Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилова Дилбар Жалиловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): « Бадиий адабиётда  жиноят ва жазо муаммоси: қиёсий-типологик тадқиқ (Фёдор Достоевский ва ўзбек насри мисолида)», 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Fil437.
Илмий маслаҳатчи: Ғаниев Илҳом Музаффарович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/04.06.2021.Fil.72.03.
Расмий оппонентлар: Муминов Файзулло Абдуллаевич, филология фанлари доктори, профессор; Киселёв Дмитрий Анатолевич, филология фанлари доктори, доцент; Муродов Ғайрат Некович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.    
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Фёдор Достоевский ҳамда ўзбек носирлари асарларида жиноят ва жазо мотивларини ёритиш орқали уларнинг қиёсий-типологик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
реал ҳаётдаги жиноий ишлар, жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари, анъаналари ва уларнинг ривожланиши каби жиноят ва жазо мотиви Фёдор Достоевский ва ўзбек насрий асарларининг бадиий консепсияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, диний-маърифий аҳамияти, муаллифлар эстетик стратегияси орқали намоён бўлганлиги аниқланган;   
    жиноят ва жазо мотивидаги асарларда қотиллик, ўғрилик, талон-тарожлик, босқинчилик, хиёнаткорлик каби ҳодисаларни бадиий акс эттирилишида воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функсиялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятлар далилланган;
    Шарқ ва Ғарб адабиётида жиноят ва жазо мотиви фалсафий-ижтимоий  масаланинг инсоний онг, ахлоқ, маънавият билан уйғунлашуви; ҳуқуқий-жиноий ҳаракатларга баҳо бериш, текшириш, аниқлаш, жиноятга жазо муқаррарлиги қонунининг, ижтимоий адолатнинг устуворлигини намойиш этиш ва диний – муқаддас илоҳий китобларда (Қуръон, Инжил) қотиллик, хиёнат, ўғрилик, талон-тарожлик, босқинчилик каби иллатлар қаттиқ қораланиб, бундай жиноятларни қилган кишиларнинг дўзахий бўлиши каби муаммолар замирида воқеланиши исботланган;
    Ф.М.Достоевский ижодида жиноят ва жазо мотиви билан ёндош ҳолда давлат иш тизимининг яроқсизлиги, амалдаги етакчи раҳбарларнинг адолацизлиги, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қора манфаат, пора иллати билан булғанганлиги, халқнинг қашшоқлиги, жиноятлар мағзида етар-етишмовчилик фожиаси туриши каби долзарб ижтимоий муаммолар талқинининг устуворлигини асосланган;
    ўзбек детектив насри структурасида жиноят ва жазо сюжети схемаси, криминал қаҳрамон психологияси, ижодий-анъанавий қамрови Қуръоний таълимот, ўзбек мумтоз адабиёти, миллий достончилик тажрибалари, бадиий психологик тадқиқот қирралари, халқ достонлари шакли ва мазмуни, миллий маънавият жозибаси, адабий-эстетик фазилатлари асосида намоён бўлиши очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бадиий адабиётда  жиноят ва жазо муаммоси қиёсий-типологик тадқиқи Фёдор Достоевский ва ўзбек насри мисоли юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
жиноят ва жазо мотиви реал ҳаётдаги жиноий ишлар, жамиятнинг ижтимоий-ахлоқий муаммолари, анъаналари ва уларнинг ривожланиши Фёдор Достоевский ва ўзбек насрий асарларининг бадиий консепсияси, ғоявий-ахлоқий моҳияти, диний-маърифий аҳамияти, муаллифлар эстетик стратегияси, тафаккури, лисоний элементларнинг конструктив функсиялари орқали намоён бўлганлигига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020-йилларда бажарилган ОТ-ФИ-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 5-майдаги 01/10-886-сон маълумотномаси). Натижада адабиётшуносликда инсон ва жамият муносабатлари тасвирланган насрий асарлардаги жиноят ва жазо мавзусининг бадиий-эстетик вазифалари турли тилларда яратилган асарларга оид материаллар ва хулосалар билан бойитилган;  
жиноят ва жазо мотивидаги асарларда қотиллик, ўғрилик, талон-тарожлик, босқинчилик, хиёнаткорлик каби ҳодисаларни бадиий акс эттирилишида муаллиф тафаккури, воқелик дискурси, лисоний элементларнинг конструктив функсиялари, адабий таъсир каби поетик хусусиятларига оид назарий хулосалардан Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2012-2016-йилларда бажарилган Ф1-ФА-0-43429, ФА-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ этиш” ҳамда 2017-2020-йилларда бажарилган ФА-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2023-йил 12-апрелдаги  17.01/56-сон маълумотномаси). Натижада бадиий асар матни орқали муаллифнинг дунёқарашини таҳлил этиш, детектив-криминал асарларда образларнинг ўзига хослигини, психологик жиҳатларини талқин этишда ёзувчи маҳорати, бадиий санъатларни қўллашдаги зукколигини аниқлашда фойдаланилган;
Шарқ ва Ғарб адабиётида жиноят ва жазо мотиви фалсафий-ижтимоий масаланинг инсоний онг, ахлоқ, маънавият билан уйғунлашуви; ҳуқуқий – жиноий ҳаракатларга баҳо бериш, текшириш, аниқлаш, жиноятга жазо муқаррарлиги қонунининг, ижтимоий адолатнинг устуворлигини намойиш этиш ва диний-муқаддас илоҳий китобларда (Қуръон, Инжил) қотиллик, хиёнат, ўғрилик, талон-тарожлик, босқинчилик каби иллатлар қаттиқ қораланиб, бундай жиноятларни қилган кишиларнинг дўзахий бўлиши каби муаммолар замирида воқеланишига оид назарий хулосалардан Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалида  бажарилган Ф1-А1-ХТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тарихий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг муаммолари” мавзусидаги  фундаментал тадқиқот лойиҳа ишини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг  2023-йил 1-майдаги 212-сон маълумотномаси). Натижада амалга оширишда бадиий адабиёт насрида жиноят ва жазо мотиви шакллари ва ижодкорнинг поетик маҳорати, миллий адабиётда образлар психологиясига доир назарий қарашларни бойитишга хизмат қилган;
Ф.М.Достоевский ижодидаги жиноят ва жазо мотиви билан ёндош ҳолда давлат иш тизимининг яроқсизлиги, мавжуд етакчи раҳбарларнинг адолацизлиги, суд-ҳуқуқ соҳасидаги қора манфаат, пора иллати билан булғанган, халқнинг асосий қисми қашшоқлиги, жиноятлар мағзида етар-етишмовчилик фожиаси туриши каби ғоят долзарб ижтимоий муаммолар талқинининг устуворлигини белгилаганлиги билан боғлиқ илмий ва амалий натижалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг амалий лойиҳасидан фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2023-йил 13-мартдаги 01-03/377-сон маълумотномаси). Натижада бадиий кенгашлари ҳисобот йиғилишларида, тўгараклар фаолиятида, маҳорат дарсларида, ёш ижодкорлар билан китобхонлик учрашувларининг мукаммаллашувига хизмат қилган;    
ўзбек детектив насри структурасида жиноят ва жазо сюжети схемаси, криминал қаҳрамон психологияси, ижодий-анъанавий қамрови Қуръоний таълимот, ўзбек мумтоз адабиёти, миллий достончилик тажрибалари, бадиий психологик тадқиқот қирралари, халқ достонлари шакли ва мазмуни, миллий маънавият жозибаси, адабий-эстетик фазилатлари асосида намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассаси “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририятининг “Таълим ва тараққиёт”,  “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” дастурлари ссенарийсини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 14-апрелдаги 04-36-578-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекоърсатувлар учун таййорланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашуви ҳақидаги маʼлумотлар радиоканал ижодий жамоасининг мавзу доирасида чуқурроқ мулоҳаза юритиши учун замин йаратилган.
ўзбек детектив насри структурасида жиноят ва жазо сюжети схемаси, криминал қаҳрамон психологияси, ижодий-анъанавий қамрови Қуръоний таълимот, ўзбек мумтоз адабиёти, миллий достончилик тажрибалари, бадиий психологик тадқиқот қирралари, халқ достонлари шакли ва мазмуни, миллий маънавият жозибаси, адабий-эстетик фазилатлари асосида намоён бўлиши билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг “Олтин воҳа” дастуридаги “Очиқ мулоқот” радиоешиттиришининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2023-йил 2-майдаги 17-05/77-сон маълумотномаси). Натижада мазкур радиоешиттириш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашган, илмий далилларга бой бўлишини таъминлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish