Sayt test rejimida ishlamoqda

Фазилов Фарход Маратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.DSc/Yu169.
Илмий маслаҳатчи: Салаев Нодирбек Сапарбаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Рустам Кабулов, юридик фанлар доктори, профессор; Ахроров Бахром Джаббарович, юридик фанлар доктори, профессор; Сакари Кристиан Меландер, юридик фанлар доктори, профессор (Хелсинки университети, Финляндия).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади  жиноий даромадларни легаллаштиришнинг жиноят-ҳуқуқий ва криминологик жиҳатларини, амалиётда юзага келаётган квалификация билан боғлиқ муаммоларни очиб бериш, жиноий даромадларни легаллаштириш учун жавобгарликни кучайтириш, мазкур жиноятнинг олдини олишни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
махсус ваколатли давлат органининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш мажбурияти асосланган;
махсус ваколатли давлат органининг халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари билан жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузиш мажбурияти асосланган;
крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар деб тан олиниши зарурлиги асосланган;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш, шунингдек пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларни террорчилик фаолиятида ёхуд бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёки ушбу фаолиятда иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёхуд жисмоний шахслар ҳақида хабардор қилиш зарурлиги асосланган;
ички назоратни, мижозларни лозим даражада текшириш натижаларини ҳужжатлаштириш ва сақлашни, таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишни ташкил қилиш ва амалга оширишга доир талабларни бузиш, операцияни амалга оширишни рад этиш, худди шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик, қонунчилик талабларининг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишга ёки операцияларни тўхтатиб туришга оид қисмини ижро этмаслик учун жавобгарликка тортиш зарурлиги асосланган;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишни такомиллаштириш мақсадида ушбу жиноят учун муқобил жазоларни қўллаш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
махсус ваколатли давлат органининг юридик ва жисмоний шахслар томонидан жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларининг бажарилиши устидан назоратни таъминлаш мажбурияти тўғрисидаги таклиф “Жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9-моддаси учинчи хатбошида ўз аксини тοпган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 7-июлдаги 06-13/27-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
махсус ваколатли давлат органининг халқаро ва минтақавий ташкилотлар, хорижий давлатларнинг тегишли ваколатли органлари билан жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шартномалар тузиши шартлиги тўғрисидаги таклиф “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 9-моддасининг ўн бешинчи хатбошида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 7-июлдаги 06-13/27-сон маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилиниши жиноят ҳуқуқи нормаларини унификация қилиш ва халқаро стандартларга мувофиқлаштиришга хизмат қилган;
крипто-активлар муомаласи соҳасидаги фаолиятини амалга оширувчи шахслар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотлар деб тан олиниш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси қонунининг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштириш” 12-моддасининг ўн учинчи хатбошида ўз аксини тοпган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 7-июлдаги 06-13/27-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши замонавий таҳдидларни ҳисобга олган ҳолда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ ахборотни махсус ваколатли давлат органига тақдим этиш, шунингдек пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ташкилотларни террорчилик фаолиятида ёхуд бошқа жиноий фаолиятда иштирок этаётган ёки ушбу фаолиятда иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёхуд жисмоний шахслар ҳақида хабардор қилиш тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролларини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш” тўғрисида”ги Қонунининг 18-моддаси биринчи қисмида ўз аксини тοпган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 7-июлдаги 06-13/27-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг самарали ҳуқуқий механизмларини яратишга хизмат қилган;
ички назоратни, мижозларни лозим даражада текшириш натижаларини ҳужжатлаштириш ва сақлашни, таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва ҳужжатлар билан қайд этишни ташкил қилиш ва амалга оширишга доир талабларни бузиш, операцияни амалга оширишни рад этиш, худди шунингдек махсус ваколатли давлат органига шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик ёки нотўғри ахборот тақдим этганлик, қонунчилик талабларининг пул маблағларини ёки бошқа мол-мулкни ишга солмай тўхтатиб қўйишга ёки операцияларни тўхтатиб туришга оид қисмини ижро этмаслик учун жавобгарликка тортиш зарурлиги тўғрисидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 1793 моддаси биринчи қисмида акс эттирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши курашиш қўмитасининг 2022-йил 3-ноябрдаги 06-13/58-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси лойиҳасининг янги таҳрирдаги 238-моддасида мазкур жиноят учун муқобил жазоларни тайинлаш зарурлиги тўғрисидаги таклиф ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 29-ноябрдаги 27/2-309-22-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши жиноятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашишнинг жиноят-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish