Sayt test rejimida ishlamoqda

Адилходжаев Шерзод Шухратовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасида бюджет назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва институционал механизмларини такомиллаштириш», 12.00.02–Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи.

Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.2.PhD/Yu179.

Илмий раҳбар: Маликова Гулчехра Рихсихўжаевна, юридик фанлар доктори, доцент.

Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.

ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси, DSc.27.06.2017.Yu.23.01.

Расмий оппонентлар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори; Рахимов Абдуманноб Кўзиевич, юридик фанлар номзоди.

Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази  

Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.

II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида бюджет назоратини таъминлаш билан боғлиқ ҳуқуқий ва институционал механизимларни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:

юридик жавобгарлик тизимида маъмурий, жиноий, фуқаролик жавобгарликлари билан бир қаторда, молиявий-ҳуқуқий жавобгарликни ҳам киритиш асосланган;

Ҳисоб палатасининг ваколати, ҳуқуқ ва мажбуриятларини қонун даражасида регламентация қилиш мақсадида Ҳисоб палатаси ва унинг ваколатлари тўғрисидаги нормани Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексига киритиш асосланган;

Ўзбекистон Республикаси Ғазначилик, унинг ваколатларини, ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги нормани Бюджет кодексига киритиш асосланган;

мамлакатимизнинг халқаро молия мажбуриятларини миллий қонунчилик билан мувофиқлаштириш мақсадида давлат молия ва кредит мажбуриятлар тўғрисидаги нормаларни Бюджет кодексига киритиш асосланган.

IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.

Ўзбекистон Республикасида бюджет назоратини амалга оширишнинг ҳуқуқий ва институционал механизмларини такомиллаштириш  тадқиқоти бўйича  олинган илмий натижалар асосида:

Ҳисоб палатаси ва унинг давлат молия назорат бўйича амалга оширадиган ваколатлари тўғрисидаги таклиф Бюджет кодексининг 174-моддасида   ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2018 йил 7 майдаги  04/1-28-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши қонун доирасида давлат бюджети назоратини амалга оширишда Ҳисоб палатасининг ваколатларини белгилаш ва тартибга солишга имкон берган;

юридик жавобгарлик тизимида маъмурий, жиноий, фуқаролик жавобгарликлари билан бир қаторда молиявий-ҳуқуқий жавобгарлик киритилиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Бюджет кодексининг 28-бобидаги 187-моддада бюджет интизомини бузиш, 188-моддада смета-штат интизомини бузиш, 189-моддада бюджет ҳисобини ва молиявий ҳисоботни юритиш тартибини бузиш ҳамда 192-моддада бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик киритилиши билан ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси 2018 йил 7 май  04/1-28-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф молиявий-ҳуқуқий жавобгарликнинг жорий этилиши бюджет тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишининг олдини олиш ва бу ҳуқуқбузарлик учун қонун доирасида жавобгарликка тортиш механизмларини тартибга солишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish