Sayt test rejimida ishlamoqda

Шарипов Армонбек Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Бухоро вилояти суғорма ерларининг ландшафт мелиоратив ҳолатига Аму-Бухоро каналини таъсирини ўрганиш (Олот тумани мисолида)», 11.00.01 - Табиий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Gr239.
Илмий раҳбар: Ҳайитов Ёзил Қосимович, география фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/30.12.2021.Gr.02.07.
Расмий оппонентлар: Уразбаев Абдукарим Кендирбоевич, география фанлари доктори, доцент; Расулов Анвар Баходирович,  география фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Аму-Бухоро каналини Бухоро вилояти суғорма ерларининг мелиоратив ҳолатига таъсирини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Аму-Бухоро каналини Олот тумани ҳудудидаги гидрологик жараёнлари аниқ кўрсаткичлар бўйича асосланган;
ҳудуд тупроқларининг структураси, физик хоссалари ва кимёвий таркибини аниқлаш методикаси замонавий усулларда такомиллаштирилган;
Олот тумани ҳудудининг 1:250 000 масштабли ландшафт типологик картаси, суғориладиган қисмининг 1:100 000 масштабли тупроқ шўрланиши, ер ости сувлари минераллашиш даражаси ҳамда ландшафт-мелиоратив карталари яратилган;
Аму-Бухоро каналининг фойдали иш коеффитсиентини ошириш ҳамда ҳудуднинг ландшафт-мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Бухоро вилояти суғорма йерларининг ландшафт мелиоратив ҳолатига Аму-Бухоро каналини таъсирини ўрганиш натижасида ишлаб чиқилган илмий хулоса ва таклифлар асосида:
Аму-Бухоро каналини Олот тумани ҳудудидаги гидрологик жараёнларига оид аниқланган кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 03/37-841-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудуддаги сувларнинг кирим ва чиқим балансига аниқлик киритиш имконини берган;
Олот туманининг коллектор-зовурлар тизими бўйича ўтказилган гидрологик баҳолашлардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 03/37-841-сонли маълумотномаси). Натижада, туманнинг коллектор-зовурлар тизимидаги нохушликларни ўз вақтида ва самарали йечимларини топиш имконини берган;
Олот тумани ҳудудидаги суғорилаётган йерларнинг сув-туз мувозанатини аниқлаш бўйича берилган тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 03/37-841-сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу ҳудуднинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича чора-тадбирларни такомиллаштириш имконини яратган;
Олот тумани ҳудуди бўйича ишлаб чиқилган мелиоратив карталардан Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 03/37-841-сонли маълумотномаси). Натижада, суғорма деҳқончилик ҳудудларининг мелиоратив ҳолатини висуал ўрганиш ҳамда истиқболда ўзлаштириладиган ерларни режалаштиришни аниқлаштириш имконини берган;
Аму-Бухоро каналининг фойдали иш коеффитсиентини ошириш ҳамда ҳудуднинг ландшафт-мелиоратив ҳолатини яхшилаш бўйича илмий-амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2023-йил 17-мартдаги 03/37-841-сонли маълумотномаси). Натижада, сувлардан самарали фойдаланиш бўйича режа ва стратегияни самарали ишлаб чиқиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish