Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуров Бунёд Бахтияровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Маҳаллабай ишлаш – ҳудудларда камбағалликни қисқартириш воситаси сифатида (Сурхондарё вилояти мисолида)”, 08.00.12 – “Минтақавий иқтисодиёт”(иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.3.PhD/Iqt2479.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Зокиров Сайидфозил Сайидакбарович, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc) профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти, DSc.14/30.12.2019.I.84.01.
Расмий оппонентлар: Содиқов Авазбек Мадаминович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Рўзиев Ойбек Абдимўминович, иқтисодиёт фанлари номзоди.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Сурхондарё вилояти мисолида ҳудудларда камбағалликни қисқартиришда маҳаллабай ишлаш тизими орқали маҳалла институти имкониятларидан самарали фойдаланиш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ҳудудларни маҳалла кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳалла раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари штат бирлигини ислоҳ қилган ҳолда ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этиш зарурлиги асосланган;
Сурхондарё вилоятининг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғининг амалда белгиланган ставкасини 50 фоизга тушириш бўйича имтиёз бериш зарурати илмий асосланган;
Сурхондарё вилоятида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бўйича 138 та маҳаллаларни маълум турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилган;
маҳаллабай ишлаш тизими асосида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини оширишга таъсирини ҳисобга олиб Сурхондарё вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг 2027-йилга қадар прогнози ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурхондарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш мақсадида маҳаллабай ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
ҳудудларни маҳалла кесимида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда маҳалла раисининг ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари штат бирлигини ислоҳ қилган ҳолда ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этиш бўйича таклифлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 3-декабрдаги “Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-31-сонли қарори лойиҳасининг 14-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 6/30-02/143-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётда қўллаш республикамизнинг 9370 та маҳалласида ҳоким ёрдамчиси лавозимини жорий этиш, ҳоким ёрдамчилари томонидан 2022-йил давомида 1,1 млн нафар аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш имконини берди;
Сурхондарё вилоятининг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янгидан ташкил этиладиган тадбиркорлик субъектлари учун фойда солиғининг амалда белгиланган ставкаси 50 фоизга тушириш бўйича имтиёз бериш тўғрисидаги таклифлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-августдаги “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5228-сонли қарори 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 16-январдаги 04-04/254-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётда қўллаш, вилоятнинг тоғли ва ерлари шўрланган ҳудудларида янги ташкил этилган ёки рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари учун 2024-йил 1-январга қадар фойда солиғининг амалда белгиланган ставкасини 50 фоизга туширилишига, вилоятда янги тадбиркорлик субъектлари пайдо бўлиши бирмунча тезлашишига ва чекка ҳудудларида тадбиркорлар сони кўпайишига туртки бўлди;
Сурхондарё вилоятида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили бўйича 138 та маҳаллаларни маълум турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича таклифлар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 28-августдаги “Сурхондарё вилоятида қулай инвестиция муҳитини яратиш, кичик бизнес ва оилавий тадбиркорликни рағбатлантириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5228-сонли Қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2023-йил 16-январдаги 04-04/254-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф натижасида, Сурхондарё вилоятида 138 та маҳалла ихтисослаштириш учун танлаб олиниб, уларда истиқомат қилувчи 11 мингга яқин хонадонларга 298 млрд.сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилишига эришилди;
маҳаллабай ишлаш тизими асосида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмини оширишга таъсирини ҳисобга олиб, Сурхондарё вилояти бўйича 2027-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз ҳисоб-китоблари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 9-августдаги “Ҳудудларда “маҳаллабай” асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 504-сон қарорининг 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022-йил 29-декабрдаги 6/30-02/143-сонли маълумотномаси).

Yangiliklarga obuna bo‘lish