Sayt test rejimida ishlamoqda

Бахтиёров Жалолиддин Шарафиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Маҳаллий ишлатилган мотор мойлари асосида сурков материалларни ишлаб чиқиш», 02.00.08 - Нефт ва газ кимёси ва технологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/T4066.
Илмий раҳбар: Амирқулов Нуриддин Сайфуллаевич, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/30.12.2019.T.04.01.
Расмий оппонентлар: Юнусов Мирахмат Пўлатович, техника фанлари доктори, профессор; Ҳамидов Босит Набиевич техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ишлатилган М-20А русумли мотор мойи асосида стандарт талабларига мос редуктор сурков мойи композисиясини олиш ва оғир техникаларда жорий этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ишлатилган М-20А русумли мотор мойини кермене гили адсорбенти ёрдамида 78 % гача механик қўшимчалардан ва 87 % гача қатрон-асфалтен моддалардан тозаланганлиги аниқланган;
редуктор сурков мойини олишда дисперс фаза сифатида бирламчи термоҳайдалган госсипол қатронини ишлатиш самарали эканлиги исботланган;
ишлатилган М-20А русумли мотор мойи, депарафинланган қолдиқ мойи, госсипол қатрони ва РД-7 қўндирма асосида сифатли редуктор сурков мойини олиш рецептураси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган рецептурага асосан олинган редуктор сурков материалининг физик-кимёвий хусусиятлари стандарт талабларида келтирилган кўрсаткичларидан яхшироқ эканлиги исботланган;
ишлатилган М-20А русумли мотор мойи, депарафинланган қолдиқ мойи, госсипол қатрони ва РД-7 қўндирма асосида сифатли редуктор сурков материалини ишлаб чиқариш технологияси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқарилган РСМ-5 редуктор сурков материали, оғир техникадаги тишли узатмаларининг ишлаш муддатини узайтириши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ишлатилган М-20А русумли мотор мойи, депарафинланган қолдиқ мойи, госсипол қатрони ва РД-7 қўндирма асосида оғир техникалардаги тишли узатмаларни мойлаш учун редуктор сурков материалини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ишлатилган М-20А русумли мотор мойини тозалаш ва улар асосида редуктор сурков материали ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 12 майдаги 02-03-01/64-сон ма'лумотномаси). Натижада, оғир техникалардаги тишли узатмаларни ҳимояловчи «РСМ-5» маркали суртма мойи ишлаб чиқариш имконини беради;
ишлатилган М-20А русумли мотор мойи, депарафинланган қолдиқ мойи, госсипол қатрони ва РД-7 қўндирма асосида олинган редуктор сурков материали ишлаб чиқариш технологияси «Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг «2024-2026 йилларда амалиётга жорий этиш бўйича истиқболли ишланмалар рўйхати»га киритилган («Фарғона НҚИЗ» МЧЖнинг 2023 йил 12 майдаги 02-03-01/64-сон ма'лумотномаси). Натижада, Т-40 тракторларининг тишли узатмаларни мойлаш фойдланилувчи нигролни тўлиқ алмаштириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish