маматханова Мунирахон Ахматхон қизининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Апиаcеае ва Астераcеае оилаларига мансуб ўсимликларининг терпеноидлари асосида препаратларнинг субстанцияларини ишлаб чиқариш технологиялари”, 02.00.10 – Биоорганик кимё (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.DSc/T193.
Илмий маслаҳатчи: Халилов Равшанжон Муратджанович, техника фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўсимлик моддалари кимёси институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўсимлик моддалари кимёси институте, DSc. 02/30.01.2020.K/T.104.01.
Расмий оппонентлар Сагдуллаев Баходир Тахирович, техника фанлари доктори (DSc), профессор; Филатова Албина Василевна, техника фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим; Бабаев Бахром Нуриллаевич, кимё фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ферула туркум ўсимликларининг (Апиаcеае оиласи) терпеноид спиртларининг мураккаб эфирлари асосида эстроген таъсирга эга субстанцияларини ишлаб чиқаришнинг ягона технологияси ва Астераcеае оиласига мансуб айрим ўсимликларнинг сесквитерпен лактонлари асосида антигелминт таъсирга эга субстанция олиш технологиясини ишлаб чиқиш; ишлаб чиқилган технологияларда ҳосил бўладиган чиқиндиларни янги биологик фаол субстанцияларни яратиш учун тадқиқ қилиш; яратилган субстанциялар ва уларни ишлаб чиқариш учун қўлланиладиган хом ашёларни стандартлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бир омилли тажрибалар ва математик режалаштириш усулидан фойдаланган ҳолда оптималлаштириш асосида Ферула (каврак) туркум ўсимликларининг тўрт туридан терпеноид спиртларининг мураккаб эфирларини, Астераcеае оиласига мансуб уч турдаги ўсимликлардан сесквитерпен лактонларни ажратиб олишнинг мақбул шароитлари белгиланган;
ўрганилаётган Ферула туркум ўсимликларининг ер устки қисмидан олинган спирт-сувли экстрактларини яшил ранг берувчи ёт моддалардан кўмир билан ишлов бериш орқали тозалаш ва терпеноид спиртларининг мураккаб эфирлари ҳамда сесквитерпен лактонларини ёт моддалардан суюқлик-суюқлик экстракция тизимида фракцияларга ажратиш усули ишлаб чиқилган;
турли ҳил қуритиш усуллари асосида терпеноид спиртларининг мураккаб эфирлари ва сесквитерпен лактонлари учун ёрдамчи моддалар қўшилган ҳолда вакуумли қуритиш, Ф. куҳистаниcа ўсимлигининг ер устки қисми полисахаридларининг сувли экстракти учун эса пуркаб қуритиш таклиф қилинган;
илк бор тиббиёт амалиётида фойдаланиш учун Ф. тенуисеcта, Ф. цчимганиcа, Ф. ангрении ўсимликларининг ер устки қисмидан эстроген таъсирга эга «Тенестрол», «Чимфестрол», «ФанГЭСтрол» субстанцияларини ҳамда Ф. куҳистаниcа ўсимлигининг ер устки қисмидан паррандачиликда тухум қуйишни кўпайтириш учун «Куфестрол» ветеринар воситасини ишлаб чиқаришнинг ягона технологияси ишлаб чиқилган;
илк бор И. грандис илдиз ва илдизпоялари, Т. псеудоачиллеа ва А. аннуа ўсимликлариннг ер устки қисмиларидаги сесквитерпен лактонлар ҳамда А. леҳманнии ўсимлиги илдиз ва илдизпоялари флавоноидлари асосида гелминтларга қарши таъсирга эга «Гелминтабс» ва «Гелминталем» воситалари ва ишлаб чиқариш технологиялари яратилган;
биринчи марта Ф. куҳистаниcа ўсимлигининг ер устки қисми шротидан полисахаридлар асосида пребиотик фаоллигига эга «Арбифилан» субстанциясини олиш технологияси ишлаб чиқилган, бу эса хом ашёдан оқилона фойдаланиш имконини берган;
Ф. куҳистаниcа ўсимлигининг ер устки қисмидан ярани даволаш таъсирга эга липидлар ва Ф. тенуисеcта ер устки қисмидан антиоксидант таъсирга эга эфир мойларини ажратиб олиш имкониятлари исботланган;
ишлаб чиқилаётган субстанциялар ва хом ашёларни стандартлаштириш усуллари ишлаб чиқилган, зарур меъёрий-техник ҳужжатлар тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот объектларидан субстанциялар олиш технологияларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Тенестрол» субстанциясини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ ИАП 05552, 2018 й.). Тадқиқотлар натижаси климактерик синдромни даволаш учун янги восита яратиш имконини берган;
«Куфестрол» субстанциясини олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ ИАП 04422, 2011 й.). Илмий изланишлар натижасида паррандаларнинг тухум қуйишни тезлаштирувчи препарат ишлаб чиқилган;
А. леҳманнии ўсимлигидан олинган воситанинг гелминтларга қарши таъсири учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ ИАП 05484, 2017 й.). Тадқиқот натижалари гелминтларга қарши янги маҳаллий восита ишлаб чиқиш имконини берган;
пребиотик фаоллика эга арабиногалактан олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ ИАП 05620, 2018 й.). Натижалар Ф. куҳистаниcа ўсимлигининг ер устки қисмидан оқилона фойдаланиш имконини берган;
игалан олиш усулига Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг ихтирога патенти олинган (№ ИАП 069902022 й.). Олинган натижалар гелминтларга қарши «Гелминтабс» воситасини стандартлаштиришга имкон берган;
«Куфестрол» ветеринар препарати учун ташкилот стандарти Ц 03535440-009:2017 ва «Куҳистон каврагининг қуритилган ер устки қисми» хом ашёсига ТШ 03535440-010:2017 ишлаб чиқилган ва «ЎЗСТАНДАРТ АГЕНТЛИГИ» рўйхатига киритилган. Тадқиқотлар натижасида паррандаларни тухум қўйишини тезлаштирувчи хавфсиз восита амалиётга тадбиқ қилинган;
«Гелминтабс» биологик фаол қўшимчаси учун ташкилот стандарти (Ц 03535440-038:2020) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Ўтказилган тадқиқотлар натижасида гелминтларга қарши таъсирга эга янги биологик фаол қўшимчани амалиётга тадбиқ қилиш имконияти яратилган;
Куҳистон кавраги сувда эрувчан полисахаридлари «Арбифилан» учун ташкилот стандарти (Ц 03535440-031:2020) ишлаб чиқилган ва тасдиқланган. Илмий тадқиқотлар натижалари пребиотик таъсирга эга бўлган субстанцияни биологик фаол қўшимча ва биореагент сифатида тадбиқ қилиш имконини берган.