Sayt test rejimida ishlamoqda

Эшова Ҳуррият Хуррамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг роли”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B.2023.1PhD/Fal921.
Илмий раҳбар: Юлдашева Фарида Хужамқуловна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, PhD.03.30.06.2020.Fal.60.04.
Расмий оппонентлар: Артиков Тўланбов Артикович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қамбаров Абдумутал Ахаджонович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш асосида ёшларни маънавий таҳдидлардан ҳимоялашни ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг  илмий янгилиги:
мамлакат тараққиётининг янги босқичида жамиятнинг устувор миллий маънавият йўналишига таҳдидларга қарши курашида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигига асосланган таҳдидбардошлик салоҳиятидан истиқболли фойдаланиш зарурати асослаб берилган;
глобаллашувнинг зиддиятли таъсири ва таҳдидларининг кучайиб бориши шароитида (ахборот хуружлари, Интернет, ёт мафкуралар, терроризм, экстремизм, ёт қадриятларга асосланган маданият, экология ва бошқалар) ёшларнинг таҳдидбардошликка қаратилган мафкуравий онгини  ҳимоя қилишнинг муҳим омили сифатида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигига асосланган  фаолияти  зарурати асосланган;
ёшлар онгида ва руҳиятида таҳдидбардошлик туйғусини шакллантиришда тарихийлик усули асосида таҳдидларнинг генезиси, детерминистик моҳияти ва таъсирини назарда тутиб, унга  қарши тура олувчи давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг жамиятдаги статуси ва  фаоллигини оширишга қаратилган инновацион ва самарали тарғибот усуллари ишлаб чиқилган;
маънавий таҳдидлар ва  таҳдидбардошлик диалектикаси контекстида  янги Ўзбекистонни барпо этиш, миллий хавфсизлик, миллий манфаатларни ҳимоя қилиш асосида ёшларда таҳдидбардошлик салоҳиятини юзага чиқариш, уларнинг мънавий ресурсидан мақсадли фойдаланиш жараёнида давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари ролини оширишнинг аҳамияти миллий тараққиёт стратегияси нуқтайи назаридан очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий таҳдидлардан ҳимоя қилишда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларини ҳамкорлигини ижтимоий-фалсафий таҳлиллаш усуллари асосида:
ёшларни маънавий, мафкуравий, ғоявий таҳдидлардан ҳимоялашда давлат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигини кучайтириш муҳим асос эканлиги очиб берилганлигига оид натижалар Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлиги дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 28-апрелдаги 01-13-21-936-сонли далолатномаси). Натижада ёшларни турли кўринишдаги ахборот таҳдидларига қарши иммунитет ҳосил қилиши таъминланган;
миллий маънавият ривожи, ёшлар маънавиятини юксалтириш, “маънавий таҳдид” структуравий-функсионал моҳиятининг миллий идентификацияга таъсирига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2023-йил 5-апрелдаги 02-03-2404-сон далолатномаси). Натижада ёшларни ижтимоий-фалсафий барқарорлигини таъминлашга эришилган;
миллий, маънавий, мафкуравий, умуминсоний қарашлар кесишмасига зид бўлган тушунчаларга ёʻл қўймаслик ҳамда ижтимоий жараёнларга аниқ ёндашиш ёшларни ички ва ташқи таҳдидларга қарши тура оладиган мафкуравий иммунитетини белгиловчи асос эканлиги кўрсатилганлигига оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг дастурига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг 2023-йил 27-мартдаги 03-01-1262-сон далолатномаси). Натижада миллий тарбия омилининг жамиятда миллий-маънавий хавфсизликни таъминлашдаги аҳамиятини оширишга эришилган;
Янги Ўзбекистонда маънавий таҳдидларга қарши курашишда давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, таълим тизими ва оммавий ахборот воситаларини ўзаро ҳамкорлигининг узвийлигини таъминлаш ва маънавий таҳдидларининг хусусиятлари ҳамда уларни бартараф этишнинг миллий парадигмал асосларига оид таклифлардан Олий таълим тизимида таҳсил олаётган талабаларнинг маънавий ва маърифий ишлари дастурларига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, Фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 28 мартдаги 89-04-74-сон далолатномаси). Натижада ёшларнинг ахборот маданиятини ошириш механизларини такомиллаштиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish