Sayt test rejimida ishlamoqda

Жумаев Жахонгир Турақуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Қоракўл академик лицейи ноанъанавий математика дарсларида ўқувчилар билиш фаолиятини такомиллаштирилган методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (математика) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3-4.PhD/Ped355.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасаноми, ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Ped.72.04.
Расмий оппонентлар: Турсунов Қаҳҳор Шоназарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Қосимов Файзулло Мухаммедович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қоракўл академик лицейи ноанъанавий математика дарсларида ўқувчилар билиш фаолиятининг такомиллаштирилган методикасини оммалаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қоракўл академик лицейига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш сифатининг юқорилиги ва саралаш жараёни халқаро Керн-Йирасек ва Равен тестлари орқали белгиланишига қаратилган жараён ота-оналар ва фахрий ўқитувчилардан иборат жамоатчилик кенгаши иштирокида амалга оширилиши асосланган;
таълим сифатини ошириш юзасидан ўқувчилар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳар бир ўқувчи билиш фаоллигининг диққат, хотира ва интеллект элементларини ривожлантиришда индивидуал тарзда мисол-масалалар ва кўп вариантли тестлар комплексини ишлаб чиқиш ва уларни тизимли қўллаш орқали аниқлашнинг педагогик механизмлари такомиллаштирилган;
Қоракўл академик лицейи тажрибасига кўра, билимни ўзлаштиришни баҳолаш методикаси мониторинг натижалари ҳар бир ўқувчининг билиш фаоллигини горизонтал ва вертикал вектор бўйича шакллантиришда ташаббускорлик, оптимал қарорлар қабул қилиш ва вақтни тежаш кўникмаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
ноанъанавий дарсларда ўқувчиларнинг мантиқий, креатив фикрлашга ўргатиш, билиш фаоллигини намоён қилишга йўналтирилган классик математика усуллари ва модулли ўқитиш технологиясини (чуқурлаштирилган, табақалаштирилган ўқитиш) мақбуллаштириш асосида таълим олувчиларнинг танқидий мушоҳада юритиш ва оптимал ечим топиш компетенсиялари мақсадли касбга йўналтирувчи дифференциал диагностик тестлар асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларни нуфузли танловларга тайёрлашда мустақил таълим ва фанга оид билимларни комплекс баҳолаш методикаси билимни ўзлаштиришни табақалаштириш юқори, ўрта, қуйи ва паст даражаларга таркиблаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қоракўл академик лицейи ноанъанавий математика дарсларида ўқувчилар билиш фаолиятини такомиллаштирилган методикаси бўйича тадқиқот натижалари асосида:
Қоракўл академик лицейига иқтидорли ўқувчиларни қабул қилиш сифатининг юқорилиги ва саралаш жараёни халқаро Керн-Йирасек ва Равен тестлари орқали белгиланишига қаратилган жараён ота-оналар ва фахрий ўқитувчилардан иборат жамоатчилик кенгаши иштирокида амалга оширилишига оид асосланган таклифлардан Жиззах политехника институтининг “АИФ 1/4-“Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасини (Ўқувчиларнинг электроникага оид компетенсияларини ривожлантириш механизмлари) қисмини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023-йил 19-октябрдаги 03-2436-2423-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчилар билиш фаоллигининг ривожланиши, дарсларни ўзлаштириш самарадорлигининг ошиши асосида олий таълим муассасаларига 95 фоизи қабул қилинишига эришилган;
таълим сифатини ошириш юзасидан ўқувчилар орасида соғлом рақобат муҳитини яратиш ҳар бир ўқувчи билиш фаоллигининг диққат, хотира ва интеллект элементларини ривожлантиришда индивидуал тарзда мисол-масалалар ва кўп вариантли тестлар комплексини ишлаб чиқиш ва уларни тизимли қўллаш орқали аниқлашнинг педагогик механизмларини такомиллаштиришга оид назарий ғоялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ассалом Бухоро”, “Нажот билимда” телекўрсатувларининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон МТРК Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг 2023-йил 18-майдаги 02-09-136-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг фанга оид компетенсиялари ривожлантирилиб, касбга йўналтириш даражаси ҳамда математика таълими сифатининг ошишига хизмат қилган;
Қоракўл академик лицейи тажрибасига кўра, билимни ўзлаштиришни баҳолаш методикаси мониторинг натижалари ҳар бир ўқувчининг билиш фаоллигини горизонтал ва вертикал вектор бўйича шакллантиришда ташаббускорлик, оптимал қарорлар қабул қилиш ва вақтни тежаш кўникмаларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид маълумотлардан Жиззах политехника институтининг “АИФ 1/4-“Касб-ҳунарга йўналтирилган марказ ва электроника бўйича қўшма ўқув лаборатория яратиш” (2019-2021 й.й.) мавзусидаги грант лойиҳасини (Ўқувчиларнинг алгоритмик фикрлашини ривлантириш методикаси) қисмини бажаришда фойдаланилган (Жиззах политехника институтининг 2023-йил 19-октябрдаги 03-2436-2423-сон маълумотномаси). Натижада, академик лицейларнинг ўқув-методик таъминотини бойитиш орқали иқтидорли ўқувчиларнинг билиш фаоллигини оширишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish