Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимов Рашид Хайдаровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалаш тизими конструкциясини такомиллаштириш билан ишлаш самарасини ошириш” мавзусидаги 05.02.03 – “Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №  В2023.2.PhD/Т3677.
Илмий раҳбар: Джамолов Рустам Камолидинович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз мухандислик технологиялари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Пахтасаноат илмий маркази” акциядорлик жамияти, DSc.30/30.11.2021.Т.141.01.
Расмий оппонентлар: Мухаммадиев Давлат Мустафоевични, техника фанлари доктори, профессор, т.ф.ф.д, PhD. Эсанов Анвар Ахматович.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозаловчи комбинацияланган ускунасининг конструкциясини такомиллаштириш  билан ишлаш самарадорлигини оширишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
пахта хом ашёсини майда ва йирик ифлосликлардан комбинацияланган тозалаш ускунасига  янги конструкциядаги кесма юзаси олти қирра ва айланали жойлаштирилган, икки чеккаси конусли колосникли панжарага эга тозалагич ишлаб чиқилган;
аррачали барабан арра тиши сиртидаги пахта бўлакчаларини ажратувчи чўткали барабанга узатишда уринма бўйлаб таъсир қилувчи куч орқали чўтканинг бир текисда ейилишида ишлаш муддатини оширишга эришиш учун пахта бўлакчасининг массасига, арра тишининг қиялик бурчагига боғлиқлик тенгламаси ишлаб чиқилган;
пахта оқимини конусли колосник сиртидан чўткали барабанга бир текис узатишда аррали барабаннинг буровчи моментини пахта бўлакчасининг массаларини ўзгариши бўйича аниқлаш тенгламаси ишлаб чиқилган;
тажрибавий тадқиқотлар натижасида пахтани йирик ифлосликлардан тозалаш машинасига ўрнатилган такомиллаштирилган колосникли панжаранинг икки ён томонидан колосникларнинг ичкарига томон конуслик даражасини ва ажратувчи чўткали барабан подшипникини горизонтал текисликка нисбатан ўрнатилиш бурчагини чиқиндига пахта бўлагини ўтиш миқдорининг камайишига нисбатан аниқланган, колосникларни панжарада кетма-кет олти қиррали ва айлана шаклининг ўрнатилишидан тозалаш самарадорлигига таъсири  илмий асосланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бажарилган илмий-тадқиқот иши натижасида таклиф этилган технологик машина ишлаб чиқаришга тавсия этилган.
такомиллаштирилган пахтани майда ва йирик ифлосликлардан тозалашнинг такомиллаштирилган тизими Сурхондарё вилояти Хайрабод туманидаги “Хайрабод ишлаб чиқариш” АЖ пахта тозалаш корхонасига жорий этилган (“Пахта тўқимачилик кластерлари” уюшмасининг 2023 йил 16 октябрдаги № 03/22-299 сонли маълумотномаси). Натижада тавсия этилган тозалагичлар тизимида I-саноат навида ажралаётган чиқинди миқдорида пахта бўлаклари амалдагисидан 4,9 % га, дастлабки пахтага нисбатан 0,2 % га камайган, IV-саноат навида эса 3,7 % ва 0,4 % га камайишига эришилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish