Sayt test rejimida ishlamoqda

Калилаев Максетбай Уразбай улининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Бурғулаш эритмалари учун иккиламчи хомашёлар асосида кўпик сўндирувчиларни олиш технологияси», 02.00.11 – Коллоид ва мембрана кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Т3816.
Илмий раҳбар: Бухаров Шухрат Буриевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Умумий ва ноорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019. K/T.35.01.
Расмий оппонентлар: Адизов Бобиржон Замирович, техника фанлари доктори, профессор; Уринов Собир Нассиллоевич, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иккиламчи хомашёлар асосида бурғулаш эритмалари учун кўпикни сўндирувчи аралашмаларни олиш ва уларни саноат миқёсида олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўпик баландлигининг кескин ўсиши кузатиладиган сирт фаол моддалар концентрацияси чегараси (0,3%) ва ОП-10 ГКЖ-11 га нисбатан юқори баландлик ва кўпик барқарорлигини таъминлаши аниқланган;
60% суюқ парафин (СП), 20% гидрофоб қўшимча полиэтилен (ПЭ), 20-40% сирт фаол модда (соапсток) ҳамда полипропиленгликол (ППГ) ва полиакриламид (ПАА) ёрдамида кўпик сўндирувчи композиция таркиби яратилган;
яратилган таркибга 1% гача КМЦ қўшилиши композиция системанинг барқарорлигини ошириши ва кўпик сўндириш қобилиятини яхшилаши аниқланган;
кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш даражаси аралашмадаги ёғ кислоталари миқдори билан боғлиқлиги ҳам да ПГ3 ва ПГ4 композицияларини фойдаланилганда кўпик ҳосил бўлишини олдини олиш самарадорлиги полимерли эритмада 40% дан ортиқ ва гилли эритмада бўлса 24-35% эканлиги аниқланган;
бурғулаш эритмаларинг хусусиятларни яхшилашга ва бурғилашнинг самарадорлигини оширишга олиб келадиган кўпик сундирувчи композицияни саноатда олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Иккиламчи хом ашё асосида кўпик сўндирувчиларни ишлаб чиқариш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
сув асосидаги бурғулаш эритмалари учун кўпик сўндирувчилар таркибилари «EPSILON DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («EPSILON DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖнинг 2023 йил 21 сентябрдаги 27/3НА-1967-сон маълумотномаси). Натижада, таркиблари импорт маҳсулотларига яқин бўлган ва баъзи ҳолларда ҳатто улардан юқори хусусиятларга эга кўпик сўндирувчиларни олиш имконини беради;
соапсток, суюқ парафин ва паст молекуляр оғирликдаги полиетилен асосида кўпикни сўндирувчи аралашмани ишлаб чиқариш технологияси «EPSILON DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖнинг «2024-2025 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («EPSILON DEVELOPMENT COMPANY» МЧЖнинг 2023 йил 21 сентябрдаги 27/3НА-1967-сон маълумотномаси). Натижада, импорт қилинган аналогларни ишлаб чиқилган технология бўйича яратилган кўпик сўндирувчи воситасига алмаштириш 2 баравар иқтисодий самара олиш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish