Sayt test rejimida ishlamoqda

Эрмуратова Нилуфар Абдусаматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Карбамид, формалдегид ва баъзи алифатик аминокислоталар асосида ионитлар олиш технологиясини яратиш ва амалиётга қўллаш», 02.00.14 - Органик моддалар ва улар асосида материаллар технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т4067.
Илмий раҳбар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.K/T.78.01.
Расмий оппонентлар: Тожиев Панжи Жовлиевич, техника фанлари доктори, доцент; Шукуров Дилмурод Хурсандович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида азот, кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологиясини ишлаб чиқиш ва олинган ионитлар ёрдамида Cу(ИИ), Cо(ИИ), Зн(ИИ), Ни(ИИ) ва Cд(ИИ) ионларининг сорбсиясидан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
карбамид формалдегид смолани аминоцирка кислотаси, аминоқаҳрабо кислота, 2-аминопентан дикислоталар билан модификациялаш асосида таркибида азот ва кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги МФА, КФА ва МФГ маркали ионитлар олинган;
синтез қилинган ионитларнинг мис (ИИ), никел (ИИ), рух (ИИ), кобалт (ИИ) ионларига нисбатан статик алмашиниш сиғимлари аниқланган ва ушбу металларнинг олинган ионитларда сорбсияланиш қатори тузилган;
синтез қилинган ионитларнинг таркиби ва тузилиши замонавий физик-кимёвий таҳлил усуллари ёрдамида аниқланган;
таркибида азот ва кислород бўлган комплекс ҳосил қилувчи янги ионитлар олиш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Маҳаллий хомашёлар асосида синтез қилинган комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш ва улар ёрдамида Ни(ИИ), Cо(ИИ), Зн(ИИ), Cу(ИИ), Cд(ИИ) ионларининг сорбсияси бўйича олинган натижалар асосида:
карбамид формалдегид смолани аминоцирка кислотаси, аминоқаҳрабо кислота, 2-аминопентан дикислоталар билан кимёвий модификациялаш асосида комплекс ҳосил қилувчи ионитлар олиш технологияси “Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасида МФА, КФА ва МФГ маркали ионитлар олишда жорий этилган (“Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасининг 2023 йил 27 октябр ЭКО-433-сон маълумотномаси). Натижада, маҳаллий хомашёлар асосида юқори самарали, импорт ўрнини босувчи ионитлар олишга имкон берган;
олинган МФА, КФА ва МФГ маркали ионитлар “Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасида оқава сувларни оғир металлар ионларидан тозалашда амалиётга жорий этилган (“Петромаруз-Узбекистан” хорижий корхонасининг 2023 йил 27 октябр ЭКО-433-сон маълумотномаси). Натижада, корхона оқава сувларини оғир металлар ионларидан самарали тозалашга имкон берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish