Хажиева Феруза Мэлсовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Биографик роман жанри хусусиятлари (И.Стоун, М.Қориев ва Н.Норматов асарлари қиёсида)», 10.00.06–Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.1.PhD/Fil405.
Илмий раҳбар: Бақоева Муҳаббат Қаюмовна, филология фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик институти, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, Ўзбекистон миллий университети, DSc.27.06.2017.Fil.21.01.
Расмий оппонентлар: Лиходзиевский Анатолий Степанович, филология фанлари доктори, профессор; Пардаева Зулфия Жураевна, филология фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: биографик романнинг жаҳон ҳамда ўзбек адабиётидаги тараққиётини ўрганиш, жанр хусусияларини аниқлаш, америка ва ўзбек адабиётида яратилган биографик романлардаги муштарак ва фарқли жиҳатларини ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилидаги биографик романларда тарихий ҳақиқатни бадиий ифода этиш, асарларда инсон руҳиятини акс эттирадиган поэтик воситаларни қиёслаш орқали жанрнинг ҳужжатлилик ва бадиийликни бириктира олиши, дуалистик ҳамда синтетик хусусияти асосланган;
биографик романларда хронотоп, эпистоляр техника, концентрик ва хроникал сюжет, архитектоника, бадиий ғоя ва мавзуни ёритиш орқали жанрнинг бадиийлик тамойиллари концепцияси исботланган;
синхрон аспектда ўзбек ва жаҳон адабиётшунослигида биографик роман жанри намуналари контекстуал тарзда қиёсланилиши натижасида адабий жараёндаги биографик асарларда муштарак тарихий шахслар образлари ва романлар композициясидаги динамик ҳамда тематик фарқли жиҳатлари далилланган;
биографик романлардаги инсонпарварлик ва фидоийлик ғоялари, сюжетларидаги эпизодлар, инсон табиати тасвирининг муштарак томонлари, шунингдек, муаллиф образи ва баёнидаги фарқли услубий жиҳатлар аниқланган;
биографик асарларнинг генетик илдизларини – жаҳон адабиётида агиография, ҳаётнома, биографик луғат, биографик портрет ва ўзбек адабиётида ҳолот, қисса, маноқиб, достон сингари жанрлар ташкил этиши асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Биографик роман жанри хусусиятларини америка ва ўзбек романчилиги қиёсида ўрганиш ва биографик роман табиатини ёритиш юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
биографик романнинг дуалистик ва синтетик табиати, поэтикаси, ғоявий-композицион қурилиши, образлар таркиби ва генезисига оид назарий хулосалардан Ф-1-06 рақамли «Истиқлол даври ўзбек адабиётида Шарқу Ғарб адабий анъаналари синтези» мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Фан ва технологиялар агентлигининг 2017 йил 22 ноябрдаги ФТА-02-11/1163-сон маълумотномаси). Натижада биографик романларнинг бадиий тараққиёт тамойиллари, бадиияти, ижодкор маҳорати, ўзида тарихий-биографик ҳақиқатни, ҳужжатлиликни ва психологизмларни қай даражада акс эттириши каби бир қатор муҳим масалаларни ёритилишига асос бўлган;
Абу Али ибн Сино илмий биографиясининг бадиий талқини, асар қаҳрамонининг образли тасвири, ички олами, илмий меросининг биографик романда қайта яратилиш тамойилларига оид хулосалардан Бухоро давлат бадиий-меъморчилик музей-қўриқхонаси фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2018 йил 26 февралдаги 01-11-08-1290-сон маълумотномаси). Натижада «Афшона. Абу Али ибн Сино музейига саёҳат» номли рисоласи нашрга тайёрланган, мемориал музейи экспозицияси орқали Абу Али ибн Сино биографияси ва адабиётдаги сиймоси ҳақида омма орасида ташвиқот ишларини самарали ташкил этишга хизмат қилган;
биографик романлардаги бадиий хронотопнинг рассомлар картинаси асосида асарларда вербаль воқеланиши билан боғлиқ хулосалардан Бухоро вилоят телерадиокомпаниясининг «Ижод устахонаси» номли туркум телекўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2018 йил 29 январдаги 05-04/741-сон маълумотномаси). Н.Норматовнинг «Рўзи Чориевнинг сўнгги васияти» ва И.Стоуннинг «Ҳаёт иштиёқи» романларининг ўзига хос жиҳатлари, асарларда қўлланилган картинани сўз орқали ифодалаш, романда замон ва макон категорияларини яратиш бадиий техникаси каби масалалар бўйича телетомошабинларнинг маълумоти ва дунёқараши кенгайишига асос бўлган.